ҚАРОР ҚИЛИНДИ:
Кафедрада ўтиладиган барча фанлар ишчи дастурлари қайта кўриб чиқилсин ва тасдиқлашга тавсия этилсин.
6.ЭШИТИЛДИ: Ишчи дастур асосида кафедра профессор ўқитувчилари томонидан бажариладиган юкламалари бўйича календар тематик режасини тузиш хақида.
ҚАРОР ҚИЛИНДИ:
Ишчи дастур асосида кафедра профессор ўқитувчилари томонидан бажариладиган юкламалари бўйича календар тематик режалари тасдиқлансин.
7.ЭШИТИЛДИ: Кафедранинг 2016-2020 ва 2016-2017 йилларга мўлжалланган истиқболли режасини тасдиқлаш тўғрисида.
ҚАРОР ҚИЛИНДИ:
Кафедранинг 2016-2020 ва 2016-2017 йилларга мўлжалланган истиқболли режаси тасдиқлансин ва ўқув бўлимига 1 нусхада топширилсин.
Кафедра мудири М.Ахматов
Котиб И.Хажимуратов
Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти
“Пахта саноати технологияси” факультети
“Меҳнат мухофазаси ва экология” кафедраси
Йиғилишининг 2-СОНЛИ БАЁННОМАСИ
8.09.2016 йил
Қатнашдилар: Кафедра мудири т.ф.н.М.Ахматов, проф.Т.Ғаниев, доцентлар: Р.Розиков, Ю.Махмудов, О.Йулдашева, Ж.Ахмедов, катта ўқитувчилар: Н.Мансурова, Н.Абдуллина, Т.Умаров, Ассистентлар: М.Джалилова, Г.Исаходжаева, О.Алимов, Ж.Арабов,Н.Урманов,И.Юсупов каб. муд.З.Тухтаев. лаб. И.Хажимуратов
КУН ТАРТИБИДА
1.Юқори ташкилотларнинг фармон ва буйруқлари тўғрисида.
2.16-сентябрь “Озон қатламини емирилиши” кунига бағишлаб ўтказилган тадбири.
3.Турли масалалар:
1-ЭШИТИЛДИ: М.Ахматов Президентимиз И.А.Каримовнинг вафот этганлари муносабати билан барча кафедра аъзолари бир дақиқа давомида сукут сақлаб туриб порлоқ хотираси ёд этилди.
Президентимиз И.А.Каримовнинг вафот этганлари муносабати билан Республикамиз миқёсида 3 кун давомида мотам куни эълон қилингани хақида маълумот берди.
ИнститутдаЎзбекистон Республикаси биринчи Президентин Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг порлоқ хотирасига бағишланган “Хотира дарслари”ни ташкил этиш тўғрисида 2016 йил 4-сентябрдаги 275-сонли ректор буйруғи билан таништирди
“Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлиси” нутқининг мазмун моҳияти билан кафедра аъзоларини таништирди.
ВМФ «Хориждан келтирилган ўқув ва илмий адабиётларни таржима қилиш, тахрир қилиш ва экспертизиядан ўтказиш тўғрисида”»ги 8.09.2016 йилдаги ВМФ-684-Ф-сонли буйруғининг мазмун моҳияти билан кафедра аъзоларини таништирди.
ПҚ «Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида»ги 9.09.2016 йилдаги президент қарорининг мазмун моҳияти билан кафедра аъзоларини таништирди.
1/4.Институт профессор ўқитувчиларининг 2016 йил июнь-июль ойларида қайта тайёрлаш ва малака ошириш жараёнларидан ўтиши тўғрисида
Кафедра профессор-ўқитувчилари кейинги ҳафтада дарсларни ўтишга лаёқатлилигини қай даражада эканлигини, педагогик махоратини, билим савиясини аниқлаш мақсадида белгиланган тест синовларидан утишлари учун пухта тайёргарлик кўришлар,ўз устиларида ишлашлари таъкидлаб ўтилди.
Малака оширишга юбориладиган ўқитувчилар рўйхати ўқилди ва уларга ўз сохаларини мукаммал ўзлаштириб,инглиз тилини ҳам яхши ўрганишлари кераклиги айтилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |