Toshkent viloyati nurafshon shahar prokuraturasi


Download 110 Kb.
bet2/2
Sana23.12.2022
Hajmi110 Kb.
#1047753
1   2
Bog'liq
Шаҳар ҳокимига ХАТ

Нурафшон шаҳар прокурори
адлия маслаҳатчиси Ф.Ю.Мирзаев

Нурафшон шаҳар ҳокими

М.Х.Салиевга
Ҳурматли Музаффар Халдарбаевич !
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.01.2019 йилдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102-сонли Қарори ижроси юзасидан Нурафшон шаҳар 2-сектори томонидан бир қанча ишлар амалга оширилаётганлигига қарамасдан, ижтимоий соҳани ривожлантириш орқали аҳоли турмуш даражасини янада яхшилаш мақсадида олиб борилаётган тадбирларнинг тўлиқ бажарилмаётганлиги каби бир қанча масалалар мавжуд.
Хусусан, Нурафшон шаҳар 2-сектори худудидаги “Наврўз” МФЙ аҳоли турмуш даражасини яхшилаш мақсадида 2021 йилда “Обод махалла” дастурига киритилган ва ушбу худудда “GLOBAL NUR” МЧЖ томонидан ичимлик суви тармоқларини ва канализация тизими тармоқларини ўтказиш ишларини амалга оширган бўлишига қарамасдан бугунги кун ҳолатига ушбу ишлар тўлиқ якунланмаган.
Шунингдек, 2021 йилда Нурафшон шаҳар “Обод Турмуш” МФЙ, Шон-Шухрат кўчаси 67-сонли кўп қаватли уйларни таъмирлаш учун 2021 йил 20 майдаги 3-СМП – сонли шартномага асосан “GLOBAL NUR” МЧЖ ҳисоб рақамига 133 571 427 (бир юз ўттиз уч миллион беш юз етмиш бир минг тўрт юз йигирма етти) сўм пул маблағлари тўлиқ ўтказиб берилишига қарамасдан 67-сонли кўп қаватли уйда жойлашган “Обод Турмуш” МФЙ биноси тўлиқ таъмирланмаган.
Сиздан, юқоридагиларни инобатга олган ҳолда “Наврўз” МФЙдаги ҳамда “Обод Турмуш” МФЙ даги қурилиш таъмирлаш ишларини тўлиқ якунланишига амалий ёрдам беришингизни ва амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот тақдим қилишингизни сўрайман.


Ҳурмат билан!
Нурафшон шаҳар прокурори
2-сектор раҳбари Ф.Ю.Мирзаев
Download 110 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling