Жинсий шаклланиш даври охирида фақат қўл мушаклари эмас, орқа, елка, оёқ мушаклари ўса бошлайди. 15 ёшдан кейин кичик мушаклар интенсив ривожланади, майда ҳаракатлар координацияси ва аниқлиги шаклланади
Болаларда cуяк тизими шикастланиши
туғма
орттирилган
Туғма нуқсонлар Туғма нуқсонларда сон суягининг туғма чиқиши, скелет баъзи қисмларининг туғма нуқсонлари, иккинчи ўринда скелет туғма дисплазияси туради. Улар хондро- ва остеодисплазияга бўлинади ва скелетнинг турли хил деформацияси билан кечади, боланинг ўсиш жараёнида юзага келади. орттирилган Эрта ёшдаги болаларда орттирилган cуяк касалликларидан рахит кўп учрайди, унда суяклар юмшоқлиги, суякларнинг ёйсимон қийшиқлиги, оёқларнинг О ва Х-симон қийшиқлиги, шунингдек рахитик гидроцефалия учрайди. Орттирилган суяк касалликларидан баъзида остеомиелит учраб туради. Мактаб ёшидаги болаларда cуяк тўқимасининг жарохатланиши кўп кузатилади. Кўрикни ётган, ўтирган ва тик турган ҳолатда, қўллари эркин тушган ҳолда ўтказиш керак. Кейин боладан ётиш, ўтириш, қўл-оёқларини букиш, очиш ва бошқалар талаб қилинади. Кичик ёшдаги болаларда cуяк – бўғим тизимини баҳолаш учун бола ўйнаётган вақтда уни кузатиш керак. Олд томондан кўрик бош, бўйин, кўкрак қафасининг шакли, холати ва пропорциясини аниқлашга ёрдам беради. Орқа томондан кўрикда курак, умуртқа поғонаси, оёқ-қўл бўғимлари бурчаклари букилиши ва ёзилишига эътибор берилади. Кўрикни ётган, ўтирган ва тик турган ҳолатда, қўллари эркин тушган ҳолда ўтказиш керак. Кейин боладан ётиш, ўтириш, қўл-оёқларини букиш, очиш ва бошқалар талаб қилинади. Кичик ёшдаги болаларда cуяк – бўғим тизимини баҳолаш учун бола ўйнаётган вақтда уни кузатиш керак. Олд томондан кўрик бош, бўйин, кўкрак қафасининг шакли, холати ва пропорциясини аниқлашга ёрдам беради. Орқа томондан кўрикда курак, умуртқа поғонаси, оёқ-қўл бўғимлари бурчаклари букилиши ва ёзилишига эътибор берилади. Cуяк тизими қуйидаги кетма-кетлик тартибида текширилади: бош, умуртқа поғона, кўкрак қафаси, оёқ ва қўллар. Бош кўригида унинг ўлчами ва шакли аниқланади, бош айланаси ўлчанади. Нормада бош айлана шаклида бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |