Тошкент вилояти халқ таълими бошқармасининг расмий веб-сайтини такомиллаштириш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот


Download 15.34 Kb.
Sana07.02.2023
Hajmi15.34 Kb.
#1174447
Bog'liq
sayt ma lumot


Тошкент вилояти халқ таълими бошқармасининг расмий веб-сайтини такомиллаштириш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида
МАЪЛУМОТ

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2022-йил 28-июндаги Халқ таълими тизимида ахборот сиёсати ва очиқликни таъминлаш, соҳага оид ахборотларни кенг жамоатчиликка етказиш ҳамда халқ таълими бошқармалари, вазирлик тасарруфидаги ташкилотларини ва муассасаларининг расмий веб-сайтларини белгиланган талаблар асосида юритиш бўйича №01-04/2-233-сонли топшириқ хати ижросини таминлаш мақсадида Тошкент вилояти халқ таълими бошқармасининг 2022-йил 30-июндаги “Халқ таълими тизимида ахборот сиёсати ва очиқликни таъминлаш, соҳага оид ахборотларни кенг жамоатчиликка етказиш ҳамда туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари, бошқарма тасарруфидаги таълим муассасаларининг расмий веб-сайтларини белгиланган талаблар асосида юритиш тўғрисида” ги 72-сонли буйруғи тасдиқланди ҳамда туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларига белгиланган талаблар асосида вэб-сайтларни яратиш бўйича топшириқлар берилди.


Шунингдек, вилоят халқ таълими бошқармаси расмий веб-сайти (тошвхтб.уз) юқорида белгиланган талаблар асосида қайта кўриб чиқилиб такомиллаштирилди.
Веб-сайтнинг хавфсизлиги таъминлаш мақсадида маълумотларни шифрлашга хизмат қилувчи ССЛ сертификати ўрнатилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлик даражасини ошириш ва баҳолаш тизимини жорий этиш чора- тадбирлари тўғрисида” 2022-йил 14-июндаги ПФ-154-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг 2022-йил 20-июндаги 200-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент вилояти халқ таълими бошқармасининг 2022-йил 18-июндаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат органлари ваташкилотлари фаолиятининг очиқлик даражасини ошириш ва баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижроси ҳақида”ги 85-сонли буйруғи билан чора-тадбирлар режаси тасдиқланди. Бунга асосан, веб-сайтга масъул шахслар томонидан берилган маълумотлар очиқликка оид қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талаблардан келиб чиққан ҳолда бошқарма фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлиги таъминлаш мақсадида киритиб борилмақда.
Download 15.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling