Тошкент «Янги аср авлоди»


лар бирдан Қатағон дарвозасидин чиқиб, қочиб кетибдурлар


Download 26.4 Kb.
Pdf ko'rish
bet84/201
Sana02.06.2024
Hajmi26.4 Kb.
#1837724
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   201
Bog'liq
Mirzo Olim Maxdum hoji. Tarixi Turkiston

лар бирдан Қатағон дарвозасидин чиқиб, қочиб кетибдурлар. 
Шул вақтда қипчоқлар хон кўтариб олиб юрган Шоҳмурод- 
хонни ушлаб, Худоёрхонга манзур қилибдурлар. Хон биродар­
лик ва хешлик шафқати илан Шоҳмуродхонга марҳамат килиб, 
ўз олдидан, хешу ақраболари қаторидин ўрин берибдур.


Худоерхоннинг бу дафъа Хўқанд шаҳрига дохил бўлуб, Фар­
гона тахтига ўлтурганининг тарихи 1279/1862-63-нчи ҳижрий- 
да эрди. Балтики, Худоёрхон Хўқандга дохил бўлгандин икки- 
уч кун ўтгандин кейин хабар бўлубдурким, амири Бухоро 
Хўқанд тарафига келмоқ маслаҳатидадур. Бу хабарни эшитиб, 
Хўқанднинг аркони давлат ва аъёни вилоятлари маслаҳатла- 
шиб, Хўқанд дарвозаларини беркитиб, тўп, жазоирларни тўпхо- 
наларга жойлаб, уруш ^аракатида бўлганлик хабарини эшитиб, 
қайтиб, Бухоро тарафига азимат қилибдурлар.
Андак вақт ўтгандин кейин Худоёрхон кўп ҳадя ва тортуғ 
илан узр баён айлаб, Қаноат оталиқни Бухоро шаҳрига амири 
Бухорога элчи қилиб юборибдур. Бир неча кундин кейин ами­
ри Бухоро амри илан Қаноат оталиқнинг Бухорода ўлдурул- 
ганлик хабари Худоёрхонга масмуъ бўлуб, хон Қаноат отапиқ- 
нинг вафотига ниҳоятда мағмум [ғамгин] ва паришонҳол бўлуб, 
афсуслар қилибдур. Ушбу аснода хабар келибдурким, қипчоқ- 
қирғизлар йиғилишиб, Андижонга келиб, Андижон атрофини 
талон-торож қила бошладилар деб. Бу хабарни эшитиб Худо­
ёрхон юз жамоасидин Дуст ном саркарда ли Андижонга ва 
Дўстмуҳаммад қорақалпоқни Балиқчига ҳоким қилиб юбориб, 
Мулло Султон юз ва Холиқназар тожикни бир қанча аскар илан 
аларнинг кетидин ёрдам учун юборибдур. Булар бориб Анди­
жон шаҳрига киргандин кейин қипчоқ ила аларнинг оралари- 

Download 26.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling