Тошкент «Янги аср авлоди»


эдилар. Бо вужуд алар ғафлатдин кўз очмаган эдилар. Хонлар


Download 26.4 Kb.
Pdf ko'rish
bet147/201
Sana02.06.2024
Hajmi26.4 Kb.
#1837724
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   201
Bog'liq
Mirzo Olim Maxdum hoji. Tarixi Turkiston

эдилар. Бо вужуд алар ғафлатдин кўз очмаган эдилар. Хонлар 
бир-бирлари илан уруш-талаш қилиб турган вақтларида инг­
лис ҳукумати дустлик робитаси пайдо қилмоқ учун элчи бўлуб 
полковник Сутуд Дорат ва Хўқанд ила Хивага мойур Қонул- 
ли/Конолли жанобни юборган эди. Бу элчиларга қилинмиш 
муомала кўп ажойибдур. Амир Насруллоҳхоннинг от устида, 
арк дарвозасининг ёнида куҳансол Русия элчисига кўруниш 
бергани ҳақоратдек муомаласи эди. Лекин Моварауннаҳр усу­
ли идорасига ошно бўлган Бутақуф жаноблари гўёки ҳеч ни­
мани билмаган ва англамагандек сукут қилди. Инглис элчиси 
ҳибсда қолиб, Русия элчиси Русияга қараб қайтди. Бухорога 
келган инглис элчиси орқасидин яна капитан Қонулли аввало 
Хивага бориб, ондин чет йўллар ила юруб Хўқандга келиб, 
Муҳаммадалихон ила кўрушган эди.
Муҳаммадалихон инглисдин бир оз усули ҳарб ўрганмакни 
қабул қилмиш эди. Лекин кўп вақт ўтмай, Бухоро аскари ету- 
шуб, Муҳаммадалихон аскари Марҳам (деган жой)да бузулуб, 
қочган вақтда капитан Қонулли Насрулло^хон даъвати ила 
амирнинг Маҳрамда бўлган ўрдугоҳига бормангиз деса ҳам 
номуслик инглис қочмоқга таназзул қилмай, амир Насруллоҳ- 
хоннинг ҳузурига келди. Амир муни ҳам тавқиф қилиб, пол­
ковник Сутуд Доротга ҳамроҳ килмоқ учун Бухоро зиндонига 
юборди. Насруллоҳхон Хўқандни тор-мор қилиб, эзиб, Бухо­
рога қайтганда инглис элчиларига дини исломни қабул қилмоқ- 
га таклиф қилди. Инглислар жавобида ҳукуматимиз тарафидин 
Мовароуннаҳрга маъмурият ила келдук динни тарк қилмоқга 
ёки дин қабул қилмоқга келмадук, умид қиламиз, шунга қараб 
муомала қилунсун дебдурлар. Бу рижоларига қарши жаллодга 
буюруб, элчиларни бош кесмак ила муомала қилинди. Инглис- 

Download 26.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling