Тошкент вилояти Халқ таълим бошқармаси бошлиғи


Download 15.56 Kb.
Sana16.06.2023
Hajmi15.56 Kb.
#1510849
Bog'liq
Кафолат хати





Тошкент вилояти Халқ таълим бошқармаси бошлиғи




А.Камаловга



Бекобод тумандаги
____-умумий ўрта таълим

мактаб директори
_________________________дан

КАФОЛАТ ХАТИ
Бекобод тумандаги ____-умумтаълим мактаб директори Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 30 июнда
3271-рақами билан рўйхатдан ўтказилган "Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги НИЗОМнинг 15-бандида белгиланган тартибда мен раҳбарлик умтаълим муассасаси дарс соатлари сеткаси умумтаълим муассасасининг педагогик кенгаши томонидан икки иш куни ичида кўриб чиқилиб, ҳар йили 15 сентябрга қадар ўқитувчиларга дарс соатлари қуйидаги кўрсаткичларнинг устувор кетма-кетлиги асосида тақсимланади:
халқаро олимпиадалар ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар;
ўқитувчи бўлиб фаолият юритаётган халқаро олимпиадалар ғолиблари;
чет тили ва STEAM фанларидан мутахассислиги бўйича халқаро сертификатларга эга ўқитувчилар (TESOL Level 5, CEFR B2, IELTS 6 ва ундан юқори, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланадиган бошқа сертификатлар);
TOP-1000 университетлар рейтингига кирадиган дунёнинг етакчи университетларини битирган ўқитувчилар;
асосий олимпиадаларнинг республика босқичи ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар;
ўқитувчи бўлиб фаолият юритаётган асосий олимпиадаларнинг республика босқичи ғолиблари;
республика босқичидаги кўрик танловларда (йил ўқитувчиси) совринли ўринларга эга бўлган ўқитувчилар;
олий малака тоифасига эга ўқитувчилар;
биринчи малака тоифасига эга ўқитувчилар;
асосий олимпиадаларнинг вилоят ва туман босқичи ғолибларининг ўқитувчилари;
иккинчи малака тоифага эга ўқитувчилар;
педагогик йўналиш бўйича магистр даражасига эга ўқитувчилар;
белгиланган тартибда ўз фанидан ўтказилган назарий ва амалий синовлар натижаси бўйича аъло баҳоларга эга ўқитувчилар;
олий маълумотли тоифасиз ўқитувчилар;
қайта тайёрлаш бўйича дипломга эга ўқитувчилар;
олий таълим муассасаларининг педагогик йўналиш бўйича битирувчи босқич талабалари;
педагогик йўналиш бўйича хорижий давлатларнинг олийгоҳларини битирган, бироқ дипломи тан олинмаган ўқитувчилар;
олий маълумотли ўқитувчилар билан таъминлангунига қадар ўрта махсус, профессионал маълумотга эга ўқитувчилар;
олий маълумотли ўқитувчилар билан таъминлангунига қадар умумтаълим муассасасининг тегишли мутахассислиги бўйича раҳбар ходимлари.
Умумтаълим муассасасининг педагогик кенгаши томонидан дарс соатлари қайта тақсимланиши мумкин.
Таълим муассасада фаолиятга доир бошқа жараёнларни ташкил этишда шаффофликни таъминлаш ҳамда қонунбузарлик (таъмагирлик ва коррупция) ҳолатларига йўл қўйилмасликга кафолат бераман.


Мактаб директори ______________ Ф.И.О

08.09.2022 йил



Download 15.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling