Toshkent viloyati nurafshon shahar prokuraturasi
Download 110 Kb.
|
Шаҳар ҳокимига ХАТ
Ҳурматли Музаффар Халдарбаевич ! Нурафшон шаҳар 2-сектори томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.01.2019 йилдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102-сонли Қарори ижроси юзасидан ижтимоий соҳани ривожлантириш орқали аҳоли турмуш даражасини янада яхшилаш мақсадида аниқ манзилли чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, бир қанча ишлар амалга оширилаётганлигига қарамасдан, ҳудудларда аҳолининг ичимлик суви таъминоти, электр энергияси таъминоти, кўп қаватли уйлар томларини таъмирлаш, иссиқлик тизимларини ўрнатиш ва кўчаларга асфальт қопламалар ётқизиш каби масалалар мавжуд. Хусусан, Нурафшон шаҳар 2-сектори худудидаги “Обод турмуш” МФЙда жойлашган “Шон шуҳрат” кўчаси 42 та кўп қаватли уйлардан иборат ва 628 та хонадон мавжуд бўлиб жами 1965 нафар аҳоли истиқомат қилиб келмоқда. Ўрганиб чиқиш натижасига кўра, “Шон шуҳрат” кўчасидаги 71, 58, 31, 25, 27, 23а, 49а, 37, 29, 29а-кўп қаватли уйларнинг том қисмларини қайтадан таъмирлаш зарур. Ушбу уйда яшовчи фуқаролардан куз-қиш мавсумида уйининг томидан чакки ўтаётганлиги юзасидан кўплаб шикоятлар тушмоқда. Исиқлик тизими 42 та кўп қаватли уйдан 16 тасига ўтказилган бўлиб, шундан 26 та кўп қаватли уйларга иссиқлик тизими ўтказилмаган ва 37 - кўп қаватли уй орқасидаги 150 м. йўлга асфальт қоплама ётқизилмаган. “Наврўз” махалласида асфальт килиниши керак бўлган кўчалар: Шифокор кўчаси 400 метр, А.Сахоба кўчаси 500 метр, Наврўз кўчаси 1 км 50 метр, Шарқ гули кўчаси янги участкалар 600 метр, Тошкент йули 2 тор кўча 650 метр, Ёшлик кўчаси 1 км 600 метр. Ёритиш чироклари: Шифокор кўчаси 8 та, Сўғдиёна кўчаси 14 та, А.Сахоба кучаси 8 та, Навруз кўчаси 9 та, Адолат 6 та, Шарк гули 9 та, Илғор 2 та, Тошкент йўли 4 пр 4 та, Тошкент йўли 2 пр 15 та, Ёшлик кўчасига 30 та. Ичимлик суви: Шифокор кучасига 400 метр, Наврўз кўчасига 110 метр. Ёгоч столбани алмаштириш: А.Сахоба кучасида 20 та, Навруз кучасида 10 та, Адолатда 6 та, Шарқ гули кўчаси янги участкалар кўчасида 9 та, Илғор кўчасида 2 та столба, Тошкент йўли 4 прда 5 та, Тошкент йўли 2 пр 32 та, Ёшлик кўчасида 18 та столба ўрнатиш керак. Ички зовурларни тозалаш: Шифокор кўчасиги Нурафшон шахар тиббиет бирлашмаси (ШТБ) ва ДСЭНМ ташкилотлари орасидан ўтган ҳамда ШТБнинг олд қисмидан ўтган зовурларни тозалаш, А.Сахоба кўчасидаги ички зовурларни, Ёшлик кўчасидаги ички зовурларни тозалаш зарур. Ички кўчаларни шағаллаштириш: Шарқ гули 500 метр, А.Сахоба кўчаси 150 метр. Нурафшон шаҳар 2-сектори худудидаги “Туйтепа” МФЙда ахолини турмуш даражасини янада яхшилаш максадида ўрганиб чиқилди,ва ўрганиб чиқиш натижасига кўра, Охунбобоев кўчасига ичимлик суви ўтқазиш - 1,5 км. И.Хакимов кўчасига ичимлик суви ўтқазиш - 1,3 км. Гузар кўчасига ичимлик суви ўтқазиш - 500 метр Охунбобоев кўчаси Чордона тепалиги асфальтлаштириш ва ичимлик суви утказиш - 300 метр И.Хакимов кўчасида 3 та берк кўчани асфальтлаштириш - 120 метр Гузар кўчасида 4 та бекр кўчаларни асфальтлаштириш - 200метр Тошкент йўли 1 берк кўчасини асфальтлаштириш - 120 метр Охунбобоев кўчасидан ўтган хон ариқни таъмирлаш, ва маҳалладаги сим ёғочларни янгилаш зарур деган хулосага келинди. Нурафшон шаҳар 2-сектори худудидаги “Муқимий” МФЙда жойлашган “УФҚ” кўчасида 96 хонадон мавжуд булиб 459 нафар ахоли истиқомат қилиб келмоқда. Ўрганиб чиқиш натижасига кўра, “УФҚ” кўчасида тоза ичимлик суви мавжуд емас ва 2км куча таьмирталаб яна сим ёгоч устунларни алмаштириш керак ва кучада тунги ёритқичларини урнатиш керак. Зиёлилар кучасида 68та хонадон булиб 378нафар ахоли истиқомат қилади. Шунга кура 3 дона сим ёгоч устунлари авария холатда булиб алмаштириш керак ва тунги ёритқичлар урнатиш керак ва 450м берк кучасини асфальт қилиш зарур. Муқимий кучасида мавсуми ёгингарчилик туфайли игилган кулмак сувлар оқаваси йуқлиги сабаб чора куриш керак деган хулосага келинди Нурафшон шаҳар 2-сектори худудидаги “Қумариқ” МФЙда жойлашган “Чорвадор” кўчасида 52 та хонадон ва “Тошкент йўли” кўчасида 63 та хонадонлар мавжуд бўлиб жами 628 нафар аҳоли истиқомат қилиб келмоқда. Ўрганиб чиқиш натижасига кўра, “Қумариқ” МФЙ “Чорвадор” кўчаси ва “Тошкент йўли” кўчаларида электр энергиясида муаммо бўлаётганлиги, ахоли сони кўпайганлиги боис ток кучланиши меъёридан пасайиб кетиб 130-140 втга тушиб кетаётганлиги маълум бўлди. Юқоридагиларни инобатга олиб, “Қумариқ” МФЙ “Чорвадор” кўчаси ва “Тошкент йўли” кўчаларига янги трансформатор зарур деган хулосага келинди. Келгусида. Сектор ҳудудида аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларидагги муаммоларни аниқлаш ва ҳал этиш ҳамда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш борасидаги ишлар давом эттирган ҳолда жадаллаштириш чоралари кўрилади. Download 110 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling