Iii боб. ЎҚувчиларни меҳнат ва касбга тайёрлашда халқ Ҳунармандчилигига оид ўтказилган тажриба – синов ишларининг натижалари


Download 467 Kb.
bet7/7
Sana05.05.2023
Hajmi467 Kb.
#1428280
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
3-боб

тавсия-ларни тақдим этиш имконини берди:
1. Узлуксиз таълим-тарбия тизимининг асосий бўғинларидан ҳисобланган умумий ўрта таълим босқичида халқ ҳунармандчилиги соҳаларидан самарали фойдаланиш долзарб ҳисобланади. Шу боис, халқ ҳунармандчилигидан фойдаланишда бўлғуси ҳунарманд-усталарнинг шахсий хусусиятлари, яъни, касбий, жисмоний, эстетик, ахлоқий фазилатларини шакллантириш ва бу сифатларни ўқувчиларнинг индивидуал хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, уларни педагогик, психологик жиҳатдан ташхис қилиш лозим.
2. Ўқувчиларни миллий қадриятлар асосида меҳнат ва касбга тайёрлашда халқ ҳунармандчилиги йўналишларининг ўғил ва қиз болалар учун қулай бўлган соҳаларининг хусусиятларига асосланиш, шунингдек, ўтказиладиган ўқув-тарбиявий тадбирларни ўқувчиларнинг ёш хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда синфлар бўйича тақсимланиши кўрсатилиши лозим.
3. Ўқувчиларнинг меҳнат ва касбга тайёргарлигини такомиллаштиришда халқ ҳунармандчилиги муҳим миллий қадриятлардан ҳисобланади. Уларни ўрганишда халқ ҳунармандчилигининг ўқув-методик таъминотини бойитишда миллий қадриятлар ва илғор педагогик тажрибаларга таянган ҳолда дарс ишланмалари банкини яратиш ҳамда улардан таълим-тарбия жараёнида самарали фойдаланишга эришиш лозим.
4. Меҳнат таълимини моддий, техникавий, хом ашё ва материаллар билан таъминланишида халқ ҳунармандчилиги соҳаларининг ҳудудий анъана ва захираларидан унумли фойдаланиш.
5. Ўқув-дарс жараёнида ўқитувчи-педагог ходимлар таъминотини яхшилаш учун халқ усталарини тўгарак машғулотларига жалб этиш.
6. Ўқувчиларнинг касбий тайёргарлигини такомиллаштиришда турли ўқув-тарбиявий тадбирлардан фойдаланиш (кўргазмалар, амалий санъат усталари билан учрашувлар, саёҳатлар кабилар) га алоҳида зътибор қаратиш.
7. Халқ ҳунармандчилиги соҳаларидан миллий қадриятлар сифатида фойдаланишда фақат миллий, маҳаллий, этнографик ва ҳудудий хусусиятларнигина эмас, балки, ўқувчиларнинг ёши, ақлий, жисмоний, руҳий ва жинсий хусусиятларини ҳам ҳисобга олиш лозим.





Download 467 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling