Товарларни таснифлаш
Шундай қилиб, товарлар номенклатураси
Download 0.93 Mb.
|
Товарларни кимёвий таркиби асосида синфлаш ва с
- Bu sahifa navigatsiya:
- УЙҒУНЛАШГАН ТИЗИМНИНГ ТУЗИЛИШИ (1996 йилги версияси)
- Уйғунлашган Тизим (2002 йилги версияси)
- Ташқи иқтисодий фаолиятга доир товарлар номенклатурасининг тузилиши
- Ўзбекистон Республикаси ТИФ ТНнинг тузилиши
Шундай қилиб, товарлар номенклатураси товарларни синфлашда қуйидаги вазифаларни бажаради:
- товарларга ТИФ ТН га хос халқаро код рақамини бериш; -иқтисодий хавфсизликни таъминлаш (бож тўловларини тўғри ҳисоблаш ва ундириш, божхона қийматини аниқлаш, режалаштириш ва ҳоказо); -божхона статистикасини юритиш ва ташқи савдода товарлар ҳаракатини таҳлил қилиш ва ўрганиш. УЙҒУНЛАШГАН ТИЗИМНИНГ ТУЗИЛИШИ (1996 йилги версияси) Уйғунлашган тизим ўз тузилишига кўра қуйидаги кўринишга эга: Инсон ҳаёти давомида ишлатиладиган барча товарлар УТда қуйидагича жойлашган: 1-жадвал
Уйғунлашган Тизим (2002 йилги версияси) 2-жадвал
Уйғунлашган тизимнинг 2002 йилги варианти 1996 йилги вариантига таққосланганда товарлар номенклатурасининг позициясига 3 та янги товарлар позицияси ва 112 та субпозиция қўшимча тарзда киритилганлигини кузатиш мумкин. Ташқи иқтисодий фаолиятга доир товарлар номенклатурасининг тузилиши (Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги учун 1996 йилги версияси) 3-жадвал
Ўзбекистон Республикаси ТИФ ТНнинг тузилиши (2002 йилги версияси) 4-жадвал
Товарлар номенклатурасида уларнинг код рақамлари қуйидагича тақсимланади: 2 та рақам 4 та рақам 6 та рақам 9 та рақам 0 0 0 0 0 0 0 0 0 0 0 0 00 00 00 000 гуруҳ позиция субпозиция подсубпозиция 5-жадвал.
Товар позициясида кўрсатиладиган товар номлари агар: - (,) билан ажратилган бўлса, уларнинг хусусиятлари бир хил эканлигини билдиради. Агар нуқта вергул - (;) билан ажратилган бўлса, улар ўхшаш товар бўлиб, ўз хусусиятлари билан (ишлаб чиқилиши) бир-биридан фарқ қилиши мумкин. Товар номидан кейин қўйилган икки нуқта - (:) товарга нисбатан аниқланиш даражасининг бошланишини кўрсатади ёки белгилайди. УТ да товарлар қайта ишлаш принципларига амал қилган ҳолатда жойлаштирилган, яъни товарлар: - хом ашё, - ярим тайёр маҳсулотлар ва - тайёр маҳсулотлар. ТИФ ТН тузилишига биноан товарларнинг турли белгилари синфлашга асос қилиб олинган. Масалан: бўлимларни шакллантиришда қуйидаги товарларнинг белгиларидан фойдаланилган: - товар келиб чиқадиган манба бўйича: I – бўлим – «Тирик ҳайвонлар ва уларнинг маҳсулотлари»; II – бўлим - «Ўсимлик маҳсулотлари»; Y – бўлим - «Минерал маҳсулотлар»; товар тайёрланган материал тури бўйича: YIII-бўлим «Чарм хом ашёси, чарм, мўйна, эгар – жабдуқлар, йўл анжомлари ва бошқалар»; IХ-бўлим - «Ёғоч-тахта ва ундан ясалган буюмлар, похолдан ясалган буюмлар, саватлар ва чивиқдан ясалган бошқа буюмлар»; Х-бўлим - «Тахта ва целлюлоза толасидан ярим тайёр маҳсулотлар, қоғоз ва бошқалар»; ХIII-бўлим - «Тошдан, гипсдан ясалган буюмлар, керамика маҳсулотлари»; ХIY-бўлим - «Қора ва рангли металлар ҳамда улардан тайёрланган буюмлар»; товарларнинг бажарадиган вазифаси бўйича: IY-бўлим - «Тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари, ичимликлар, тамаки»; ХI-бўлим - «Газмол ва тўқимачилик буюмлари»; ХII-бўлим-«Пойафзал, бош кийимлари ва бошқалар»; ХYII-бўлим– “Транспорт воситалари ва уларга ёрдамчи асбоб-ускуналар”; ХYIII- бўлим- «Асбоблар ва аппаратлар», ХIХ -бўлим -«Қурол-яроғ ва ўқ-дорилар»; ХХ -бўлим -«Ҳар хил тайёр буюмлар», ХХI -бўлим -«Санъат асарлари»; товарларнинг кимёвий таркибига кўра: III бўлим -«Ёғлар ва ўисмлик ёки жониворлардан олинган ёғлар»; YI-бўлим -«Кимё саноати ва у билан боғлиқ саноат тармоқлари маҳсулотлари»; YII-бўлим -«Пласт масса ва ундан тайёрланган буюмлар, каучук ва резина маҳсулотлари». Гуруҳларни ташкил этишга товарларга ишлов беришнинг хомашё, ярим тайёр маҳсулотлардан тортиб, тайёр маҳсулотгача ишлов бериш изчиллиги асос қилиб олинган. Бу ТИФ ТНни бож тарифларида қўллаш учун қулай шарт-шароитлар яратади. Товар позициялари, субпозициялар ва подсубпозициялар тузилишида ҳар бир гуруҳда белгилар ўз изчиллигида қўлланилади. Уларнинг тўртта асосий белгисини алоҳида кўрсатиш мумкин: ишлов бериш даражаси, таркиби, вазифаси, материал тури, нархи, товарларнинг жаҳон савдосидаги салоҳияти, халқаро миқёсда тутган ўрни. Товар номенклатурасида товарнинг гуруҳга киритиш принципига қатъий риоя қилинади. Унга ҳар бир товарни фақат битта таснифлаш гуруҳига киритиш имконини берувчи ўзаро истисно усулини қўллаш йўли билан эришилади. Гуруҳга ёки товар позициясига киритиладиган муайян товарлар рўйхати аниқ объектларни ва ҳар бир таснифлаш гуруҳлари чегараларини аниқлашнинг усулларидан бири ҳисобланади. Масалан, «ўғитлар» гуруҳига изоҳларда ўғит сифатида таснифланиши керак бўлган азот, калий ва фосфорли ўғитлар киритилган. «Калийли ўғитлар» товар позициясига калий тузи (ишлов берилмаган, натурал), хлорли калий, магний сульфатлар, калий сульфатлар киради. Товарларни кодлаштириш-таснифланадиган объектни муайян тизим бўйича белгиланган қоидаларга кўра белги ёки белгилар гуруҳи сифатида тасаввур қилиш имконини берувчи техник усулдир. Ушбу ҳолда ахборот тўплаш, узатиш ва ЭҲМда ишлашда операцияларни амалга ошириш мумкин бўлган қулай шаклда берилади. Товар номенклатурасида синфлашнинг аралаш усулидан фойдаланилади, яъни синфлаш тизимининг кўриб чиқилаётган таснифномасида бўлишнинг олий даражасида мустақил хусусият (рўхатдан ўтказиш усули), аслида қолган барча босқичларда эса қабул қилинган белгиларнинг жамланиши асосида товарларнинг дастлабки таснифи амалга оширилади. ТИФ ТНда рақамли белгилар қўлланилади, бунда бўлимлар учун рим рақамларидан, товар гуруҳлари, позициялар ва субпозициялар учун араб рақамларидан фойдаланилади. Бўлимлар ва гуруҳларнинг код рақамлари бир бири билан, шунингдек гуруҳлар, товар позициялари ва субпозициялари билан ўзаро боғланган. Товар позициялари учун рақамли код назарда тутилмаган, улар дефис (-) белгиси билан ифодаланади. Уйғунлашган тизим олти хонали синфлашнинг ягона тизимига бирлашган товарлар номенклатурасини ўз ичига олади. ТИФ ТН-нинг 9 рақамли коди қуйидаги усуллардан ташкил топади: дастлабки олти рақам Уйғунлаштирилган тизим бўйича товар кодини англатади, ўша олти рақам плюс еттинчи ва саккизинчи белгилар ЕИ комбинациялаштирилган тариф-статистика номенклатураси бўйича кодни ҳосил қилади, тўққизинчи рақам - ҳозирча барча ҳолларда келажакда давлатларнинг манфаатларини ҳисобга олган у ёки бу товар позицияларини батафсил кодлаштиришга мўлжалланган. Товарларнинг товар номенклатурасидаги ҳолатини тўғри белгилаш, (уни таснифлаш) ушбу товар ташқи иқтисодий фаолиятни давлат томонидан тартибга солишнинг ҳар бир йўналишини аниқлаш учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади. Товарни нотўғри таснифлаш ёки божхона декларациясида нотўғри маълумотларни кўрсатиш йўли билан муайян бир товар чегара орқали олиб ўтилишининг белгиланган тартибидан бўйин товлаш, божхона органлари томонидан амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка олиб келувчи қонун бузилиши сифатида қаралади. ТИФ ТНнинг бўлимлари, гуруҳлар, муайян товар позицияларига берилган изоҳлар (шарҳлар) юридик кучга эга шунингдек, ТИФ ТНни шарҳлашнинг асосий қоидаларига биноан товарларни таснифлашда гуруҳлари бўйича бир хилда талқин этиш қоидаларига қатъий риоя қилинади. 02.00.22- «Товарларни кимёвий таркиби асосида синфлаш ва сертификатлаш» ихтисослиги кимё фанлари тизимига киритилган бўлиб, кимё ва техника фанларидан илмий даражалар ҳамда илмий унвонлар беришга мўлжалланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 1997 йил 9 июлдаги 01-84\0917 рақамли хатига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси фан ва техника қўмитасининг 1997 йил 15 июлдаги 14-сонли қарори билан кимё ва техника фанлари соҳасида ушбу ихтисослик «Илмий ходимлар ихтисосликлари номенклатураси» га «Товарларни кимёвий таркиби бўйича синфлаш ва сертификатлаш» - 02.00.22. шифри билан киритилган. Бу ихтисосликда ТИФ ТНга кўра товарларни таснифлаш, сертификатлаш билан боғлиқ ҳолда моддаларнинг таркиби, олиниши, келиб чиқиши, тузилиши, органолептик ва физик-кимёвий кўрсаткичларини тадқиқ қилиш каби кимёвий, технологик тадқиқотлар билан бир қаторда иқтисодий тадқиқотлар ҳам олиб бориш режалаштирилган. 02.00.22.-«Товарларни кимёвий таркиби бўйича синфлаш ва сертификатлаш» ихтисослиги товарларнинг кимёвий таркиби, кимёвий ва физикавий ва бошқа хосссалари асосида халқаро ТИФ ТНда код рақамларини белгилаш ва сертификатлар бериш муаммоларини тадқиқ этади. Ихтисослик ўз номидан келиб чиққан ҳолда, товарлар бир-бири билан узвий боғлиқ бўлган икки йўналиш-синфлаш ва сертификатлаш йўналишларида ўрганилади. Ҳар бир товар, савдо-сотиқ объекти сифатида, божхона юк декларацияси (БЮД) билан бирга божхона органларига тақдим этилади. Тегишли тарзда расмийлаштирилган БЮДда бошқа бандлар қаторида товар номи ва ТИФ ТН бўйича товарнинг халқаро код ракамлари кўрсатиладиган бандлар мавжуд. Айни вақтда товарнинг хавфсизлик ва сифат кўрсаткичлари талабларига мослигини тасдиқловчи ҳужжат, яъни сифат сертификати ҳам тақдим этилиши лозим. Товарларнинг ТИФ ТНга тегишли 9 рақамли халқаро код рақамига мос келишини белгиловчи мезоний кўрсаткичлар кўп товарлар учун мукаммал эмас ва кўплаб мамлакатларда шу йўналишда илмий-тадқиқотлар олиб борилмоқда. Товарларнинг халқаро код рақамларини аниқлаш уларнинг кимёвий таркиби, олинишининг технолигик жараёнлари, экспорт ёки импорт қилинаётган товарларнинг сифатини назорат қилиш, уларга сифат ва бошка сертификатлар бериш масалаларини илмий- тадқиқотлар натижаларига мувофиқ асослаш имконини яратади. Ҳозирга вақтда ушбу ихтисослик бўйича ўқув дастурлари ишлаб чиқилиб, ДБҚ нинг Олий ҳарбий божхона институтида, Олий ўқув юртларида алоҳида фан сифатида ўқитилмоқда. 02.00.22–ихтисослиги бўйича нафақат Ўзбекистонда, балки бир қатор хорижий давлатларда ҳам товарларни код рақамларини такомиллаштириш бўйича илмий-тадқиқотлар олиб борилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг кимё фанлари бўйича услубий Кенгашининг 2001 йил 3 октябрда бўлиб ўтган ҳисобот йиғилишида уни ўрта мактаблар 9-синфларида ҳамда коллеж ва лицейларнинг кимё фани дастурларига киритиш ҳақида қарор қабул қилинди. (1-жадвал). 1- жадвал Download 0.93 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling