ровчига бориб, андин Сирдарёдин ўтмай, Хўжанд дарёси
лабига бориб, Хўжандга ҳам илғор қўйуб, андин Самғар тара-
фи илан Хўқандга бормоқ бўлуб, дарё лабига қўнуб, шул жой
да саркардалар бир-бирлари илан мухолиф бўлубдурлар. Ўшал
вақтда мингбошилик мансаби Шодмонхўжа ўроқда экан. Мул
ло Олимқулининг ва Бекмуҳаммад ҳудайчинтг иғво ва итти-
фоқи илан Маллахонни ўлдурганда бирлашганлардин Хидир
қирғиз ва Ирисали қипчок ва Худойназар туркни дарё лабида
ўлдурубдурлар. Қипчоқ қўшуни Тошканд устига келганда,
Хўқандга Олимбек қирғизни ноиб қўйуб келган эканлар. Шул
жойдин Чўтан ном қирғизни юбориб, они ҳам қатл қилдируб-
дурлар. Бу одам ^ам Маллахонни ўлдурганларни бири экан.
Шул тарифа ноиттифоюшк илан бир-бирларини ўлдурганли-
гини Худоёрхон эшитиб, муни фатҳ асари деб, Тошканд қўшу-
нини ўзига ^амроҳ айлаб, Хўқанднинг фатҳига азимат айлаб-
ДУР-
Вақтики, қипчоқ қўшуни Тошканд устидин жўнаб, Хўқанд
тарафига равона бўлганда ўзаро иттифоютари бузулуб, Сирдарё
лабида тўхтаб, қипчоқ, қирғизларнинг калоншавандаларидин
бир нечаларини қатл қнлганлик хабари Худоёрхонга етган вақт-
да бу хурсандлик хабарини фатҳу нусрат аломати дебдур. Дар-
ҳол Тошканд ва атроф-жониблардин қўшун жамлаб, Хўқанд та
рафига азимат айлаб, Тўйтепа, Кировчндин ўтуб, Хўжанд рўба-
рўсига қўнубдур. Амири Бухоро хкам ўшал вақтда Хўжанд шаҳ-
рига дохил бўлган эканлар.
Худоёрхон бир неча нафар саркардалари илан Хўжанд дарё
сидин ўтуб, эртаси Хўқанд тарафига юриш қилиб, ҳеч ваҳму
ҳарос қилмасдин Хўқанднинг Урганжий дарвозасидин67 аскар-
лари илан тўғри Хўқанд шаҳрига дохил бўлубдур. Бу даҳшат-
лик воқеани эшитиб Шодмонхўжа мингбоши бошлуқ қипчоқ-
Do'stlaringiz bilan baham: |