«Товаршунослик» сўзи «товар» ва «шунос» (ўрганиш) маъносини ифодалайдиган сўзлардан ташкил топган


Download 1 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/66
Sana17.06.2023
Hajmi1 Mb.
#1532921
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   66
Bog'liq
oziq-ovqat tovarlari tovarshunosligi

Туз ва қанд таъсирида консервалаш - бу усул номакоп ва шарбат 
концентрациясини микроорганизмларни ривожланишга таъсир этишига 
асосланган. Муҳит концентрацияси қанчалик қуюқ бўлса шунчалик босим кўп 
бўлади. Маҳсулот тартибидаги қанднинг 60%, тузни 10% концентрацияси 
микроорганизмлар яшай олмайдиган босим ҳосил қилади. 
Консерва саноатида сирка, сульфат ва сут кислоталари консерваловчи 
восита сифатида кенг қўлланилади. Буни кислоталар ёрдамида консервалаш 
дейилади. Кислоталик муҳитда чиритувчи ва бошқа касал тарқатувчи 
микроорганизмлар ривожлана олмайдилар, шу сабабали таркибида кислотаси 
кўп бўлган маҳсулотлар яхши сақланади.


27 
Сирка кислотасининг 1,5-2%ли эритмаси сабзавот, мева ва балиқ 
маҳсулотларини консервалашда, маринадлар тайёрлашда кенг қўлланилади. 
Савдода бу маҳсулотларни сиркаланган маҳсулотлар деб юритилади. 
Сульфат кислотаси
2

4
) сабзавотт ва мева ярим фабрикатларини 
консервалашда кенг қўлланилади. Кислота миқдори консервада 0,1-0,3% гача 
бўлади. Тайёр маҳсулот эса 0,01% қолиши мумкин. Консервалаш қуруқ 
ҳолатда, яъни олтингугурт гази (SО
2
) кўринишида ҳам қўлланиши мумкин. Гах 
ҳолатида қуруқ мевалар учун қўлланилади. 
.Сут кислотаси - маҳсулотларда сут ачитувчи бактериялар ёрдамида 
ҳосил қилинади. Сут кислотаси таъсирида ачитилган сут маҳсулотлари ва 
тузланган сабзавотлар консерваланади. Маҳсулотлардаги сут кислотасининг 
2%лик концентрацияси таъсир кўрсатади. 
Дудлаш - ўтин тутини таркибида бўлган ўткир заҳарли моддалар, фенол, 
кроазол, формальдегид, ис гази, корбонад ангидрид ва бошқа моддалар 
таъсирига асосланган. Бу усулда асосан гўшт ва балиқ маҳсулотлари 
консерваланади. Дудлаш маҳсус хоналарда юқори температурада ва жуда 
қуруқ ҳавода олиб борилади. Шу сабабали бу усулни аралаш усулда 
консервалаш дейиш ҳам мумкин. 
Назорат саволлари 
1.Озиқ-овқат 
маҳсулотларини 
консервалашнинг 
аҳамиятини 
тушунтириб беринг. 
2.Пастеризация ва стерилизация жараёнлари тўғрисида тушунча беринг. 
3.Озиқ-овқат маҳсулотларини консервалашнинг қандай усулларини 
биласиз? 
Фойдаланилган адабиётлар 
1.А. Баҳромов Товаршунослик асослари ТДИУ, I-қисм Т.: 1976 
2.Н.Г. Прохорова Озиқ-овқат моллари товарпшунослик Ўрта ҳунар-
техника билим юртлари учун дарслик, Т.: Ўқитувчи 1991 
3.А. Баҳромов Товаршунослик асослари ТДИУ, II-қисм Т.: 1976 
4.Ш.З. Убайдуллаев Озиқ-овқат товарлари товаршунослиги. Нашрда 
5.Елизарова Г. Товароведение с основами стандартизации. М.: 1999 
6.Жиряева Е.В. Товароведение. М.: 2002 
7.Дмитриченко 
М.И. 
Экспертиза 
качество 
и 
обнаружение 
фальсификации продовольственных товаров. Учебное пособие. М.: 2003 
8.Чепурной И.П. Идентификация и фальсификация продовольственных 
товаров. М.: 2002 


28 
7-Мавзу. Озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш асослари 
Р Е Ж А 
1.Озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш қоидалари 
2.Озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш жараёнида бўладиган ўзгаришлар 
3.Озиқ-овқат маҳсулотлари вазнининг табиий камайиши 
Озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш муддатига ҳарорат, намлик, 
ҳавонинг алмашиб туриши ва ундаги газларнинг таркиби, ёруғлик нури, 
омборхоналарнинг санитария-гигиена ҳолатлари катта таъсир кўрсатади. 
Ҳаво ҳароратининг таъсири. Маҳсулот сақланаётган омборхоналарнинг 
ҳарорати уларни сақлаш муддатига таъсир қиладиган асосий омиллардан 
биридир. Чунки ҳароратнинг кўтарилиши маҳсулотлардаги ферментлар 
фаолиятини, кимёвий жараёнларни тезлаштиради, микроорганизмлар 
кўпайтиради, натижада бу жараёнларнинг тезлашуви маҳсулот сифатининг 
бузилишига ва сақлаш муддатининг камайишига олиб келади. Шунинг учун 
ҳам озиқ-овқат маҳсулотлари сақланадиган омборхоналарнинг ҳарорати 
шундай булиши керакки, унда микроорганизмларнинг ривожланишига шароит 
бўлмасин, бундан ташқари уларнинг физик ва кимёвий ҳолатида ҳам 
ўзгаришлар бўлмасин. 
Озиқ-овқат маҳсулотларининг хилларига қараб уларни -18
0
С гача 
бўлган оралиқдаги ҳароратларда сақлаш мумкин. Кўпчилик озиқ-овқат 
маҳсулотларини сақлаш учун 0
0
дан +4
0
С гача бўлган ҳарорат қулайдир. 
Таркибида суви жуда кам бўлган маҳсулотларни (ун, ёрма, шакар, крахмал, 
чой) +20
0
С гача бўлган ҳароратда ҳам сақлаш мумкин. 

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling