Тошкент «Янги аср авлоди»


тўфанг оташидин қўрқуб, яқин кел олмас экан. Қипчоқлар нима


Download 26.4 Kb.
Pdf ko'rish
bet87/201
Sana02.06.2024
Hajmi26.4 Kb.
#1837724
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   201
Bog'liq
Mirzo Olim Maxdum hoji. Tarixi Turkiston

тўфанг оташидин қўрқуб, яқин кел олмас экан. Қипчоқлар нима 
қилларини билмай, гоҳ Марғинонга от қўйуб уруш қилиб, гоҳ 
Яккатутга хон қўшунига рўбарў бўлуб, ҳеч илож қилолмай, бу 
миёнада бир ой ўтибдур. Хўқанд фуқаролари бу хабарни эши­
тиб, масжиди Жомеъга жамъ бўлуб, бир-бирлари илан маЬла- 
ҳатлашибдур: «Хонимиз Худоёрхон Яккатут мавзейида кўп 
вақтдин буён қипчоқлар ила уруш қилиб турган бўлса, бизлар 
ўз уйимизда тинч ва хотиржамъ ўлтурмоғимиз инсоф ва мурув- 
ватдин эмас, ҳаммамиз қоракалтак бўлуб, хоннинг мадад ва 
ионатига борамиз». Маслаҳатни шул тариқа қарор бериб, шул 
жойдан Ҳазрат Калон Соҳибзода хизмати шарафларига одам 
юбориб, масжвди Жомеъга олдуруб, оломон ва фуқаролар Ҳаз- 
рати Соҳибга беодобона иборалар илан Яккатутга, хоннинг 
олдига бормоқга тарғиб қилибдурлар. Ҳазрат Калон Соҳибзо- 
да алардин муҳлат тилаб айтибдурларким, уйга бориб, сафар 
асбобини тайёрлаб, ондин кейин борайлук десалар ҳам, бебош 
оломон фуқаро ул жанобнинг ихтиёрига қўймай хоҳ-нохоҳ шул 
жойдин тўғри Марғинон тарафига бош қилиб олиб, жўнаб, 
Марғинонга бориб, Тошлоқ мавзейига қунубдур. Ўшал вақтда 
Андижондин қипчоқлар орасидин қочиб ўтуб келган Мулло 
Султон юзни Марғинонда турган саркардалар би-л-иттифоқ 
Хўқанддин борган, оломон фуқароларга сардор ва бошлиқ 
қилибдурлар. Мулло Султон оломон ва фуқароларга насихат 
ва маслаҳат кўрсатиб, Ҳазрат Калон Соҳибга қилган беодоб- 
ликларини огоҳлантуруб, айтибдурким: «Алҳол, душман ила 
бизларнинг орамиз бир тошдин узоқ эмас, душман устидин за­
фар қозонмоқ аҳлуллоҳнинг дуоси илан бўладур. Ҳазрат Калон- 
ни ўзингиз билан олиб юрмоқ одобдин эмас. Сизлар илгари юрунг, 
ҳазрат сизларнинг кетингиздан юрсунлар». Аларга бу сўзни маъ- 

Download 26.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling