Iii боб. ЎҚувчиларни меҳнат ва касбга тайёрлашда халқ Ҳунармандчилигига оид ўтказилган тажриба – синов ишларининг натижалари


Download 467 Kb.
bet1/7
Sana05.05.2023
Hajmi467 Kb.
#1428280
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
3-боб




III БОБ. ЎҚУВЧИЛАРНИ МЕҲНАТ ВА КАСБГА ТАЙЁРЛАШДА ХАЛҚ ҲУНАРМАНДЧИЛИГИГА ОИД ЎТКАЗИЛГАН ТАЖРИБА – СИНОВ ИШЛАРИНИНГ НАТИЖАЛАРИ


3.1. Ўқувчиларни меҳнат ва касбга тайёрлашда миллий қадриятлардан фойдаланишнинг амалдаги ҳолати

Узлуксиз аълим тизими жараёнида умумтаълим мактаблари ва уларда ўргатиладиган турли йўналишдаги ўқув фанлари ўсиб келаётган ёш авлоднинг шаклланишида муҳим ўрин эгаллайди. Ҳозирги даврдаги "Таълим тўғрисида"ги қонун асосида умумтаълим мактабларида ўқиш муддати 9 йил қилиб белгиланди ва болаларнинг ёши, индивидуал психофизиологик хусусиятлари ва ақлий ривожланишига кўра мактабларга 6–7 ёшдан қабул қилинади. Ўқувчилар ўз билимларини умумтаълим мактабларининг 1–9 синфларида таҳсил оладилар, баъзи ҳолларда, уларга (экстернат) тезкор типидаги таълимга ҳам рухсат этилади. Умумий ўрта таълим мактабларида ёшларнинг меҳнат таълими, тарбияси, касбга йўналтириш ишлари, тайёргарлиги асосан, меҳнат таълими ва касбга йўналтириш дарслари ҳамда тўгарак машғулотларини ўтказиш жараёнида олиб борилади.


Меҳнат таълими ва касбга йўналтиришнинг умумтаълим мактаблари ўқув режасига ўқув предмети (фан) сифатида киритилганлигига анча вақт бўлганига қарамасдан, ҳанузгача Ўзбекистонда бу фаннинг бир бутун, яхлит тизим сифатида, ғояси, йўналиши тўлиқ шаклланиб, унинг мақсади, вазифалари, тузилмалари етарлича аниқлангани йўқ. Хусусан, таълим муассасаларида халқ ҳунармандчилиги соҳа (пичоқчилик, кўнчилик, косибчилик, маҳсидўзлик) ларининг ўқитилиши, яъни ташкил этиш шакллари, мазмуни ва методлари давлат таълим стандарти [9] ва унинг мазмуни ёритилган [21; 22; 91] адабиётлар ҳамда амалга жорий этишга бағишланган қўлланма ва тавсияномаларида [19; 42; 56; 57; 63] тўлиқ ёритилмаган.
Ёшларнинг меҳнат ва касбий тайёргарлиги, тарбияси, таълими бўйича тадқиқот ишлари, кузатишлар олиб борилган. Чет эл ва республика олимлари бу соҳада илмий-тадқиқот ишларини олиб бордилар. Хусусан, улар турли хил қўлланмалар, монографиялар, ўқув дастурлари тайёрладилар ҳамда чоп эттирдилар ва йирик натижаларга эришдилар. Республикада ёшларнинг меҳнат ва касбий тайёргарлигининг турли соҳалари, муаммоларини тадқиқ этиш билан педагог олимлардан Э.Чориев, Н.Шодиев, А.Хўжабоев, Р.Мавлонова, К.Давлатов, Б.Муранов, Ж.Рамизов каби олимлар, ўз тадқиқотлари натижаларини монография, қўлланма ва тавсияномалар кўринишларида чоп эттирдилар.
Қишлоқ мактабларида ўқувчиларнинг меҳнат тарбияси, таълими, меҳнатсеварлик фазилатларининг шаклланиши масалалари Э.Т.Чориев ишларида тадқиқ этилди. Унинг "Ўзбекистон қишлоқ мактабларида ўқувчиларнинг меҳнат тарбияси" деб номланган ўқув қўлланмасида, ўқувчилар унумли меҳнатини ташкил этиш, қишлоқ мактабларида меҳнат тарбиясининг мазмуни, шакли ва услубларини ёритиб ўтади [64].
Меҳнат ва касб таълимининг муҳим соҳаларидан ҳисобланган касб танлаш, касбларга ҳавас уйғотиш, касбий ахборотлар уюштириш ишларига талабаларни тайёрлаш ишларини тадқиқ этиш билан Н.Шодиев шуғулланди. У, ўзининг "Студентларга ўқувчиларни касб танлашга йўллаш ишларини ўргатиш", "Ўқувчиларнинг касб танлаш бўйича синфдан ташқари ишлари", "Қишлоқ хўжалик касблари" каби монография ва қўлланмаларида ушбу соҳа муаммолари тадқиқ қилинди [65].
Меҳнат таълими ўзининг жиҳатлари билан бошқа ўқув фанларидан ажралиб туради. Ана шундай хусусиятлардан бири, ушбу соҳанинг алоҳида ўқув-моддий ва методик таъминотга эгалигидир. Меҳнат таълимини самарали ўқитиш, уни ўқитадиган мутахассис-педагогларни тайёрлаш учун ҳам алоҳида эътиборга молик ўқув-услубий мажмуалар лозим бўлади. Бўлғуси меҳнат таълими ўқитувчиларини тайёрлаш учун зарурий ўқув-методик таъминотни яратишнинг назарий асосларини ишлаб чиқиш ва уни амалда синаб кўриш бўйича педагог олим А.Р.Хўжабоев кузатишлар, илмий тадқиқот ишларини олиб борди.
У, ўзининг "Меҳнат таълими ўқитувчисини тайёрлашда ўқув-методик мажмуанинг илмий-педагогик асослари" деб номланган докторлик диссертациясида ушбу муаммонинг турлари, тузилиши, мақсади ва вазифаларини ёритди [115].
Олима Р.Мавлонова умумтаълим мактабларининг бошланғич синфлари ўқув-тарбиявий жараёнини такомиллаштириш учун, ўзининг бир қатор қўлланма ва ўқув дарсликларида меҳнат таълими ва тарбияси мазмунини ёритди. У, ўзининг "Ўзбекистонда бошланғич таълимнинг назарияси ва амалиёти" деб номланган докторлик диссертациясида ва "Меҳнат-2", "Меҳнат-3", "Меҳнат-4" каби дарсликларида умумий ўрта таълим мактаблари бошланғич синфларининг меҳнат таълими мазмунини ишлаб чиқди [33; 34].
Педагог олимлардан К.Д.Давлатов, ўзининг “Меҳнат ва касб таълими, тарбияси ҳамда касб танлаш назарияси ва методикасидан амалий машғулотлар” номли қўлланмасида ифодаланган мустақил ва лаборатория ишларига оид материаллар таҳлил этилган. Ҳамда, вазифа ва топшириқларни бажариш, масалаларни ҳал қилиш, мактаб ўқувчиларининг меҳнат таълими ва касбга йўналтириш бўйича савиясини ошириш учун зарур бўлган билим, кўникма ва малакаларини таркиб топтириш йўлларини ёритиб берди [22].
Б.И.Мурановнинг "Ҳозирги шароитда ёшларнинг касбий тайёргарлиги жараёнида халқ ҳунармандчилигининг ўрни" номли мақоласида халқ ҳунармандчилигининг хусусиятларини, ёшларнинг меҳнат ва касб тайёргарлигида ушбу соҳанинг қўлланилиш технологияси тўғрисида муфассал фикр юритади [43].
Ж.Р.Рамизов, ўзининг қўлланмасида умумтехника предметларини ўқитиш ва меҳнат таълими методикасининг предмети, вазифалари ва унинг бошқа фанлар билан алоқадорлиги, умумтаълим мактабларида амалга ошириладиган меҳнат таълими ва политехникавий таълим, меҳнат таълимининг дидактик принциплари, мактаб ўқув устахоналиридан олиб бориладиган техникавий меҳнат, ўқув устахоналарини ташкил этиш ва жиҳозлаш, умумтехника предметларини ўқитиш ва меҳнат таълими методлари ҳақида материаллар, техникавий меҳнат таълими мавзулари оид методик ишланмалар берилган. Шунингдек, муаллиф ушбу қўлланмада меҳнат таълимидаги тарбия масалаларининг таркибий қисмлари ва уларнинг мазмуни ҳақида батафсил фикрлар билдирган [53].
Тарбия ишида аввало, инсон фаолиятидаги фазилатлар шаклланишида фаоллик етакчи ўрин тутади. Инсон ўз ҳаёти давомида олдига мақсад қилиб қўйган шахсий масалаларини ечиши, ҳал этиши, керак бўлса, ушбу мақсадларга етишишида ўз куч-қувватини аямаслиги ҳамда чидамли, иродали, сабр-тоқатли бўлиши каби инсоний фазилатларни ўзида мужассамлаштирмоғи лозим. Ушбу жараённи бошқариш ишларига ҳисса қўшиш, маълум мақсадга йўналтириш, уюшган ҳолда ташкил этиш ишлари аксарият ҳолларда, оила, таълим муассасалари ва жамоатчилик орасида олиб борилишига эришиш керак. Ушбу жараёнда таълимий-тарбиявий етакчи ҳисобланган тарбиячи, педагог ва мураббийларнинг ўзлари ҳам тарбияланган бўлишлари жуда муҳимдир.
Меҳнат тайёргарлиги, тарбияси, таълими, касбга йўналтириш ва касб тайёргарлиги, таълимнинг турли муаммоларини тадқиқ қилиш бўйича ўндан зиёд докторлик ва қирқдан зиёд номзодлик диссертациялари ёқланганлигини ҳисобга олсак, бу соҳадаги илмий-назарий тадқиқот ишларининг анча кенг кўламда эканлиги маълум бўлади. Аммо, бевосита меҳнат ва касб таълимининг халқ ҳунармандчилигини ўрганиш ва ўргатиш муаммолари билан саноқли олимларгина шуғулланаётганликлари маълум бўлди. Минг йиллардан буён мавжуд бўлган халқ ҳунармандчилигини, ўрганиш фаолиятининг объектига айланиши табиий заруриятдир.
Мазкур таҳлиллар шуни кўрсатадики, халқ ҳунармандчилигини меҳнат таълимининг пойдеворий замини сифатида таълим тизимига жорий қилинишига оид илмий тадқиқотлар олиб борилган.
Ўзбекистон ва бошқа Шарқ халқларининг миллий, маънавий, тарихий, маданий, этник, маҳаллий хусусиятларини ўзида мужассамлаштирган халқ ҳунармандчилиги меҳнат таълими ва касбга йўналтиришнинг объекти ҳисобланади. Меҳнат таълими ва касбга йўналтиришнинг яхлит, мукам-маллашган тизимининг тўлиқ яратилиши, ушбу таълимнинг мавжуд анъанавий тузилишида халқ ҳунармандчилигининг ўрнини белгилаб берилиши ҳозирги даврдаги меҳнат ва касб таълимининг узвийлигини таъминлаш бўйича бажарилаётган илмий тадқиқотларнинг долзарблигини белгилайди.
Ўқувчиларни таълим-тарбия жараёнида мустақил, ижодий фикрлашга ўргатиш, уларда меҳнатга муҳаббат, меҳнат кишиларига ҳурмат, меҳнат воситалари ва жиҳозларини эъзозлаш ҳисларини шакллантириш лозим. Ушбу жиҳатлар ҳозирги давр умумтаълим мактабларида ўқитилаётган меҳнат таълими ва касбга йўналтириш машғулотларининг асосий вазифаларидан ҳисобланади.
