Тошлок тумани молия булими буйича


Download 0.99 Mb.
bet21/27
Sana03.02.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1154065
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   27
Bog'liq
АКМ 2020 йил буйруқлари

Б у ю р а м а н:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартда қабул қилинган
ПФ-5969-сон Фармони, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартда қабул қилинган 176-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг 2020 йил 24 мартда қабул қилинган 44-сон, Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг 2020 йил 25 мартдаги 40-сон хамда Фарғона вилояти Ахборот-кутубхона марказининг 2020 йил 26 мартдаги 17-сон буйруқлари маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Тошлоқ туман ахборот-кутубхона марказида:
юқоридаги Фармон, қарор ва махсус комиссия ваколатлари, буйруқлар ўрганиб чиқилсин;
коронавирус пандемияси ҳолатида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 18-моддасига мувофиқ мутахассис-ходимларнинг меҳнати ўзига хос хусусиятлари билан белгилашга сабаб бўладиган алоҳида объектив ҳолат сифатида қайд этилишини инобатга олиб қуйидагилар:
туман ахборот-кутубхона марказининг Ички меҳнат тартиби қоидаларига ходимларнинг масофадан (уй режимида) туриб ишлаш, ушбу шароитда меҳнатни ташкил қилиш ва иш ҳақи тўлаш тартиби бўйича тушунча ва қўшимчалар киритиш таклифи маъқуллансин;
карантин ҳолатларида, вирусдан мутахассис-ходимларни самарали ҳимоя қилиш мақсадида, уларни меҳнат таътилига чиқадиган ходимлар, иш ҳақи сақланмайдиган таътилга чиқадиган ходимлар, масофадан (уй режимида) ишлашга жалб қилинадиганлар тоифалар жорий қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 148-моддасига асосан йиллик меҳнат таътилига кетадиган ходимларга ўртача ойлик иш ҳақи тўловлари тўланиши, бу ходимларнинг меҳнат таътилига кетиш олдидан тўлаб берилиши, иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътиллар вазиятдан келиб чиқиб (1 ойгача) тақдим этилиши;
иш фаолиятини кутубхонадан туриб давом эттирадиган ходимлар зиммасига қўшимча вазифалар юкланиши муносабати билан, уларга Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 160-моддасига мувофиқ қўшимча тўловлар тўланишини кўриб чиқиш;
туман ахборот-кутубхона марказида коронавирус пандемияси шароитида иш фаолиятини давом эттирадиган мутахассис-ходимларни вирусдан ҳимояловчи воситалар (ҳимоя ниқоблари, махсус қўлқоплар, кўзоайнаклар ҳамда антисептик воситалар) билан тўлиқ таъминлаш чораларини кўриш;
масофадан (уй режимида) фаолият юритадиган мутахассис-ходимларнинг меҳнат фаолияти Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 116-моддасига мувофиқ 5 кунлик иш ҳафтаси (дам олиш кунлари-шанба ва якшанба) ҳисобидан иш вақти соат 9.00-18.00 га қадар, тушлик вақти соат 13.00-14.00 гача белгилаш;
масофадан (уй режимида) фаолият юритишга жалб қилинадиган мутахассис-ходимларнинг иш ҳақи ишбай асосида, амалда бажарилган ишлар учун ёки сифати бўйича белгиланган талабларга жавоб берадиган иш ҳажми учун тўланиши;
уйда бажарилган меҳнат унумдорлиги нормалари ёки ишбай нархлар томонларнинг келишувига кўра, нормал иш вақти ҳисобидан келиб чиққан ҳолда табель расмийлаштириш орқали амалга оширилсин;
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 148-моддасига асосан йиллик меҳнат таътилига кетадиган ходимларга ўртача ойлик иш ҳақи тўловлари тўланиши, бу ходимларнинг меҳнат таътилига кетиш олдидан тўлаб берилиши белгилансин.
масофадан (уй режимида) ишлашга жалб қилинадиган мутахассис-ходимларни зарурий ҳолларда компьютер жамланмаси (ўзларига бириктирилган), интернет тармоғига уланиш учун зарурий маблағларни ўтказиш шунингдек, уларни концелярия маҳсулотлари билан таъминлаш кўзда тутилсин.

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling