Тошкент вилояти, Ангрен шахар СП ООО “TOP OIL” биносига
ОТАК ташкил этиш учун
ТЕХНИК ШАРТ
Ташкилот; СП ООО “TOP OIL”
Объект: Ангрен шахар А.Навоий промзона
Жойлашган манзили: Ангрен шахар А.Навоий кўчаси
Уланиш жойи:Ангрен шахар А.Навоий кўчасидаги муфтадан.
Асос: №62. 28.02.2023 йил хатига асосан.
1.Хаво алоқа линияси тузилиши:
1.1 Ангрен шахар А.Навоий кўчасидги СП ООО “TOP OIL” йўналиши бўйлаб мавжуд столблар оркали техник меъёрлар сақланган ҳолда оптик кабелни тортиш ишлари амалга оширилсин.
1.2. Кабелни электр устунларига олиб ўтишда маҳаллий электр тармоғи билан ўрнатилган тартибда келишув асосида ишлар бажарилиши шарт эканлиги кўрсатиб ўтилсин.
1.3. Оптик толали алоқа кабелини бетон устунларга олиб ўтишда кабелни химоя қобиғига (3 метр баландликда гофра шланг, металл ёки полителен труба орқали) олинсин;
2.Умумий кабел ётқизиш:
2.1.Ангрен шахар А.Навоий кўчасидги СП ООО “TOP OIL” йўналиши бўйлаб мавжуд столблар оркали техник меъёрлар сақланган ҳолда оптик кабелни тортилсин.
2.2. Техник шарт асосида лойиха-смета хужжатлари тайёрлаш жараёнида кўрсатилган шартлар жойида кўриб чиқилсин.
3. Лойиҳа хужжатлари Тошкент филиали, Ангрен телекоммуникация боғламаси ва бошқа тегишли ташкилотлар билан келишилиши лозим.
4.Техник шарт талаблари тўлиқ бажарилиб, иш бажарувчи ташкилот ва Тошкент филиали ишчи гурухи томонидан бажарилган ишлар бўйича икки томонлама далолатнома тузилсин.
5.Юқоридаги шартлар тўлик бажарилгандан сўнг охирги қурилмалар ўрнатилиб улашга рухсат берилсин.
6.1.Қурилиш-монтаж ишлари ҚМ ва Қ(СНиП) асосида Тошкент филиалининг мутахассислари назорати остида амалга оширилсин.
6.2.”Телекоммуникация линиялари ва иншоатларини қуриқлаш Қоидалари” нинг 17-бандига асосан иш бажариш жараёнида коммуникацияларга келтирилган моддий зарар иш олиб борувчи томонидан тўлиқ қопланиши кўрсатиб ўтилсин.
7. Техник шартни амал қилиш муддати 6 ой.
Бош мухандис Ж.Нуриддинов
Линия мухандиси Н.Темирходжаев
ТХ ва П гурухи мухандиси А. Худойбердиев
48-34/______-сон
«___» _______2023 йил
Do'stlaringiz bilan baham: |