Тошкент вилояти чирчиқ давлат педагогика институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD
этиш методлари ва дарс турлари” мавзуси мазмуни ва ўқув жараѐнини
Download 1.44 Mb. Pdf ko'rish
|
ДиссХуррамов-28.08.2019
- Bu sahifa navigatsiya:
- Замонавий дарс ва ўқув машғулотлари ҳамда уларга қўйиладиган талаблар – ўқитувчи ва талабалар фаолиятини лойиҳалаштиришнинг асосий шакли сифатида
этиш методлари ва дарс турлари” мавзуси мазмуни ва ўқув жараѐнини
амалга оширишни ифода этувчи матн СЦЕНАРИЙСИ 1-кичик модул Замонавий дарс ва ўқув машғулотлари ҳамда уларга қўйиладиган талаблар – ўқитувчи ва талабалар фаолиятини лойиҳалаштиришнинг асосий шакли сифатида Узлуксиз таълим тизимида таълим жараѐнини ташкил этишнинг асосий шакли дарс (ўқув машғулоти) бўлиб, у таълим-тарбия жараѐнининг мантиқий тугалланган, яхлит, аниқ вақт билан чегараланган қисмидир. Ҳар бир дарсда унинг асосий элементлари ҳисобланган мақсад, мазмун, метод, шакл ва воситалари тўла ўз аксини топган бўлиши талаб этилади. Дарс (ўқув машғулоти) – синфда тақвим-мавзу режага асосланиб, белгиланган вақт давомида ўқитувчи томонидан таълим олувчилар учун ўқув-тарбия жараѐнининг мақсадли ташкил этилишидир. Дарс − таълим олувчиларнинг 45 ѐки 80 дақиқа давомидаги машғулоти ҳисобланиб, ҳар бир ўқув фани бўйича уларнинг сони, ўқув режаси, мазмуни эса Давлат таълим стандарти ва ўқув дастурлари билан белгиланган бўлади. Кўпгина ўқитувчилар дарс тури, методи, усули, услуби деган тушунчаларни чалкаштириб, бир хил маънода ишлатадилар. Қуйида мазкур тушунчалар ҳақида фикр юритилади. Дарс тури (типлари) – дарснинг мақсади ва қайси мавзуни ўрганишга қаратилганлигига боғлиқ бўлиб, ички тузилишига қараб қуйидагиларга ажратилади: кириш дарси; бошланғич материаллар билан танишиш дарси; янги билимларни эгаллаш дарси; 86 билим, кўникма ва малакаларни мустаҳкамлаш ва такомиллаштириш (амалий ишлар, лаборатория ишлари, мисоллар ечиш ва бошқалар) дарслари; уйғунлаштирилган дарс (аралаш дарс); такрорлаш ва умумлаштирувчи дарс; назорат-текшириш дарси; олинган билимларни амалиѐтда қўллаш дарси. Аксарият ҳолларда тўрт босқичдан иборат бўлган аралаш турига мурожаат қилинмоқда. Булар: янги билимларни эгаллаш учун тайѐрланиш (ўтилганларни такрорлаш); янги билимларни эгаллаш; янги билимларни мустаҳкамлаш ва тизимга келтириш; эгалланган билимларни амалиѐтда қўллаш (уйга вазифани бажариш) [27]. Ўз навбатида дарснинг қуйидаги турларидан кенг фойдаланилмоқда: назарий дарс, аралаш дарс; мустақил ишлар, лаборатория ишлари, амалий ишлар, экскурция; назорат дарслари (оғзаки сўраш, ѐзма иш, синов, назорат иши, аралаш иш). Ҳозирги кунда дарсни самарали ташкил этишда интерактив таълим методларидан фойдаланиш муҳим ўрин тутади. Таълимнинг интерактив методлари − фикрни фаоллаштириб, мустақил фикр юритишга ундовчи ҳамда жараѐн марказида таълим олувчи турадиган ўқитиш усуллари ҳисобланади. Улар “Ақлий ҳужум”, “Блиц сўров”, “Фронтал сўров”, “Кичик гуруҳларда ишлаш”, “Давра суҳбати”, “Ишбоп ўйин” “Ролли ўйин”, “Баҳс-мунозара”, “Муаммоли вазият”, “Лойиҳа”, “Йўналтирувчи матн”, “Бумеранг стратегияси (саволлар алмашинуви)”, “Тушунчалар таҳлили” кабилар бўлиб, ҳозирги кунда 300дан ортиқ турлари мавжуд. Таълимни ташкил этишнинг замонавий шакллари: диалог, мулоқот, ҳамкорликда ва ўзаро ўқитишга асосланган фронтал, жамоавий ва гуруҳларда ўқитиш. 87 Дарс шакли дарс қайси фандан, қаерда ўтилишига боғлиқ бўлиб, шартли равишда синф дарслари, синфдан ташқари дарслар, мактабдан ташқари дарслар, қўшимча дарслар, индивидуал дарслар ва мустақил ўқиш дарсларига бўлинади. (Айрим методик адабиѐтларда дарс шакли деб дарс методлари ѐки усулларини номлаш ҳолатлари ҳам кузатилади). Шакл ўз мазмун-моҳиятига кўра кўринишда намоѐн бўлади. Метод ѐки усулларни эса дарс олиб борадиган ўқитувчининг ҳаракатига, маҳоратига қараб, уни ҳам эшитиб, ҳам кўриб аниқлаш мумкин [99]. Таълим воситалари: ўқитишнинг маъруза воситалари (дарслик, ўқув қўлланма ва услубий кўрсатмалар) билан бир қаторда чизмали (график) органайзерлар, компьютер ва ахборот технологиялари. Коммуникация методлари: таълим олувчилар билан тезкор, қайтар алоқага асосланган бевосита ўзаро муносабатлар. Қайтар алоқаларнинг (маълумотнинг) метод ва воситалари: эгалланган назарий ва амалий билим, малака ҳамда кўникмалар натижаларини таҳлил қилишга асосланган кузатиш, тезкор-сўров, ўқитиш диагностикаси. Бошқариш методлари ва воситалари: ўқув чизмали органайзерлар босқичлари, мақсадга эришишда ўқитувчи ва таълим олувчининг фаолияти, синф, мустақил ва синфдан ташқари ишлар назоратини (алоҳида мавзу бўйича, бирор бобни тўлиқ ўргангандан сўнг, чораклар ва ўқув йили бўйича) белгилаб берувчи ўқув машғулотларини технологик харита кўринишида режалаштириш. Мониторинг ва баҳолаш: ўқув машғулоти жараѐнида (вазифа ва тестларни бажарган машғулот бўйича баҳолаш, таълим олувчининг ҳар бир машғулотдаги фаолиятини баҳолаш), бутун ўқув йили давомида (ҳар бир таълим олувчининг олган баҳосига асосан олган натижалари) таълим натижаларини режали тарзда кузатиб бориш. Download 1.44 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling