Toshkent viloyati Parkent tumani 31-umumiy o’rta ta’lim maktabida 5-20 may kunlari


Download 136.32 Kb.
bet5/5
Sana19.06.2023
Hajmi136.32 Kb.
#1624612
1   2   3   4   5
Bog'liq
aprel aksiya (1)

Мактаб психологи: Д.Саматова


Тошкент вилояти Паркент тумани 31-умумий ўрта таълим мактаби “Позитивлик - давр талаби” ойлигида 5-6-синф ўқувчилари билан ўтказилган “Эмоционал мулоқот хусусиятлари” тренинги баённомаси
16.05.2023
Мақсадлар: иштирокчиларни ҳиссий мулоқот классификациялари билан таништириш ва турли мулоқот вазиятларида ҳиссий мулоқот усулларини англаш, коммуникатив кўникмаларни, ҳиссий идрокни ривожлантириш.
1-машқ. “Саломлашиш”
Мақсад: тренинг муҳитига кириш. Ўтказиш вақти: 5 дақиқа.
Жараён: бошловчи иштирокчилар билан саломлашиб шартли сигналлар асосида ишга тайёрликларини кўрсатишларини сўрайди.
2-машқ. “Сўзлар”
Мақсад: машғулот жараёни ва кайфиятига кириш. Ўтказиш вақти: 10 дақиқа.
Бошловчи: турли эмоционал ҳолатларни ифодаловчи сўзларни айтинг: ҳайрат, қўрқув, нафрат, чарчоқ, ва х.к.
Ҳозирги асосий эмоциянгизни айтинг.
Мулоқотга тегишли бўлган сўзларни айтинг: монолог, сухбат, мунозара, чиқиш ва бошқалар.
Келинг қандай усулда сухбатлашишимизни англаймиз: сўзлар, товушлар, мимика, туриш, кўзлар, интонация, ҳаракатлар.
3-машқ. “Ўзига нисбатан ишонч”
Мақсад: ўзига нисбатан ишончга психологик йўналтириш. Ўтказиш вақти: 20 дақиқа.
Бошловчи: қулай ўтириб олинг. Ички ҳолатларингизга эътибор қаратинг. Танангизни ҳис қилинг ва эркин ўтиринг…
Тасаввур қилинг осмонга қараб ўтирибсиз. Ҳаёлан осмонни ҳис қилинг. Унинг чексизлигини тўлиқ ҳис қилинг.
Танангиз дам олиб, онгингиз ишлаб турибди. У фаол. Менинг овозимни эшитиб турибсиз… унга эътиборингизни қаратинг!
Сизга яхши муносабатдалигимни ҳис қилинг. Ҳар бир сўзим кўнглингиздан жой олсин.
Мен сизни қувноқ, тўлиқ ҳаётга-ҳозир, эртага ва бутунлай йўналтиряпман. Сиз қувноқ, кучли ва соғлом бўласиз.
Ҳаётнинг зарбаларига енгил муносабатдасиз. Ҳеч қачон оптимизмни йўқотманг! Жиддий бўлинг!
Ўзингизни барча қобилиятларингизни кўра олишингизга йўналтиряпман: ҳозир, эртага ва бутун ҳаётингиз давомида…
Онгингиз янада кучли бўлганини ҳис қилинг. Сиз тетиксиз! Ҳеч нимадан қўрқмайсиз! Кучли ва ўзига ишонган одамсиз! Ҳамма ишингиз ўнгидан келади!
Сиз кучингиз, кайфиятингиз, иштиёқингиз сабабли янада яхши ўқишни бошлайсиз.
Фикрларингиз теран, онгингиз ва ички сезгингизни ўткирлашаётганини ҳис қилинг.
Янги ҳаётий қувватни келаётганини ҳис қилинг. Ҳали хаммаси олдинда! Иқтидорлисиз! Сизда ҳаммаси яхши!
Яхши… энди ишимизни якунлаймиз.
Ўзингизни дам олганингизни ҳис қилганингизда кўзларингизни очинг.
Шундай қилиб, ҳамма тайёр бўлганида кўзларини очади…
4-машқ. “Пантомима”
Мақсад: фаоллик ҳолатига қайтиш. Ўтказиш вақти: 5 дақиқа. Жараён: айлана бўйлаб: нозик пат; муздек қор; иссиқ картошкани узатинг.
5-машқ. “Жонли анкета”
Мақсад: иштирокчиларнинг ҳиссий ҳолатини кўрсатиш. Вақт: 5 дақиқа. Жараён:давранинг барча иштирокчилари қуйидаги саволларга жавоб беришади: 1. Ушбу дарсда сиз учун кутилмаган нарса бўлдими? 2. Сизга нима ёқди? 3. Нима ёқмади? 4. Ҳозир кайфиятингиз яхшими? 5. Зерикмадингизми?


Мактаб психологи: Д.Саматова
Download 136.32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling