келиб, аркони давлат ва аъёни вилоятлари илан хонга манзур
бўлубдур.
Хон Қаноатшоҳга кўп меҳрибонпик кўрсатиб, зардўз жома
ва бошқаларга ҳам муносиби аҳвол, сарупо инъом айлаб алар-
га рухсат бериб, ҳар қаюларини манзилларига бормоқга ижо
зат берибдур. Бу миёнада бир неча кун ўтуб, ҳар кун саркарда
лар хонга кўрунуш бериб, атроф-жониб вилоятлардин элатия
улуғлари келиб, кундин-кун Худоёрхоннинг давлати ва қувва-
ти кўпайибдур. Бу хабарни эшитган Хўқанд амалдорлари нои-
ложлигидан қўшун жамлаб, Тошканд тарафига азимат айлаб,
Хўжанд, Қўштегирмон илан юруш қилиб, ул мавзеларда Худо
ёрхон тарафидин мутассади бўлуб турган Мирзо Давлат тожик-
ни ўзларига тобеъ айлаб, Сирдарёднн ўтуб, Қурама тарафиға,
Кировчи ^окими тошкандлик Рустамбек додхоҳ Қозоқбой оқсо-
қол ўғлини неча ваъда ваъидлар илан уруш-талашсиз ўзига то
беъ қилиб, андин жўнаб, икки кун муддатда Тошканд устида
Ниёзбек қўрғонига келиб, онинг мутасаддисини ҳам биргалаш-
туруб олиб, Тошканд устига кеяибдурлар. Тошканд аҳолилари
Худоёрхон ва Қаноатшоҳ бошлуҳ Тошканд шаҳрининг қўрғон-
ларнни мустаҳкам айлаб, ҳар кун Тошканднинг баҳодир йигит
лари қипчоқ, қирғизлар илан чиқиб уруш цилиб, аларни қайта-
риб турмоқда эдилар. Бир неча вақт шул тарифа илан уруш
қилиб турганда Тошкандни қамаб турган қипчоқия қўшуни
бошлуғи Мулло Олимқулига хабар келнбдурким, амири Бухо-
ро Хўқанд тарафига азимат айлаб, Бухородин жунаб, Самар
канд ша^рига келдилар, деб. Бу хабарни эшитиб, қипчоқ қўшу-
нига ваҳму ҳарос тушуб, дафъатан Тошканд устидин кўчуб,
Чирчиқ дарёси лабига кўнуб, эртаси Чирчиқ дарёсидин ўтуб Ки-
Do'stlaringiz bilan baham: |