да усти берк кенг чорсуси ва кўп карвонсаройлари уч юз олт-
мишдин зиёдроқ (масжиди) жомеъи шарифи, бир юз ўн уч мадра-
саси бордур. Жомеъларининг энг музайян ва васиъ ва каттаси
Масжиди Жомеъдурки, куп эски ва қадим бўлуб, куббаси зилзи-
ладин хароб бўлганда Амир Темур тарафидин бино қилинмиш-
дур. Мадрасалардан энг яхши зийнатлиги мадрасаи Абдуллоҳ-
хон ила машҳурдур.
Бухоронинг суви о з бўлуб, Зарафшон дарёсидин келтурмак
ва бир неча наҳрлар қоздурулса ҳам, аксар ёз фаслида кифоя
қилмайдур. Бухоро бир тарафдин Ҳинду, Чин, Э рон ва А ф го
нистон ила ва бир тарафдин Русия ила ижро қилиниб турган
бир тижоратнинг марказидур. Б ухоро хонлиги Ўрта Осиядаги
подш охи исломиянинг бири бўлуб, Туркистонда бир о з истиқ-
лолларини сақлаб келган икки хонлигининг биридур, дигари
Хива хонлигидур. Бухоро хонлигининг хусусан, Б ухоро шаҳри
ила атрофлари ва Зарафшон дарёсининг атроф ҳавоси дунёнинг
энг яхши ҳаволик жойларидин бўлуб, анвои маҳсулот етуштур-
макга кўп солиҳ ерлардур. А ҳолиси икки жинсга мунқасим
бўлуб, ш аҳар ва қишлоқларга сокин бўлуб, саноъат, тиж орат
ва зироат ила иштиғол қилгувчи, аҳолисини тожик таъбир қили-
нур. Улар лисони форсий ила мутакаллим ва суний м азҳабдур-
лар. Андак миқдорда шиъайи эронийлар ҳам бордур. Туркман
уруги ҳам кўп бўлуб, булар аксар Ж айҳун атрофида хаймани-
шивдурлар. Шимоли-шарқ тарафқдаги саҳроларида бўлса қозоқ,
қалмиқ, қорақалпоқ уруғларидин. Ш аҳар ва қишлоқларда аво-
или исломдин буён ерлашиб қолган мужоҳидлар авлодидин хий-
ли араблар ҳам бордур. Яҳудилар оз миқдорда бўлуб Бухорода
ва баъзи қасабаларда сокиндур. Кобулий исми ила машҳур бир
Do'stlaringiz bilan baham: |