Маълумки, ушбу тадқиқотларга кўра халқ ҳунармандчилиги мустақил ёки унинг соҳаларини бирор фан негизида (масалан, меҳнат ва касбга йўналтириш таълими), мукаммал тизим шаклида ўрганиш мақсад қилиб олинмаган. Аммо, меҳнат таълими ва касбга йўналтириш ўқув фанининг халқ ҳунармандчилиги соҳалари асосида янгиланиши, такомиллаштирилиши ҳозирги замондаги долзарб педагогик муаммолардан ҳисобланмоқда.
Ушбу тадқиқот ишини олиб боришда республиканинг бир қатор умумий ўрта таълим мактаблари, мактабдан ташқари таълим ва тарбия муассасаларида халқ ҳунармандчилиги соҳаларидан миллий қадриятлар намунаси сифатида фойдаланишлари кузатилди. Кузатишлар қуйидаги умумий ўрта таълим мактабларида олиб борилди. Сурхондарё вилояти, Сариосиё туманидаги 4-сонли (138 нафар ўқувчи), Наманган вилояти, Уйчи туманидаги 7-сонли (154 нафар ўқувчи), Тошкент шаҳар, С.Раҳимов туманидаги 28-сонли (135 нафар ўқувчи) умумий ўрта таълим мактабларининг 5–9 синф ўқувчилари (ўғил болалар) тажриба-синов ишларида иштирок этишди. Унда, жами 427 нафар ўқувчи ва Самарқанд вилояти педагог ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти тингловчи (меҳнат таълими ва касбга йўналтириш фани ўқитувчи) ларидан 56 нафар ўқитувчи-мураббийлари иштирок этишди.
Тадқиқотни олиб бориш жараёнида кузатиш, суҳбат, тест ва сўровномалар ўтказилди, таълим муассасалари ўқувчи ва ўқитувчиларининг архив ва жорий ўқув-меъёрий ҳужжатларини ўрганиш каби услублардан фойдаланилди.
Қуйида диссертациянинг 2-иловаси “Миллий қадриятларга оид тест намуналари” да келтирилган, умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг миллий қадриятларни ўрганишларини аниқлаш мақсадида тузилган тест топшириқлари келтирилиб ўтилди (2-илова):
1-тест топшириғи: Миллий қадрият деганда нимани тушунасиз?
2-тест топшириғи: Моддий қадрият деганда нимани тушунасиз?
3-тест топшириғи: Маънавий қадрият деганда нимани тасаввур қиласиз ?
4-тест топшириғи: Халқнинг миллий қадриятларидан ҳисобланган касб-ҳунарлар тўғрисида қайси фан маълумот беради?
5-тест топшириғи: Қуйидагилардан қайси бирлари моддий қадриятларга мисол бўлади?
6-тест топшириғи: Халқ ҳунармандчилиги бўйича ўғил болалар ўрганишлари қулай бўлган соҳаларни кўрсатинг?
7-тест топшириғи: Қуйидагилардан қайси бирлари маънавий қадриятларга мисол бўлади?
8-тест топшириғи: Амалий безак санъати турларидан қайсиларини биласиз?
Шунингдек, ўқувчиларга пичоқчилик соҳасини ўрганишга оид тест топшириғи саволлари берилди. Жумладан, 3-иловада кўрсатилган “Пичоқчилик соҳасига оид тест намуналари” тест топшириғи саволларига жавоблар олинди. Қуйида, умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг пичоқчиликни ўрганишларини аниқлаш мақсадида тузилган тест топшириғи саволлари келтирилди (3-илова):
1-тест топшириғи: Пичоқчилик санъати қачон пайдо бўлган?
2-тест топшириғи: 20-асрда пичоқчилик ҳунарини ўргатувчи дастлабки мактаблар қаерда очилди?
3-тест топшириғи: Асқар пичоқсоз ким ва у қаерлик эди?
4-тест топшириғи: 1941-45 йилларда кимлар ўзбек жангчиларига атаб пичоқ тайёрлаган?
5-тест топшириғи: Чуст пичоқлари бошқа пичоқлардан нимаси билан фарқланади?
6-тест топшириғи: Хива пичоқларининг Шаҳрихон пичоқларидан фарқи нимада?
7-тест топшириғи: Қандай пичоқлар илоҳий ҳисобланган?
Тадқиқот ишлари Сурхондарё вилояти, Сариосиё туманидаги 4-сонли умумтаълим мактабида олиб борилди. Ушбу таълим масканида жами 138 нафар ўқувчи тажриба-синов ишларида иштирок этишди. Унда пичоқчилик ва кўнчилик соҳаларини ўрганишга оид ишлар олиб борилди. Пичоқчилик ўқув-дарс машғулотлари жараёнида, кўнчилик эса, тўгарак машғулотлари жараёнида олиб борилди.
Юқорида келтирилган тест топшириқларига Сурхондарё вилояти, Сариосиё туманидаги 4-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 5–9 синфдаги 138 нафар ўқувчилар жавоб беришди. Ушбу жавобларнинг натижаси шуни кўрсатадики, дастлабки (тажрибагача) тажриба-синов ўтказишда 138 нафар ўқувчидан 64 (46%) нафари берилган тест топшириғи саволларига тўғри жавоб беришди. Якуний (тажрибадан сўнг) тажриба-синов ишларини олиб боришда маълум бўлдики, 138 нафар ўқувчидан 74 (54%) нафари берилган тест топшириғи саволларига тўғри жавоб беришди.
Сариосиё туманидаги 4-сонли умумтаълим мактабида ўтказилган тест натижалари шуни кўрсатадики, дастлабки ўтказишда 5–9 синф (138 нафар) ўқувчиларига 2-иловадаги 1-тест: “Миллий қадриятлар деганда нимани тушунасиз?” топшириғи берилди ва унга аксарият ўқувчилар нотўғри жавоб беришди. Хусусан, 5-синф (28 нафар) ўқувчиларидан 13 (46%) нафари тўғри жавоб беришди. 6-синф (32 нафар) ўқувчиларидан 15 (47%) нафари тўғри жавоб беришди. Қолган, 7-, 8-, 9-синф ўқувчиларининг тест топшириғи саволларига берган жавоблари ҳам худди шуларга ўхшаш паст натижа кўрсаткичларини берди. Ўқувчиларнинг аксарият қисми 1-тест топшириғининг “Миллий қадриятлар деганда нимани тушунасиз?” деган саволга: 2- Озодалик, одоб тўғрисидаги тушунча, 3- Иймон, эътиқод тўғрисидаги тушунча ва 4- Инсон хулқ–атвори ички ва ташқи гўзаллиги, донолиги, одоби тўғрисидаги фикрлар ва 5- Ватанни севиш, Рўза ҳайит, Қурбон ҳайит, Наврўз каби байрамларни белгилашди. Ўқувчиларнинг фақат 64 (46%) нафаригина тўғри 1- жавобни белгилашди.
Якуний тажриба-синов ўтказишда ушбу 4-сонли умумтаълим мактабининг 5–9 синф (138 нафар) ўқувчиларига 2-иловадаги 2-тест топшириғи саволлари берилди. Унда, “Моддий қадрият деганда нимани тушунасиз?” дейилган. Ўқувчилар 1- одоб, аҳлоқ, муомала қоидаларига риоя қилиш, 2- уруғ, кўчат экиш, хосил байрами, ободонлаштириш, 5- меҳмондўстлик, хушмуомалалик, ватанпарварликни белгилашди. Яъни, якуний ўтказишда 5-синф (28 нафар) ўқувчиларидан 15 (54%) нафари, 6-синф (32) ўқувчиларидан 17 (53%) нафари, 7-синф (25 нафар) ўқувчиларидан 14 (56%) нафари, 8-синф (23 нафар) ўқувчиларидан 12 (52%) нафари, 9-синф (30 нафар) ўқувчиларидан 16 (53%) нафари берилган тест топшириғи саволларига тўғри жавоб беришди. Умумий ўқувчилар сони 138 нафарни ташкил этди. Шундан, 74 (54%) нафари якуний тажриба-синов ишларини ўтказишда тўғри жавоб беришди.
Ўтказилган тестларнинг умумий миқдорига нисбатан олиб қаралганда, бу кўрсаткич дастлабки ўтказишда тўғри жавоблар 64 (46%) нафар, якуний қтказишда 74 (54%) нафар ўқувчини ташкил этди.
Мазкур тестдаги “Маънавият деганда нимани тушунасиз?”, деб номланган топшириққа берилган ижобий жавоблар кўрсаткичи, юқоридаги тест топшириғидан ҳам паст бўлди. Яъни, умумий ўтказилган миқдорга нисбатан тажриба-синов гуруҳида назорат гуруҳига қараганда анча юқори ўзлаштириш кўрсаткичи кўрсатди.
Ўқувчилар 2-илованинг бошқа (5-, 6-, 7-, 8-) тест топшириқларига берилган жавобларида эса, ижобий томонга силжиш анча сезиларли бўлди. Фикримизча, ўқувчиларнинг тест топшириқларига берган жавоблари, уларнинг турли ўқув фанларини ўрганишлари жараёнида зарурий тушунча ва маълумотларга эга бўлганлар, деб тасаввур этиш мумкин.
10-тест топшириғида берилган “Халқнинг миллий қадриятларидан ҳисобланган касб-ҳунар тўғрисида қайси фанлар маълумот беради?” саволига ўқувчилардан қисман ижобий жавоблар олинди. Мазкур (дастлабки) тадқиқот иши натижасида маълум бўлдики, ўқувчиларда ҳунармандчилик соҳаларининг ўзига хос, миллий, шарқона, маънавий, маърифий, тарихий хусусиятларини ифодаланишини биладиган ўқувчилар, таълим муассасаларида жуда камлигини кўрсатди. Бу ҳол эса, таълим муассасаларида халқ ҳунармандчилиги соҳаларининг миллий қадриятлар сифатида ўргатилиши ушбу масканда ўқув-тарбиявий жараённинг анча ночор аҳволда эканлигидан далолат беради.
Тадқиқот ишлари наманган вилояти, Уйчи туманидаги 7-сонли умумтаълим мактабида олиб борилди. Ушбу таълим масканида жами 154 нафар ўқувчи тажриба-синов ишларида иштирок этишди. Унда пичоқчилик ва косибчилик соҳаларини ўрганишга оид ишлар олиб борилди. Пичоқчиликни ўқув машғулотлари, косибчиликни эса, тўгарак машғулотлари жараёнида олиб борилди.
Тадқиқотнинг дастлабки тажриба-синов ишлари 7-умумтаълим мактабида олиб борилди. Унда, юқорида номлари келтирилган (2- ва 3-иловаларда кўрсатилган) тест топшириғи саволларига 5–9 синф (154 нафар) ўқувчиларидан жавоблар олинди. Дастлабки тажриба-синов ўтказишда 5-синф (32) ўқувчиларига қуйидаги тест топшириғи берилди: “Қуйидагилардан қайси бирлари моддий қадриятларга мисол бўлади?”. Ўқувчилар 3- халқ амалий санъати ва халқ ҳунармандчилиги жавобини белгилашлари керак эди. Бироқ, улар 1- халқ оғзаки ижоди ва ёзма ижоди, 2- эртаклар, достонлар, ривоятлар, матал ва мақоллар, 4- меҳнат таълими ва касбга йўналтириш ва 5- юқоридагиларнинг барчаси дейилган жавобларни белгилашди. Тўғри жавобларни дастлабки ўтказишда 14 (44%) нафар ўқувчи белгилади.
Тадқиқот ишлари давомида тажриба гуруҳи ўқувчиларига миллий, маънавий, моддий қадриятлар тўғрисида ҳамда пичоқчилик соҳасига оид ўқув-дарс машғулотлари олиб борилди. Яъни, жами 5–9 синф (154 нафар) ўқувчиларидан дастлабки тажриба-синов ўтказишда 70 (45%) нафар ўқувчи, якуний ўтказишдаги тест топшириғи саволларига 84 (55%) нафари тўғри жавоб беришди. Тадқиқот ишларини олиб боришда маълум бўлдики, дастлабки тажриба-синов ишларига қараганда, якуний тажриба-синов ишларининг натижалари юқори кўрсаткичларни берди.
Шунингдек, С.Раҳимов номидаги 28-сонли умумтаълим мактабида пичоқчилик соҳасига оид ўқув-дарс машғулотлари, маҳсидўзликка оид тўгарак машғулотлари олиб борилди. Унда жами 5–9 синф (135 нафар) ўқувчиларидан юқорида кўрсатилган тест топшириғи саволларига жавоблар олинди. Дастлабки тажриба-синов ишларини ўтказишда 64 (47%) нафар ўқувчи, якуний тажриба-синов ишларини ўтказишда эса, 71 (53%) нафар ўқувчи тест топшириғи саволларига тўғри жавоб беришди.
Демак, бу ҳол жойларда ўқувчилар билан миллий қадриятлар, уларнинг турлари, аҳамияти ҳамда уларни ўрганиш ва ўргатишнинг умумий даражаси жуда паст эканлигини кўрсатади. Тадқиқот жараёнида, ўқувчиларга ўқув машғулотлари мунтазам равишда, режа асосида олиб борилди. Якуний тажриба-синов ишларини олиб боришда, ўқувчилар ўзлаштириши юқори кўрсаткичларни берганлиги маълум бўлди.
Диссертациянинг 4-иловасида кўрсатилган “Кўнчилик, косибчилик ва маҳсидўзлик соҳаларига оид тест намуналари” бўйича ўтказилган тажриба-синов ишлари натижалари 5-илова мазмунида берилди. Тўгарак машғулотлари ҳар учала мактаб тасарруфида ўтказилди ҳамда пичоқчилик соҳасини ўрганишга қатнашган ўқувчиларнинг 98 нафари иштирок этишди. Қуйида тажриба гуруҳи ўқувчиларининг дастлабки ва якуний тажриба-синов ўтказишда тўғри жавоб берганлар сони келтирилди. Унга мувофиқ, дастлабки ўтказишда 7-сонли (жами 28 нафар) мактабнинг 12 нафар ўқувчисидан 10 нафари (83%), 28-сонли (жами 48 нафар) мактабнинг 20 нафар ўқувчисидан 16 нафари (80%), 4-сонли (жами 22 нафар) мактабнинг 10 нафар ўқувчисидан 8 (80%) нафари тўғри жавоб беришди. Якуний тажриба-синов ўтказишда, унинг акси кузатилди. Яъни, ҳар учала мактабда ўтказилган тажриба-синов ишлари натижалари ўқувчиларнинг ўзлаштириш самарадорлиги юз фоиз (100%) га кўтарилганлигини кўрсатди. Бундан кўринадики, дастлабки тажриба-синов ўтказишга қараганда, якуний тажриба-синов ўтказиш натижалари юқори самарадорликни берди (5-илова).
Фикримизча, жойларда меҳнат таълими ва касбга йўналтириш таълимини йўлга қўйишга тўсқинлик қилаётган бир қатор объектив (ҳаққоний) ва субъектив (жузъий) сабаблари борки, бу ҳолдан кўз юмиб бўлмайди. Бизнингча, бу сабаблар қуйидагилар:

    • меҳнат таълими ва касбга йўналтириш фанининг ҳозирги даврда ўқув-меъёрий, методик таъминотининг оғир аҳволга тушиб қолганлиги;

    • мавжуд ўқув-методик таъминотнинг ҳозирги замон талабларига мувофиқ ҳамда қайта ишланишига муҳтож эканлиги;

    • жойларда меҳнат таълими ва ёшларни касбларга йўналтириш бўйича мутахассис-педагог ходимларнинг етарли эмаслиги;

    • умумтаълим мактабларида ўтказилаётган меҳнат таълими ва касбга йўналтириш машғулотларининг моддий-техник, хом ашё таъминотига муҳтожлиги;

    • бўлғуси меҳнат таълими ва касбга йўналтириш фанидан дарс берадиган ўқитувчи, уста, мураббий ва тарбиячилар тайёрлаш жараёнини сифат ва миқдор жиҳатдан такомиллаштириш зарурлиги;

    • республика умумтаълим мактабларида ўқитилаётган меҳнат таълими ва касбга йўналтириш фанига ажратилган ўқув юкламалари, ушбу фаннинг педагогик, психологик, дидактик ва ўзига хос хусусиятларига мос ҳолда белгиланиши лозимлиги.

Масалан, ҳозирги вақтда республика умумий ўрта таълим мактабларида ўқитилаётган меҳнат таълими ва касбга йўналтириш дарслари ДТС га мувофиқ ҳолда қуйидаги ўқув юкламалари асосида ташкил этилмоқда: 1-, 4-синфларда ҳафтасига 1 ўқув соатидан; 5-, 6-, 7-синфларда ҳафтасига 2 ўқув соатидан; 8-, 9-синфларда эса, 1 ўқув соатидан, жами ҳафтасига 12 ўқув соати этиб белгиланган. Ушбу фанга ажратилган ўқув юкламалари таълим муассасаларидаги ўқув вақтининг 3,3 % ини ташкил этади. Янги номда "Технология" деб аталган йўналишга (яъни, меҳнат таълими ва чизмачилик таълими бирикмаси шундай деб номланган) эса, 5 % ни ташкил этади [9].
Фикримизча, меҳнат таълими ва касбга йўналтиришнинг моҳияти, мақсади, мазмуни, хусусиятларини тавсифлаш учун жорий этилган ДТС, ўқув режа ва дастурларда кўрсатилган ўқув юкламаларининг миқдорини янада кўпайтириш керак. Меҳнат таълими ва касбга йўналтириш машғулотларининг асосий хусусиятларидан бири, ушбу машғулотларнинг амалий ва ишлаб чиқариш мазмунида эканлигидир (қаралсин: 1-боб, 1.1-§). Ана шу хусусиятни дарснинг умумий 45 дақиқасидан соф ҳолда қоладиган 30-35 дақиқани олиб мослаштириб қарайдиган бўлсак, жорий ўқув режада кўрсатилган ўқув юкламаларининг миқдори камлик қилади. Фикримизча, меҳнат таълими ва касбга йўналтириш фанининг мавжуд мазмуни ва тузилишини бутунлай янгилаш, ажратилган ўқув юкламалари миқдори эса, тўлиқ 2 бараварига ошириш лозим. Бундан ташқари, тўгараклар ва мактаб ихтиёридаги машғулотларни ҳам дастлаб, меҳнат таълими ва касбга йўналтириш фанига ажратилса, мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Тажриба-синов ишлари Самарқанд вилояти педагог ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтининг тегишли гуруҳлари, яъни, меҳнат таълими ва касбга йўналтириш фани ўқитувчилари билан ҳам олиб борилди. Уларга диссертациянинг 6- ва 7-иловалар мазмунида берилган тест топшириғи савол ва сўровномаларига жавоблар олинди.
Ҳозирги вақтда ўқувчи-мураббийларнинг меҳнат таълими ва касбга йўналтириш ишларида миллий қадриятлардан фойдаланиш даражасини аниқлаш учун, улар билан суҳбат, тест, сўровнома ва учрашувлар ўтказилди. Қуйида диссертациянинг 6-иловасида келтирилган умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчи-мураббийлари учун ишлаб чиқилган тест-сўровнома (савол) матни келтирилди (6-илова):
1-савол: 5-, 7- синфларда меҳнат таълими дарсларига ҳозирги кунда қанча ўқув юкламаси учун вақт ажратилган?
2-савол: 8-, 9- синфларда меҳнат таълими дарсларига ҳозирги кунда қанча ўқув юкламаси учун вақт ажратилган?
3-савол: Меҳнат ва касб таълими машғулотларининг қандай асосий турларини биласиз?
4-савол: Меҳнат таълими ва касбга йўналтириш дарсларининг қандай таъминоти тўлиқ бажарилганда таълим энг самарали натижаларни беради?
5-савол: Меҳнат таълими ва касбга йўналтириш дарсларида ижодкорликнинг юзага келишида нима асосий ўрин эгаллайди?
6-савол: Буюм намуналарини ясаш учун қайси машғулотлар қулай ҳисобланади?
7-савол: Машғулотларда буюмлар тайёрлашда нима асосий ўрин эгаллайди ?
8-савол: Меҳнат таълими ва касбга йўналтириш машғулотларининг асосий вазифаси нимадан иборат?
9-савол: Ўқув устахоналарида хавфсизлик қоидалари қандай қисмлардан иборат?
Шунингдек, қуйида ўқитувчи-мураббийлар учун тайёрланган, яъни, 7-илова мазмунида келтирилган “Малака ошириш тингловчилари учун тест-сўровнома” матни келтирилди (7-илова):
1-тест-сўровнома: Ўзбек халқининг миллий қадриятлари деганда нимани тушунасиз?
2-тест-сўровнома: Халқ ҳунармандчилиги соҳалари тўғрисида қандай тасаввурга эгасиз?
3-тест-сўровнома: Ўқувчиларнинг умумий-меҳнат тайёргарлигининг мақсад ва вазифалари тўғрисида қандай фикрга эгасиз?
4-тест-сўровнома: Ёшларнинг касбий тайёргарлиги қандай қисмлардан иборат?
5-тест-сўровнома: “Таълим тўғрисида”ги қонунда ёшларнинг касб-ҳунар тайёргарлигига қандай ўрин ажратилган?
6-тест-сўровнома: Халқ ҳунармандчилигининг қуйидаги қайси соҳалари миллий қадриятлардан ҳисобланади?
7-тест-сўровнома: Шарқ мутафаккирларидан кимларнинг асарларида ҳунарларни ўрганишга кўпроқ эътибор берилган?
8-тест-сўровнома: Ўқувчиларнинг меҳнат ва касб тайёргарлигида ўқув-тарбиявий тадбирларнинг қайси тури муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади?
Ушбу сўровномаларда кўрсатилган саволларга дастлабки ўтказишда кўпчилик ўқитувчи-мураббийлар ижобий жавоб бера олмадилар. Чунки, текшириш ва суҳбатлардан маълум бўлдики, жойларда меҳнат таълими ва касбга йўналтиришга оид мутахассисларнинг етишмаслиги, ишлаётган ходимларнинг ҳам кўпчилиги ўз мутахассислиги бўйича ишга жойлашмаганлиги ҳамда мутахассислар ўз касбий маҳоратини такомиллаштириш устида етарли даражада ишламаётганлигидан далолат берди.
Тажриба-синов ишлари Самарқанд вилояти педагог ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида (56 нафар меҳнат таълими ва касбга йўналтириш фани ўқитувчилари билан) олиб борилди. Дастлабки тажриба-синов ўтказишда ўқитувчи-мураббийлар юқорида кўрсатилган тест-сўровномага 21 (38%) нафар, якуний тажриба-синов ўтказишда 34 (62%) нафар ўқитувчи-мураббийлар тўғри жавоб беришди. Дастлабки маълумотлар олингандан сўнг, ўқитувчи-мураббийларга керакли қўшимча маълумотлар берилди. Ишлаб чиқилган методик тавсиялар уларга етказилди.
Кузатишлардан шу нарса маълум бўлдики, халқ ҳунармандчилигидан миллий қадриятлар сифатида фойдаланиш бўйича ўқув адабиётларнинг етишмаслиги фаолият кўрсатаётган амалиётчи-мураббийларнинг педагогик фаолияти самарадорлигига салбий таъсир кўрсатмоқда.
Умумтаълим мактабларида олиб борилган кузатишлар ва тажриба-синов ишлари натижасида халқнинг миллий, тарихий анъаналаридан, қадриятларидан фойдаланиш даражаси аниқланди. Ҳамда, ушбу мақсадда олиб борилган кузатишлар натижасида қуйидагича фикр-мулоҳазаларга келинди:
1. Республика умумтаълим мактабларида ўқитиладиган барча ўқув фанлари қатори меҳнат таълими фани ҳам халқнинг миллий, маънавий, тарихий, маданий, моддий қадрият (мерос) ларидан унумли фойдаланиши муҳим аҳамиятга эгадир.
2. Халқ ҳунармандчилиги соҳаларини миллий қадриятларнинг моддий кўринишларидан бири сифатида ҳамда маҳаллий шароитлардан келиб чиққан ҳолда, меҳнат таълими ва касбга йўналтириш машғулотларида кенг қўллаш мақсадга мувофиқдир.

  1. Халқ ҳунармандчилигининг турли (барча) соҳаларидан меҳнат таълими ва касбга йўналтириш жараёнида фойдаланишда, ўқувчиларнинг ёши, жинси, ўзига хос хусусиятлари, таълим муассасасининг моддий, ашёвий, мутахассис-ходимлар билан таъминланганлик даражасига кўп жиҳатдан боғлиқдир.

  2. Миллий қадриятлардан ҳисобланган халқ ҳунармандчилиги соҳаларининг ўғил болалар ўрганишлари учун қулай бўлган пичоқчилик, косибчилик, кўнчилик, маҳсидўзлик каби турларини ўқув машғулотлари ва ўқув-тарбиявий тадбирлар жараёнида фойдаланиш ҳозирги замоннинг долзарб муаммоларидан ҳисобланади. Назариётчи олимлар ўқув режа ва дастурларни тузиши, амалиётчи методист ўқитувчилар ушбу режа ва дастурлар асосида машғулотларни ташкил этиши орқали мазкур муаммоларнинг ечимларини топиб боришлари лозим бўлади.

  1. Халқ ҳунармандчилиги соҳаларининг таълим-тарбия тизимида ўрганилиши учун, унинг ўқув-меъёрий ҳужжатлари, ўқув-методик ва моддий-техникавий таъминоти, мутахассис-педагог ходимлар билан таъминланиши ҳал қилиниши лозим бўлган педагогик омиллардан ҳисобланади.

  2. Халқ ҳунармандчилиги соҳаларининг меҳнат таълими ва касбга йўналтириш фани негизида ўрганилиши, ушбу таълимнинг миллий, тарихий, маҳаллий, этнографик, маданий, маънавий, моддий жиҳатдан асосий йўналишларини барпо қилишдан иборатдир.

Халқ ҳунармандчилиги соҳаларини миллий қадриятларнинг асосий кўринишлари сифатида таълим-тарбия тизимида ўрганилиши, ўргатилишига оид ўтказилган назарий тадқиқотлар, дидактик, методик, амалий машғулотлар ҳозирги давр талаблари даражасида ташкил этиб борилса, ижобий натижаларни беради.

Download 467 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling