9. Техник шартни амал қилиш муддати 6 ой.
Етакчи мухандис Ж.Нуриддинов
Линия мухандиси Н.Темирходжаев
ТХ ва П гурухи мухандиси А.Худойбердиев
53-34/______-сон
«___» _______2023 йил
Тошкент филиали
директорнинг техник
масалалар бўйича ўринбосари
Н.Турсунбаевга
Тошкент вилояти, Охангарон тумани Куч-Булок МФЙдаги
АО «Алмалыкский ГМК биносига
ОТАК ташкил этиш бўйича
ТЕХНИК ШАРТ
Ташкилот; АО «Алмалыкский ГМК
Объект; Охангарон тумани Куч-Булок МФЙ
Жойлашган манзили: Охангарон тумани Куч-Булок МФЙ
Куч-Булок кучаси
Уланиш жойи: Ангрен ТБ АТС-663 дан.
Асос: АО «Алмалыкский ГМК 15.03.2023-йил 03-23/41-0115 сон хатига асосан.
1.Телефон канализациялари тузилиши:
1.1. Ангрен шахар АТС-663 га карашли А.Темур ва Охангарон кўчаларидаги №1201 дан №1278 гача мавжуд алока кудуғлари оралиғи буйлаб алока кабел канализацияси техник меъёрларга асосан оптик кабелини тортишга тайёрлансин.
1.2. Техник меъёрлар асосида мавжуд телефон алоқа қудуқларининг яроқсиз ҳолатда бўлганларини таъмирлансин, янги қурилган алоқа қудуқларига консол-кронштейнларни ўрнатилсин, янги қурилган телефон алоқа қудуқларига қулфланадиган ташқи ва ички қопқоқлар ўрнатилсин ҳамда оптик толали алоқа кабели тортилсин.
1.3. Оптик толали алоқа кабелини бетон устунларга олиб ўтишда кабелни химоя қобиғига (3 метр баландликда гофра шланг, металл ёки полителен труба орқали) олинсин;
1.4. Алоқа қудуқлари орқали оптик толали алоқа кабелини тортиш жараёнида қудуқларни тозалаш, сувларни чиқариб юбориш ва алоқа қудуқлари техник талаб даражасига келтириш лозим;
1.5.Алока қудуқларида иш бажарилиши, меъёрий хужжатлар асосида, Тошкент филиали хамда Ангрен ТБ томонидан ажратилган техник назоратчи иштирокида амалга оширилсин.
2.Хаво алоқа линияси тузилиши:
2.1.Ангрен шахар АТС-663 га карашли №1278 алока кудугидан Ипак йули кучаси йуналишида беш метир (5 метр ) гурунт казилиб электр устунларига олиб утишда техник меъёрлар асосида амалга оширилсин.
2.2. Кабелни электр устунлариги олиб ўтишда маҳаллий электр тармоғи билан ўрнатилган тартибда келишув асосида ишлар бажарилиши шарт эканлиги кўрсатиб ўтилсин.
2.3. Оптик толали алоқа кабелини бетон устунларга олиб ўтишда кабелни химоя қобиғига (3 метр баландликда гофра шланг, металл ёки полителен труба орқали) олинсин;
3. Ер ости линияси тузилиши:
3.1. Ангрен шахар Облик МФЙ худудидан Куч-булок МФЙдаги
АО «Алмалыкский ГМК йуналиши буйлаб етти километр ( 7 км ) гурунт казилиб, Оптик кабелни ер ости орқали олиб ўтишда топосъемка тадқиқотлари натижасига асосан камида 1.2 метр чуқурликда траншея ковлаш;
3.2. Алоқа кабели тортиш учун махсус траншея ковлашда ушбу худуд ер қатламининг зичлигини аниқлаш лозим.
3.3. Махсус траншея ковлашда бошқа ер ости иншоотлари сув қувури, газ қувури, кучли токка мўлжалланган электр кабеллари устидан параллел ётқизиш қатъиян таъқиқиланади.
3.4. Оптик кабелни ер ости орқали олиб ўтишда кабелни сигнал ленталари билан химоялаш талаб этилади.
3.5. Оптик кабел ер ости орқали олиб ўтилганида кабелнинг трасаси бўйлаб камида 100-150 метр оралиқда устунчаларни ўрнатиш лозим бўлади.
3.6. Алока кабелини тортиш ишларини бажаришда меъёрий хужжатлар асосида, Тошкент филиали ҳамда Ангрен телекоммуникатция боғламаси томонидан ажратилган техник назоратчи иштирокида амалга оширилсин.
Do'stlaringiz bilan baham: |