Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ тумани 4R-12а "4R 12 автойўлидан-Янгибозор қўрғони шахобча" автомобил йўлининг 4-км билан 4R 14 автомобил йўли туташган чорраха


Download 0.66 Mb.
bet8/45
Sana07.04.2023
Hajmi0.66 Mb.
#1337197
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   45
Bog'liq
Тех Шарт Шаблон ТБлар учун

Уланиш жойи: Ангрен ТБ АТС-662
Асос:2022-йил 13-июнь №01-5-3/1484 сон хатига асосан.
1.Телефон канализациялари тузилиши:
1.1 Ангрен ТБ АТС-662 олдидаги №101 дан №102 гача №637 дан №638 гача мавжуд алока канализацияси оралиғлари (d=100 асбест қуввур ) қилиниб оптик кабел тортиш учун тайёрлансин.
1.2 Ангрен шахар АТС-662 дан Узсаноатқурилишбанк АТБ биноси бўйлаб Бунёдкор ва Истиқлол шох кўчалари йўналишидаги мавжуд алоқа кабел канализацияси техник меъёрлар асосида оптик кабел тортиш учун тайёрлансин.
1.3. Техник меъёрлар асосида мавжуд телефон алоқа қудуқларининг яроқсиз ҳолатда бўлганларини таъмирлансин, оптик кабел тортиш учун тайёрлансин.
1.4. Алоқа қудуқлари орқали оптик толали алоқа кабелини тортиш жараёнида қудуқларни тозалаш, сувларни чиқариб юбориш ва алоқа қудуқлари техник талаб даражасига келтириш лозим;
1.5. Алока қудуқларида иш бажарилиши, меъёрий хужжатлар асосида, Тошкент филиали хамда Ангрен ТБ томонидан ажратилган техник назоратчи иштирокида амалга оширилсин.
2.Станция қисмида кабел ётқизиш:
2.1. Станцияда оптик кросс ўрнатилган жойга 19 дюмли якунловчи патч панел ўрнатилсин.
2.2. Оптик патчкордларни тартибли монтаж қилиш учун 2 барабанли органайзер ўрнатилсин.
2.3. Бино ичида ётқизиш учун мўлжалланган юмшоқ қопламали кабелдан фойдаланилсин.
2.4. Мавжуд кабел ростларда янги ётқизилган кабелдан ёнғин тарқамаслиги учун полиэтилен композитли труба орқали ётқизилсин.
2.5. Лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилаётганда эҳтиёжга кўра кабель рост қурилсин.
2.6. Бино ичида бажариладиган ишлар Тошкент филиали мутахассислари томонидан амалга оширилиши учун филиал билан шартнома тузилсин.
3. Умумий кабел ётқизиш:
3.1 Ангрен шахар АТС-662 дан Узсаноатқурилишбанк АТБ биноси бўйлаб Бунёдкор ва Истиқлол шох кўчалари йўналишидаги мавжуд алоқа кабел канализациясидан техник меъёрлар асосида оптик кабел тортилсин.
3.2. Кабел ётқизилган канализация схемаси тузилсин ва Тошкент филиали ишчи гуруҳига топширилсин.
3.3. Техник шарт асосида лойиха-смета хужжатлари тайёрлаш жараёнида кўрсатилган шартлар жойида кўриб чиқилсин.
3.4. Алоқа қудуқларидан фойдаланиш учун “Ўзбектелеком”АК Тошкент филиали билан ижара шартномаси тузилгандан сўнг кабел ётқизиш ишларига рухсат берилсин.

Download 0.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling