Тошкент вилояти чирчиқ давлат педагогика институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc
Архитектура қурилиш чизмаларини ўқитишда график дастурлардан
Download 0.55 Mb. Pdf ko'rish
|
arxitektura qurilish chizmalarini oqitishda grafik dasturlardan fojdalanish metodikasini takomillashtirish
Архитектура қурилиш чизмаларини ўқитишда график дастурлардан
фойдаланиш методикасини такомиллаштириш даражаларининг қиёсий таҳлили (сон ва фоизларда) Гуруҳлар Талабалар сони Ўзлаштириш натижалари (% да) юқори ўртача паст Тажриба гуруҳи 157 77 49 52 33 28 18 Назорат гуруҳи 153 43 28 58 38 22 34 Тажриба-синов натижалари таҳлилига кўра, тадқиқот жараёнига жалб этилган тажриба гуруҳидаги талабаларда назорат гуруҳидаги талабаларга нисбатан билим, кўникма ва малакалар самарали шаклланганлиги аниқланди. Бу ҳолатни объектив баҳолаш учун статистик таҳлил амалга оширилади, аниқлаштирган хулосагина тажриба-синов ишларининг илмий, педагогик, технологик ва методик жиҳатдан тўғри самарали олиб борилганини тасдиқлайди. Таъкидловчи тажриба-синов даврида ҳам статистик таҳлилни амалга ошириш учун Стьюдент ва Пирсон методлари танланди. Мазкур метод икки гуруҳда қайд этилган кўрсаткичларни аниқлаш ва объектив баҳолаш имконига эга. Математик статистик методнинг моҳиятига кўра дастлабки босқичда тажриба ва назорат гуруҳларида қайд этилган статистик кўрсаткичларни танланмалар сифатида белгиланиб, баҳо кўрсаткичлари бўйича вариaцион қаторларни ҳосил қилиш лозим бўлди. Бу диаграммада қуйидаги кўринишни олди. 3-расм. Архитектура қурилиш чизмаларини ўқитишда график дастурлардан фойдаланиш методикасини такомиллаштириш даражаларининг диаграммаси Диаграммадан кўриниб турибдики, тажриба гуруҳидаги юқори ва ўрта кўрсаткичлар назорат гуруҳи кўрсаткичларидан юқори бўлганлиги. Бу ердан 19 тажрибадан кейин ўртача ўзлаштириш кўрсаткичи (77,0 – 63,7) % =13,3 % га юқори эканлиги келиб чиқади. Демак, тажриба гуруҳидаги ўртача ўзлаштириш кўрсаткичи аниқлиги назорат гуруҳида юқоридаги натижаларга асосланган ҳолда математик статистик таҳлил қилиниб, тажриба якунидаги ҳолат учун ўрта қийматлар, танланма дисперсия, вариaция кўрсаткичлари, Стьюдентнинг танланма мезони, Стьюдент мезони асосида эркинлик даражаси, Пирсоннинг мувофиқлик мезони ва ишончли четланишлари топилди (3-жадвал). 3-жадвал X Y 2 x S 2 y S x C y C y x T , K 2 ,m n X x y 2,31 1,91 0,5739 0,7319 2,62 3,63 4,44 308 17,11 0,11 0,13 Олинган натижалардан Архитектура қурилиш чизмаларини ўқитишда график дастурлардан фойдаланиш методикасини такомиллаштириш бўйича ўқитиш самарадорлигини баҳолаш мезонининг бирдан катталиги ва билиш даражасини баҳолаш мезонининг нолдан катталиги орқали кўриш мумкин. Бундан маълумки, тажриба гуруҳидаги ўзлаштириш кўрсаткичи назорат гуруҳидаги ўзлаштиришдан юқори (13,3 % га) экан. Юқоридаги статистик таҳлил шуни кўрсатадики, тадқиқот натижалари бўйича ўтказилган ва диссертaцияда келтирилган статистик таҳлиллар тажриба- синов ишлари самарадор эканлигини ва бизнинг кўзлаган мақсадимиз тасдиқланганини кўрсатади. Download 0.55 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling