Тошкент вилояти чирчиқ давлат педагогика институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


Download 0.55 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/35
Sana24.12.2022
Hajmi0.55 Mb.
#1051038
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35
Bog'liq
arxitektura qurilish chizmalarini oqitishda grafik dasturlardan fojdalanish metodikasini takomillashtirish

Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат: 
қурилиш чизмачилиги фанини бир неча график дастурларидан фойдаланиб 
ўқитиш технологияси ишлаб чиқилган; 



қурилиш чизмачилиги фанини график дастурлар ёрдамида ўқитиш 
технологияси бўйича “Компьютерда лойиҳалаш (ArchiCAD график дастури)” 
номли электрон ўқув қўлланма ишлаб чиқилган ҳамда график таълим 
амалиётида самарали қўлланилмоқда; 
олий таълим муассасаларида қурилиш чизмачилиги фанини график
дастурлар асосида ўқитишга асосланган мазмуни ва таълимий жараённи 
лойиҳалаштириш технологияси ўқув жараёнига тавсия қилинган. 
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги республика ва хорижий 
давлатлар 
тадқиқотчилари, 
шунингдек, 
амалиётчиларининг 
ишларига 
асосланганлиги, республика ва халқаро миқёсдаги илмий анжуманлар 
материаллари тўплами, ОАК рўйхатидаги махсус журналлар ҳамда ҳорижий 
илмий журналларда чоп этилган мақолалар, тадқиқот вазифаларига мос келувчи, 
ўзаро бир-бирини тўлдириб борувчи тадқиқот методларининг қўллангани, 
олинган натижаларнинг ишончли математик-статистик метод ёрдамида таҳлил 
қилингани ҳамда ваколатли тузилмалар томонидан тасдиқлангани билан 
изоҳланади. 
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Илмий ишнинг 
натижалари илмий янгилиги олий таълим муассасаларида қурилиш чизмачилиги 
фанини ўқитишда фойдаланиш технологияларини талабаларга кўплаб график 
дастурлардан ўргатилиши, натижасида уларнинг изланувчанлик фаоллиги, 
ўқитиш сифати ва самарадорлигини ривожлантиришнинг илмий асосланган 
методик принципи такомиллаштирилганлиги билан изоҳланади. 
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти тайёрланган мултимедиали 
электрон ўқув қўлланма, баҳолаш жараёни, қурилиш чизмачилиги фанини 
ўқитишда педагогик тажриба-синов натижаларидан олий таълим муассасаларида 
“Қурилиш чизмачилиги” фанини ўқитиш сифатини ошириш, илм-фан ва 
таълим-тарбияни ривожлантиришда фойдаланиш мумкинлиги билан изоҳланган. 

Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling