Тошкент туманлараро иқтисодий суди 2022 йил апрель ойининг 19 куни соат 14: 30да ўз биносида очиқ суд мажлисида


Download 16.73 Kb.
Sana31.01.2023
Hajmi16.73 Kb.
#1143849
Bog'liq
11. sud majlisi bayonnomasi


СУД МАЖЛИСИ БАЁННОМАСИ

Тошкент туманлараро иқтисодий суди 2022 йил апрель ойининг 19 куни соат 14:30да ўз биносида очиқ суд мажлисида,


Раислик қилувчи: ХХХ.ХХХ.ХХХ,
Судья ёрдамчиси ХХХ.ХХХ.ХХХнинг котиблигида, тарафлар ишончли вакилларининг иштирокида, даъвогар “Orzu” МЧЖнинг жавобгар “Baxt” МЧЖга нисбатан қарздорлик суммасини ундириш хақидаги даъво аризаси бўйича №4-2000-4500/0268-сонли фукаролик ишини кўрмокда.
Раислик қилувчи суд мажлисини очди ва кўриладиган ишни маълум қилди.
Котиб суд мажлисига тарафлар келганлигини маълум қилди.
Тарафлар ишончли вакилларининг шахси аниқланмоқда:


Даъвогар и/в: Каримова Кумушой Aбдурахмон қизи, 25.12.2000 йилда Хоразм вилоятида туғилган, миллати: ўзбек, маълумоти: олий, иш жойи: “Orzu” МЧЖда юрист, МЧЖ манзили: Тошкент шахар, Юнусобод тумани, Биллур кўчаси, 17-уй, паспорт: АA8855515.
Шахси бўйича саволлар бўлмади.


Жавобгар и/в: Тахиров Ибраxим Мансурович, 19.07.1997 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, миллати: ўзбек, маълумоти: олий, иш жойи: “Baxt” МЧЖда юрист, МЧЖ манзили: Тошкент шахар, Мирзо Улуғбек тумани, Янгиобод кўчаси, 19-уй, паспорт: АC80515505.
Шахси бўйича саволлар бўлмади

Суд таркиби эълон килинди ва суд таркибига нисбатан раддия бериш хукуки тушунтирилди. Суд таркибига эътирозлар бўлмади. Тарафларга Узбекистон Республикаси ИПКнинг 42-моддасига буйича процессуал ҳуқуқ ва мажбуриятлар тушунтирилди.


----Раислик қилувчи саволига?----
Даъвогар вакили: - Процессуал ҳуқуқ ва мажбуриятлар тушунарли, илтимослар йук.
Жавобгар вакили: - Процессуал ҳуқуқ ва мажбуриятлар тушунарли, илтимослар йук.
----Даъво аризаси ўкиб эшиттирилди----
----Раислик қилувчи саволига?----
Даъвогар вакили: - Даъво аризани кувватлайман.
Жавобгар вакили: - Даъво аризани кувватлайман.
Даъвогар и/в: К.Каримованинг тушунтиришлари: - “Orzu” масъулияти чекланган жамияти ва “Baxt” МЧЖ ўртасида ун олди-сотдиси бўйича 2021 йил 15 ноябрьдa махсулот етказиб бериш шартномаси имзоланган. Ушбу шартномага кўра дастлабки 7 ой давомидаги график бўйича хеч қандай қарздорлик қолмаган, икки тарафда хам. Лекин бешинчи ойда график бўйича жўнатилган yн учун қарздорликни тўламаган. Шунинг учун биз судга мурожаат қилишга мажбур бўлдик. Бугунги кундаги жами қарздорлиги 89.000.000 сўмни ташкил этади. Суддан ушбу қарздорлик билан биргаликда биз томондан қилиган суд харажатларини хам бизнинг фойдамизга ундириб еришингизни сўрайман.
----Раислик этувчининг саволига?----
- Корхонамиз ўз мажбуриятини бажарган, аммо жавобгар тўлов графигига амал қилмаган.
- Жавобгар билан ўртадаги низони ўзаро судгача хал қилиш бўйича барча зарур чоралар кўрилди, бироқ жавобгар томонидан қарздорликни тўлаш юзасидан ҳеч қандай ҳаракатлар амалга оширилмади.
- Бир неча марта огоҳлантирганмиз, лекин қарздорликни бартараф қилмади.
- Асосий қарздан ташқари суд харажатларини хам жавобгарнинг хисобидан ундиришингизни сўраймиз.
-----Саволлар бўлмади-----
Жавобгар и/в И.Тахиров нинг тушунтиришлари: Ростдан хам шу икки ой ичида қарздорлик мавжуд, чунки шу вақт оралиғида корхонамизда пул оқими кескин пасайиб хаттоки ходимларимизга ойлик тўлай олмадик. Шу сабабли ўртада қарздорлик вужудга келган
----Раислик этувчининг саволига?----

  • Ха, албатта имкон бўлиши билан қарздорликни тўлаймиз.

  • Бизга қарздорликни тўлаш учун вақт беришингизни сўраймиз.

----Саволлар бўлмади----
----Бошқа қўшимча тушунтиришлар бўлмади-----
Суд иш хужжатларини кўздан кечирди: квитансия, даъво ариза, шартнома нусхаси, талабнома, паспорт нусхалар, ишончнома.
----Бошқа қўшимча хужжатлар тақдим этилмади----
Суд тарафлар музокарасига ўтди.
Даъвогар ишончли вакили: - Даъво аризани қаноатлантиришингизни сўрайман.
Жавобгар ишончли вакили: - қонуний қарор қабул қилишингизни сўрайман.
----Луқмалар бўлмади-----
Раислик қилувчи алохида хонага кирди, алоҳида хонадан чиқиб хал қилув қарорини ўқиб эшиттирди. Хал қилув қарорининг мазмун-мохияти, унга нисбатан шикоят келтириш тартиби ва муддатлари, шунингдек суд мажлиси баённомаси билан танишиб чиқиш, фикр-мулхазалар билдириш тартиби ва муддатлари тушунтирилди.
Суд мажлиси соат 14:40 да ёпиқ деб эълон қилинди.

Раислик қилувчи: X.X.XXXXXXXX




Суд мажлиси котиби X.X.XXXXXXXX
Download 16.73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling