Тошкент вилояти чирчиқ давлат педагогика институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD


Download 0.49 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/35
Sana18.06.2023
Hajmi0.49 Mb.
#1566588
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   35
Bog'liq
talabalarda ingliz tilidagi hissij-ekspressiv nutqni mnemonik baza asosida tezkor ostirish metodikasi

Тадқиқот 
натижаларининг 
апробацияси
Мазкур 
тадқиқот 
натижалари 1 та халқаро, 5 та республика миқиѐсидаги илмий журналларда, 
14 та халқаро ва республика илмий-амалий анжуманида муҳокама қилинган. 
Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги. Диссертация 
мавзуси бўйича жами 20 та илмий иш, шу жумладан, Ўзбекистон 
Республикаси 
Вазирлар 
Маҳкамаси 
ҳузуридаги 
Олий 
аттестация 
комиссиясининг докторлик диссертациялари асосий илмий натижаларини 
чоп этиш тавсия этилган илмий нашрларда 6 та мақола, шу жумладан, 1таси 
хорижий илмий журналда, 5 таси илмий мақолалар тўпламларида нашр 
этилган. 
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация таркиби кириш, 
уч боб, 8 та параграф, хулоса ва тавсиялар, фойдаланилган адабиѐтлар 


11 
рўйхати ва иловалардан иборат. Диссертациянинг хажми 132 саҳифани 
ташкил этади. 
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ 
Кириш қисмида тадқиқот мавзусининг долзарблиги ва зарурати 
асосланган, муаммонинг ўрганилганлик даражаси ѐритилган, ишнинг мақсад 
ва вазифалари, тадқиқот объекти ва предмети аниқланган, тадқиқот 
усуллари, диссертациянинг илмий янгилиги ва амалий натижалари баѐн 
қилинган, олинган натижаларнинг ишончлилиги, илмий ва амалий аҳамияти 
асослаб берилган, тадқиқот натижаларининг амалиѐтга жорий этилганлиги, 
эълон қилинганлиги, диссертациянинг тузилиши ва ҳажми бўйича 
маълумотлар берилган. 
Диссертациянинг биринчи боби “Талабаларда инглиз тилидаги 
ҳиссий-экспрессив нутқни мнемоник база асосида тезкор ўстиришнинг 
назарий асослари” деб номланган бўлиб, мазкур бобда талабаларда инглиз 
тилидаги ҳиссий-экспрессив нутқни мнемоник база асосида тезкор ўстириш 
бўйича хориж тажрибаларининг назарий таҳлили амалга оширилиб, 
талабаларда инглиз тилидаги ҳиссий-экспрессив оғзаки ва ѐзма нутқни 
ривожлантиришнинг амалиѐтдаги мавжуд ҳолати ва тадқиқотнинг 
ижтимоий-педагогик асослари ѐритилган. 
Талабаларда инглиз тилидаги ҳиссий-экспрессив оғзаки (oral speech) ва 
ѐзма (writing) нутқни шакллантиришда мантиқий сўзлар бутун бир гапдан 
чиқадиган тушунчаларни белгилайди. Мантиқли сўзлар, бирикмалар ва 
гаплар орасидаги маъно алоқаларини ифодалайди. Уларни тушуниш учун 
талабалар синтактик тузилмалар орасида мазмуний алоқаларни, асосий 
тушунчаларни, мантиқий категорияларни, унинг силлогизмини (икки хил 
фикрни таққослашни) билишлари талаб этилади. Бу инглиз тилида гапни 
тавсифлаш, унинг ҳиссий-образли бўлишини белгилаш пайтида зарур 
бўлади.
Талабаларда 
ҳиссий-экспрессив 
оғзаки 
ва 
ѐзма 
нутқни 
ривожлантиришда бадиий методдан
фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга. Ҳ.Ў. 
Юсупованинг
5
фикрича, бадиий услуб нутқнинг бошқа методларидан 
ўзининг образлилиги ва эстетик таъсир этиши билан ажралиб туради. Бу 
методда тил воситалари образлар ва манзаралар яратади, талабаларга эстетик 
озиқ бериш учун хизмат қилади. Шунингдек, ўқув материаллари турлари 
талабаларнинг инглиз тилидаги ҳиссий-экспрессив нутқини мнемоник база 
асосида ўстиришга кўмак беради.

Download 0.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling