Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Республикамизда олий таълим
муассасаларида талим тизимига илмий-техника ютуқлари махсули бўлмиш
график дастурлардан фойдаланиш технологияларини татбиқ этиш ва ўқитиш
методикасини такомиллаштириш бўйича бир қатор ишлар олиб борилган.
Республикамизда муҳандислик графикаси фанларини компьютер графикаси
асосида ўқитишни ривожлантириш ва такомиллаштиришнинг назарий-
методологик, услубий асослари Э.И.Рузийев, У.Т.Рихсибоев, С.С.Сайдалийев,
М.М.Хамракулова,
К.Хамрақулов,
С.И.Қулмаматов,
К.Х.Мадумаров,
У.А.Насриддинова, Ш.Д.Дилшодбеков, А.А.Қаҳҳаров ва бошқаларнинг илмий
ишларида тадқиқ этилган.
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги олий таълим тизимида муҳандислик
компьютер графикаси фанини ўқитиш методикасини такомиллаштириш ва
ўқитишнинг методик тизимини лойиҳалаш бўйича О.Арефева, М.Х.Байбайева,
Л.П.Бобрик, К.Гребенников, В.Н.Гузненков, Ж.Ж.Джанабайев, С.В.Жилич,
Е.Ю.Жохова,
В.В.Князиков,
В.В.Корешков,
А.М.Лейбов,
М.Матвеева,
Л.В.Павлова, Ю.И.Притула, А.Б.Пузанкова, М.Б.Таланова, Е.М.Третякова,
Т.В.Чемаданова, Т.В.Чернякова ва бошқалар томонидан илмий изланишлар олиб
борилган.
Ҳориж давлатларида муҳандислик компьютер графикаси фанини ўқитиш
мазмунини
лойиҳалаш,
ўқитишни
амалга
оширишнинг
инновaцион
технологиясини
ишлаб
чиқиш
муаммоларига
З.Зуо,
Ҳ.А.Гербеков,
Ф.Лиарокапис, Б.Неда, Т.Ж.Цехтон, С.А.Сорбй, Ҳ.Стачел каби олимларнинг
илмий ишлари бағишланган.
Диссертация тадқиқотининг диссертация бажарилган олий таълим
муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги.
Тадкиқот
Тошкент давлат педагогика университети илмийтад
қиқот ишлари
режасининг № А-1-30 ра
қамли «Миллий тимсоллар ва рамзлар
энциклопедиясини нашрга тайёрлаш» (2015-2017 йй) мавзусидаги амалий
лойи
ҳаси доирасида бажарилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |