Товарларни таснифлаш
Товарларни уйғунлашган тизим бўйича таснифлаш қоидаларига
Download 0.93 Mb.
|
Товарларни кимёвий таркиби асосида синфлаш ва с
Товарларни уйғунлашган тизим бўйича таснифлаш қоидаларига
мисол ва масалалар Бутерброд «Гамбургер» - 60% мол гўштли котлет ва кетчуп ва тузланган бодрингдан иборат, истеъмол қилишга тайёр маҳсулотни таснифланг. Жавоб: 1602 50 800 (6 қоидага биноан). Конфет «PEZ» - тўртбучак таблетка шаклидаги, шакар, глюкоза,лимон кислотаси, ўсимлик ёғи,эмулгатор, табиий буёқлардан иборат. Конфетлар пластмасса ўйинчоқли идишга солинган, ушбу маҳсулотни таснифланг. Ушбу товар конфет- 1704, ўйинчоқ – 9503. Жавоб: 1704 90990 (3б,5б ва 6 қоидаларга биноан). «Комет гель» ҳам дезинфекция учун ҳам тозалаш воситаси сифатида ишлатиладиган – 500 мл полимер флаконларга солинган маҳсулотни таснифланг. «Комет гель» - 2 та вазифани бажаради – дезинфекция ва тозалаш воситаси. Жавоб: 3402 20900 (3б ва 6 қоидаларга биноан) Пруток – 3 та металл аралашмасидан тайёрланган (мис-52%, рух-45%, платина 3%) маҳсулотни таснифланг. 7110 -платина 7407 -мис симли 7904-пруткалар (рух симли). Ушбу товарга платини аралашмасидан тайёрланган маҳсулот сифатида қаралади. Жавоб: 7110 19100 (6 қоидага биноан). Майдаланган,гранула қилинган,қуритилган картошкани «Uncie Bens» (таркиби: картошка-94%, сут-2.4%, туз-2.3% ва С витаминли) тайёр маҳсулотни таснифланг. Жавоб: 2005 20100 Қуритилган ва шунга ўхшаш товарлар эса 2004 10900 код рақами билан таснифланади. Балиқ икраси тухум қобиғидан ажратиб олингани (лосос, карп, щука, треска ва бошқа) – 160430 код рақами билан, Қуритилган, тузланган ёки суюқли тухум қобиғидан ажратиб олинмаган балиқ икраси – 030520 код рақами билан таснифланади. Тухум қобиғидан ажратиб олинмаган консерва ва мариновка қилинган балиқ икраси 160430 код рақами билан синфланади. Холва (ёнғоқли, ўсимлик ёғи, сояли ва бошқалари)- 170490990 код рақами билан таснифланади. Вафли «Duplo» - 85 гр. 9.0х1.8х0.8 ҳажмли тўртбурчак шаклдаги маҳсулотни таснифланг. Жавоб: 1905 30110 Усти ярим шоколод билан қопланган 85 гр. печенье масалан «Twix» ни таснифланг. 190530110 (товарнинг номи бўйича) «МасCOFFEE» - тез эрувчан, шакарли ва сутли кофени синфланг. (3 та товар аралашмаси). Тез эрувчан кофе, табиий сутли (глюкоза сиропи, қаттиқ ўсимлик ёғи, лактоза, эмульгатор, бўёқ моддалар, козеин, стабилизатор) ва шакар тутган маҳсулот 210112900 код рақами билан таснифланади. Қуруқ кукунсимон ичимлик концентратлари (таркибида шакар, шакар ўринбосарлари, органик ва хушбўй, (ароматик) моддалар, витаминлар, стабилизатор, бўёқлардан тайёрланган моддалар, масалан: «Zuko”, “Yupi”, “Sprim”, “Roni”, “Caricia”, “TAP- Twister”, “Drink-o- Pop”, invite +” ни таснифланг. Download 0.93 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling