Iii боб. ЎҚувчиларни меҳнат ва касбга тайёрлашда халқ Ҳунармандчилигига оид ўтказилган тажриба – синов ишларининг натижалари


Ўрганувчи-тасдиқловчи босқич (дастлабки)


Download 467 Kb.
bet3/7
Sana05.05.2023
Hajmi467 Kb.
#1428280
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
3-боб

1. Ўрганувчи-тасдиқловчи босқич (дастлабки)

1

2

3

4

6

Умумтаълим мактабларида меҳнат ва касб таълимини йўлга қўйилишида миллий қадриятлардан фойдаланиш ҳолатини аниқлаш

2000

Меъёрий ҳужжатлар ва ўқув-услубий, мажмуавий таълимотни ўрганиш

7

Умумтаълим мактабларида услубий тавсияномалар, меъёрий ҳужжатлар, ўқув-услубий мажмуаларга бўлган эҳтиёжининг қопланишини ўрганиш

2000-2001

Таълимий муассасаларга қарашли архив ва жорий ҳужжатларни ўрганиш

8

Халқ таълими тизимидаги ўқувчи ва ўқитувчиларни меҳнат ва касб таълими ҳамда миллий қадриятларга бўлган муносабатини ўрганиш

2000

Махсус адабиёт ва манбалар таҳлили натижаларини қиёслаш

9

Ўқувчи ва тингловчилар учун тестлар ва тарқатма материалларни ишлаб чиқиш

2001



Ўқув жараёнида шахсий иштирок этиш




10

Ўқувчилар ва халқ усталари билан сўровнома, суҳбат ва учрашувлар ўтказиш

2002-2003

Кузатиш, савол-жавоб, сўровномалар ўтказиш






2. Таълимий-шакллантирувчи босқич (асосий)

1

2

3

4

11

Назорат ва тажриба-синов гуруҳларини белгилаш, тарқатмали ва кўрсатмали материаллар тайёрлаш

2003

Тажриба-синов материаллари, сўровнома, тест ва ёзма материаллар билан ишлаш

12



Тажриба-синов ва назорат гуруҳлари ва тажриба майдонларида кузатишлар ўтказиш

2003

Таълим муассасаларида илмий тадқиқот услубларини қўллаш

13

Тайёрланган ишланма ва услубий тавсияномаларни синовдан ўтказиш

2003

Тажриба-синов машғулотларини ўтказиш

14

Ўтказилган тажриба-синов ишлари ёрдамида мавзу мазмуни бўйича ўқувчилар билимларини ўзлаштириш ва кўникмаларининг шаклланганлик даражасларини аниқлаш

2004

Олинган натижаларни математик-статистик жиҳатдан ишлаш

3. Тажрибавий-умумлаштирувчи (якуний) босқич

1

2

3

4

15

Олинган натижаларни қайта ишлаш, умумлаштириш ва хулосалаш

2005

Олинган натижаларни қайта ишлаш, умумийлаштириш хулосалаш.

16

Материалларни услубий тавсияномалар, мақолалар, илмий маърузалар тарзида тайёрлаш ва чоп эттириш

2005-2006

Таққослаш натижаларини тизимга солиш ва уларни диссертация кўринишида расмийлаштириш



Тадқиқот жараёнида фойдаланилган тажриба-синов материаллари

Материал номи

Қаерда қўлланилди

Мазмуни,
йўналиши



Диссертация-нинг илова қисмида
кўрсатилиш
Тартиби

Пичоқчилик, кўнчилик, косибчилик ва маҳсидўзлик соҳаларига оид қисқача луғат

Умумтаълим мактаблари

Қисқача луғат

1-илова

Миллий қадриятларга оид тест намуналари

Умумтаълим
мактаблари

Тестлар тўплами

2-илова

Пичоқчиликка оид тест намуналари

Ўқув машғулотлари

Тестлар тўплами

3-илова

Кўнчилик, косибчилик ва маҳсидўзлик соҳаларига оид тест намуналари

Тўгарак жараёни

Тестлар

4-илова

4-иловада кўрсатилган “Кўнчилик, косибчилик ва маҳсидўзлик соҳаларига оид тест намуналари” маълумотлари бўйича тажриба-синов ишлари натижалари

Умумтаълим мактаблари

Математик ишланма

5-илова

Меҳнат таълими ва касбга йўналтириш фани ўқитувчи-мураббийлари ва усталари учун тест намуналари

Умумтаълим мактаблари

Тест-сўров-нома

6-илова

Малака ошириш тингловчилари учун тест намуналари

Қайта тайёрлаш ва
малака
ошириш

Тест-сўров-нома

7-илова

Таълим муассасаларида 2-, 3-, 4-, 6- ва 7 – иловаларда келтирилган тест ва сўровномалар умумтаълим мактаблари ўқувчилари, меҳнат таълими ва касбга йўналтириш фани ўқитувчи-мураббийлари, усталари, тўгарак раҳбарлари ҳамда малака ошириш тингловчилари тажриба-синовдан ўтказилди.


Тажриба-синов ишларининг ўрганувчи-тасдиқловчи босқичида тажриба-синов майдонларидаги ўқувчи ва ўқитувчи-мураббийлардан тест ва сўровнома саволларига жавоблар олинди. Унда, ушбу ўтказиш икки маротаба ўтказиш билан чегараланди. Чунки, дастлабки ва якуний ўтказиш орқали халқ ҳунармандчилиги соҳаларини миллий қадриятлар сифатида ўрганилишининг умумий аҳволи ва амалдаги ҳолати билан танишилди.
Мазкур натижалар 1999-2006 ўқув йилларида Наманган вилояти, Уйчи туманидаги 7-сонли умумий ўрта таълим мактаби (5-9 синфлар) нинг назорат ва тажриба гуруҳларида олиб борилди. Ушбу масканда кузатиш ишлари билан бирга амалий машғулот натижалари математик-статистик жиҳатдан қайта ишланди ва шу асосда олинган натижалар педагогик нуқтаи назардан хулосаланди. Умумтаълим мактаблари ўқувчилари Шарқ халқларининг тарихий, ўлмас қадриятларини ўрганишлари даражаларини аниқлаш учун тест ва сўровномалар ўтказилди. Аввало, тажриба-синов ишлари жараёнида ўқувчиларга миллий қадриятлар, уларнинг моҳияти, хусусияти ва турлари тўғрисида янги билимлар беришга ҳаракат қилинди.
Миллий қадриятлар ота-боболардан етиб келган ва давом эттирилаётган удумлар, урф-одатлар тушунилса, маънавий қадриятлар деганда эса, инсоннинг хулқ-атвори, ички ва ташқи гўзаллиги, донолиги ва одоблилиги тўғрисида фикрлар, тасаввурлар, панд-насиҳатлар мажмуаси тушунилади. Моддий қадриятлар деганда эса, инсоннинг қўл меҳнати натижасида турли даврларда яратилган турли хил буюмлар, санъат асарлари, жиҳозлар, қурилмалар, бинолар ва бошқалар назарда тутилади (2- иловага қаралсин).
Сўровномаларни дастлабки ўтказишдаёқ ўқувчиларнинг ушбу соҳалардаги қадриятлар сўзларининг маъноларини атрофлича аниқ бўлмаган ҳолда билишлари маълум бўлди (3.1-§ га қаралсин).
Ўтказилган кузатишлар ва тажриба-синов ишларидан ҳамда олинган натижалар таҳлилидан маълум бўлдики, ўқувчилар юқоридаги топшириқларга жавобларни, турли манбалардан радио, газета, журнал, турли китоблар ва бошқалардан қисман бўлсада ўрганганликлари маълум бўлди.
Қуйида моддий қадриятлардан ҳисобланган халқ ҳунармандчилиги таърифи, йўналишлари, аҳамияти, соҳалари, турларини ўқувчиларнинг билиш даражаларини аниқлашга уриниб кўрилди.
Тажриба-синов ишлари Наманган вилояти, Уйчи туманидаги 7-сонли, Тошкент шаҳар, Собир Раҳимов туманидаги 28-сонли, Сурхондарё вилояти, Сариосиё туманидаги 4-сонли умумий ўрта таълим мактабларида тажриба ва назорат синфларидан олинган натижалар асосида математик-статистик таҳлил қилинди. Ушбу мактабларда олинган натижалар репрезентатив равишда ифодаланиб, қуйидаги жадвал кўринишига келтирилди:
3.2- жадвал

Download 467 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling