Охангарон тумани худудида жойлашган “SNOW BASE IMPEX” МЧЖ биносига ОТАК ташкил этиш бўйича
ТЕХНИК ШАРТ
Ташкилот: “SNOW BASE IMPEX” МЧЖ
Объект: Охангарон тумани Кўксарой МФЙ
Жойлашган манзили;Охангарон тумани Кўксарой МФЙ.
Уланиш жойи: Ангрен шахар АТС-664 дан мавжуд Чинор постдаги (Switch) қурилмасидан.
Асос: 19.09.2022 йил №16 сонли хатига асосан.
1.Телефон канализациялари тузилиши:
1.1.Ангрен шахар Чинор ДПС биносидан “SNOW BASE IMPEX” МЧЖ биноси йўналиши бўйлаб мавжуд телефон канализатция орқали оптик кабел тортиш учун таёрлансин.
1.2.Техник меъёрлар асосида мавжуд телефон алоқа қудуқларининг яроқсиз ҳолатда бўлганларини таъмирлансин, янги қурилган алоқа қудуқларига консол-кронштейнларни ўрнатилсин, янги қурилган телефон алоқа қудуқларига қулфланадиган ташқи ва ички қопқоқлар ўрнатилсин ҳамда оптик толали алоқа кабели тортилсин.
1.3.Алоқа қудуқлари орқали оптик толали алоқа кабелини тортиш жараёнида қудуқларни тозалаш, сувларни чиқариб юбориш ва алоқа қудуқлари техник талаб даражасига келтириш лозим;
1.4.Алока қудуқларида иш бажарилиши, меъёрий хужжатлар асосида, Тошкент филиали хамда Ангрен ТБ томонидан ажратилган техник назоратчи иштирокида амалга оширилсин.
2. Ер ости линияси тузилиши:
2.1.Ангрен шахар Чинор ДПС биноси ёнидаги мавжуд телефон қудуғидан “SNOW BASE IMPEX” МЧЖ йўналиши бўйлаб А373 автомабил йули ёнидан (10.785 км) грунт қазилиб оптик кабел тортиш учун таёрлансин.
2.2.Оптик кабелни ер ости орқали олиб ўтишда топосъемка тадқиқотлари натижасига асосан камида 1.2 метр чуқурликда траншея ковлаб оптик кабел тортиш учун таёрлансин.
2.3.Алоқа кабели тортиш учун махсус траншея ковлашда ушбу худуд ер қатламининг зичлигини аниқлаш лозим.
2.4.Махсус траншея ковлашда бошқа ер ости иншоотлари сув қувури, газ қувури, кучли токка мўлжалланган электр кабеллари устидан параллел ётқизиш қатъиян таъқиқиланади.
2.5.Оптик кабелни ер ости орқали олиб ўтишда кабелни сигнал ленталари билан химоялаш талаб этилади.
2.6.Оптик кабел ер ости орқали олиб ўтилганида кабелнинг трасаси бўйлаб камида 100-150 метр оралиқда устунчаларни ўрнатиш лозим бўлади.
2.7.Алока кабелини тортиш ишларини бажаришда меъёрий хужжатлар асосида, Тошкент филиали ҳамда Ангрен боғламаси томонидан ажратилган техник назоратчи иштирокида амалга оширилсин.
Do'stlaringiz bilan baham: |