Тошкент филиали
директорнинг техник
масалалар бўйича ўринбосари
Н.Турсунбаевга
Тошкент вилояти, Ангрен шахар АТС-663 дан ТS0105 Базавий станциясига тортилган ОТАК носозликларни қайта тиклаш бўйича
ТЕХНИК ШАРТ
Ташкилот: ООО “СOSCOM”
Объект: TS0105 Б/С
Жойлашган манзили: Тошкент вилояти Ангрен шахар Молодежный тупик-3
Уланиш жойи: Ангрен ТБ АТС-663.
Асос: ООО “СOSCOM” 2022-йил 30-июндаги №09-02/3723 сон хатига асосан.
1.Телефон канализациялари тузилиши:
1.1. Ангрен шахар АТС-663 га карашли А.Темур ва Охангарон кўчалари йўналишидаги мавжуд алоқа кабел канализацияси техник меъёрлар асосида оптик кабел тортиш учун тайёрлансин.
1.2. Техник меъёрлар асосида мавжуд телефон алоқа қудуқларининг яроқсиз ҳолатда бўлганларини таъмирлансин, янги қурилган алоқа қудуқларига консол-кронштейнларни ўрнатилсин, янги қурилган телефон алоқа қудуқларига қулфланадиган ташқи ва ички қопқоқлар ўрнатилсин ҳамда оптик толали алоқа кабели тортилсин.
1.3. Алоқа қудуқлари орқали оптик толали алоқа кабелини тортиш жараёнида қудуқларни тозалаш, сувларни чиқариб юбориш ва алоқа қудуқлари техник талаб даражасига келтириш лозим;
1.4.Алока қудуқларида иш бажарилиши, меъёрий хужжатлар асосида, Тошкент филиали хамда Ангрен ТБ томонидан ажратилган техник назоратчи иштирокида амалга оширилсин.
2.Станция қисмида кабел ётқизиш:
2.1.Станцияда оптик кросс ўрнатилган жойга 19 дюмли якунловчи патч панел ўрнатилсин.
2.2.Оптик патчкордларни тартибли монтаж қилиш учун 2 барабанли органайзер ўрнатилсин.
2.3.Бино ичида ётқизиш учун мўлжалланган юмшоқ қопламали кабелдан фойдаланилсин.
2.4.Мавжуд кабел ростларда янги ётқизилган кабелдан ёнғин тарқамаслиги учун полиэтилен композитли труба орқали ётқизилсин.
2.5.Лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилаётганда эҳтиёжга кўра кабель рост қурилсин.
2.6.Бино ичида бажариладиган ишлар Тошкент филиали мутахассислари томонидан амалга оширилиши учун филиал билан шартнома тузилсин.
Do'stlaringiz bilan baham: |