4.Станция қисмида кабел ётқизиш:
4.1.Станцияда оптик кросс ўрнатилган жойга 19 дюмли якунловчи патч панел ўрнатилсин.
4.2.Оптик патчкордларни тартибли монтаж қилиш учун 2 барабанли органайзер ўрнатилсин.
4.3.Бино ичида ётқизиш учун мўлжалланган юмшоқ қопламали кабелдан фойдаланилсин.
4.4.Мавжуд кабел ростларда янги ётқизилган кабелдан ёнғин тарқамаслиги учун полиэтилен композитли труба орқали ётқизилсин.
4.5.Лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилаётганда эҳтиёжга кўра кабель рост қурилсин.
4.6.Бино ичида бажариладиган ишлар Тошкент филиали мутахассислари томонидан амалга оширилиши учун филиал билан шартнома тузилсин.
5.Умумий кабел ётқизиш:
5.1 Ангрен шахар АТС-663 га карашли А.Темур ва Охангарон кўчаларидаги №1201 дан №1278 гача мавжуд алока кудуғлари оралиғи буйлаб алока кабел канализацияси техник меъёрларга асосан оптик кабели тортилсин.
5.2. Кабел ётқизилган канализация схемаси тузилсин ва Тошкент филиали ишчи гуруҳига топширилсин.
5.3. Техник шарт асосида лойиха-смета хужжатлари тайёрлаш жараёнида кўрсатилган шартлар жойида кўриб чиқилсин.
5.4. Алоқа қудуқларидан фойдаланиш учун “Ўзбектелеком”АК Тошкент филиали билан ижара шартномаси тузилгандан сўнг кабел ётқизиш ишларига рухсат берилсин.
6. Лойиҳа хужжатлари Тошкент филиали, Ангрен телекоммуникация боғламаси ва бошқа тегишли ташкилотлар билан келишилиши лозим.
7.Техник шарт талаблари тўлиқ бажарилиб, иш бажарувчи ташкилот ва Тошкент филиали ишчи гурухи томонидан бажарилган ишлар бўйича икки томонлама далолатнома тузилсин.
8.Юқоридаги шартлар тўлик бажарилгандан сўнг охирги қурилмалар ўрнатилиб улашга рухсат берилсин.
8.1.Қурилиш-монтаж ишлари ҚМ ва Қ(СНиП) асосида Тошкент филиалининг мутахассислари назорати остида амалга оширилсин.
8.2.”Телекоммуникация линиялари ва иншоатларини қуриқлаш Қоидалари” нинг
17-бандига асосан иш бажариш жараёнида коммуникацияларга келтирилган моддий зарар иш олиб борувчи томонидан тўлиқ қопланиши кўрсатиб ўтилсин.
9. Техник шартни амал қилиш муддати 6 ой.
Етакчи мухандис Ж.Нуриддинов
Линия мухандиси Н.Темирходжаев
ТХ ва П гурухи мухандиси А.Худойбердиев
Do'stlaringiz bilan baham: |