Эксплуатацияга қабул қилишда асосий хужжат хисобланмайди
“5-BroS” МЧЖ директори А.А.Рахимов
Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ тумани 4R-12а - "4R 12 автойўлидан-Янгибозор қўрғони шахобча" автомобил йўлининг 4-км билан 4R 14 автомобил йўли туташган чорраха (Чирчикский чоррахаси) да ўрнатилиши режалаштирилган махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситаларига ОТАК ташкил этиш бўйича ТЕХНИК ШАРТ
Ташкилот: “5-BroS” МЧЖ.
Объект: Радар ва камералар ўрнатиш жойлари.
Жойлашган манзили: Юқоричирчиқ тумани 4R-12а - "4R 12 автойўлидан-Янгибозор қўрғони шахобча" автомобил йўлининг 4-км билан 4R 14 автомобил йўли туташган чорраха (Чирчикский чоррахаси).
Уланиш жойи: Янгибозор ТБ МАТС-983дан (свич/муфта/ОРШ, уланиш жойи толасигача аниқ кўрсатилсин).
Асос: 5-BroS” МЧЖ нинг 2022 йил 21 апрелдаги №07-22-сон хатига асосан.
1.Телефон канализациялари тузилиши:
1.1. Янгибозор ТБ МАТС-983дан 4R-12а - "4R 12 автойўлидан-Янгибозор қўрғони шахобча" автомобил йўлининг 4-км билан 4R 14 автомобил йўли туташган чорраха (Чирчикский чоррахаси)да Радар ва камералар ўрнатиш жойларига Мустақиллик кўчаси йўналишидаги мавжуд алоқа кабел канализацияси техник меъёрлар асосида оптик кабел тортиш учун тайёрлансин.
1.2. Техник меъёрлар асосида мавжуд телефон алоқа қудуқларининг яроқсиз ҳолатда бўлганларини таъмирлансин, янги қурилган алоқа қудуқларига консол-кронштейнларни ўрнатилсин, янги қурилган телефон алоқа қудуқларига қулфланадиган ташқи ва ички қопқоқлар ўрнатилсин ҳамда оптик толали алоқа кабели тортилсин.
1.3. Оптик толали алоқа кабелини бетон устунларга олиб ўтишда кабелни химоя қобиғига (3 метр баландликда гофра шланг, металл ёки полителен труба орқали) олинсин;
1.4. Алоқа қудуқлари орқали оптик толали алоқа кабелини тортиш жараёнида қудуқларни тозалаш, сувларни чиқариб юбориш ва алоқа қудуқлари техник талаб даражасига келтириш лозим;
1.5.Алока қудуқларида иш бажарилиши, меъёрий хужжатлар асосида, Тошкент филиали хамда Янгибозор ТБ томонидан ажратилган техник назоратчи иштирокида амалга оширилсин.
Do'stlaringiz bilan baham: |