нинг хайрихоҳона муомаласига бу тариқа жавоб берилди79.
Амир Насруллоҳхоннинг бу хато сиёсатининг натижаси йигир
ма беш йилдан кейин ўғли амир Музаффаридинхоннйнг боши
га келди. Бухоро илан Хўқанд орасида жидол ва қитол ҳеч
тўхтамай, Музаффаридинхон асрида ҳам давом этиб, Тошканд
ва Самарканд Русия тарафига ўтгандин кейин жадали тамом
бўлди. Баҳодир Русия аскарлари бир-бирларини яраштурди.
Русия ҳукмдорларининг зўр бозуси соясида хонларининг бир-
бирларига қиладурган ғофилона адоватлари ва ўзлари кўрул-
майдурган бир ҳолга келди.
Амир Насруллоҳхон отаси вақтидин қолган эски оқил сар-
кардалардин А ёз
бий
ва Ҳаким
қўшбеги
ва улардин бошқа бир
неча аъёни вилоятларни қатл қилдуруб, ўз раъйу фикрига амал
қилиб, вазиру соҳибмашварат кишиси йўқ эди. Ёши олтмиш-
дин тажовуз айлаб, рабби II ойида, жумъа кечасида 1277 санаи
ҳижрийда вафот қилиб, душ анба куни отасининг ёнига дафн
қилинди80.
Амир Насруллоҳ зиёда дараж ада савдойимижоз ва муталав-
вин ул-ҳол ва сафакдимоғ ва қатлнуфус ва исрофи беҳуда ва
абасда ғоятда баҳодир ва фарт ила муттасиф эди. Замонасида
Хўжажон ва Мавлавий унвонила маъруф мулло Муҳаммадша-
рифхўжа ибн Атоуллоҳ ибн Ҳодий, онинг устоди ва қозийи кало-
ни, соҳиб ул-фазл ва касир ул-мутолаъа олими ва унинг ҳавосига
ғоятда мусоид ва соъий эди. Ҳ атто «Дур-ал-мухтор» (асаридин)
«ва нисау замонано фи» иборасини ёзиб, фатво бермиш деган
сўз афвоҳи носда машҳурдур. М улло Ниёз ибн Бинямин ал-Бал-
хий Бухорода муфти ва мазкур қозининг шогирдидин нақлки,
бино би-л-мушофиҳа «ё мавлоно, агар бизлар мундай амрга
Do'stlaringiz bilan baham: |