«Товаршунослик» сўзи «товар» ва «шунос» (ўрганиш) маъносини ифодалайдиган сўзлардан ташкил топган


Download 1 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/66
Sana17.06.2023
Hajmi1 Mb.
#1532921
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   66
Bog'liq
oziq-ovqat tovarlari tovarshunosligi

Форма бериш. Макарон маҳсулотларига иккинчи усулда-пресслаб ва 
штамповка қилиб форма берилади. Ишлаб чиқаришда форма беришни 
пресслаш усули кенг қўлланилади. Форма бериш учун хамир пресссни шнекли 
камерасига берилади. У ерга хамирга шнек томонидан механих таъсир 
кўрсатилади. 
Қуритишга тайёрлаш. Қуритишга тайёрлаш қуйидаги жараёнлардан 
иборат: хом маҳсулотга ҳаво бериб ишлов бериш, кесиш ва териш. Хамирга 
форма берилгандан кейин кесилади. Кесилиб тайёрланган найчасимон 
маҳсулотларга узунасига ҳаво бериб ишлов берилади. Ҳавони цехдаги илиқ 
ҳаводан олиб берилади, совуқ ҳаво бериш мумкин эмас. Кесилган ва ҳаво 
билан ишлов берилган хам ашё қуритиш учун териб иқилади. 
Қуритиш. Қуритиш макарон маҳсулоти ишлаб чиқаришни ҳал қилувчи 
босқичи ҳисобланади. Макарон қуритиш 3 босқичда олиб борилади. 1-босқич 
30-120 минут давом этади. Бу босқич юқори ҳароратда олиб борилиб, йўқотиш 
керак бўлган 1/3 йўқолади. 2-босқич нисбатан юқори ҳароратда олиб борилади. 
Бу босқичда ҳавони нисбий намлигини ошириш маҳсулот юзаси юмшатилади. 
3-босқичи нисбатан паст ҳароратда олиб борилади. 
Барқарорлаштириш. Кўриб чиққан макарон маҳсулотлари йиғувчи 
хоналарда 12 соат давомида совутилиб барқарор ҳолда келтирилади.
Қадоқлаш. Макарон маҳсулотларини 1 кг гача қоғоз, полиэтилин ёки 
бошқа қадоқлаш плёнкаларига қадоқлаб сўнг ташқи тараларга жойланади. 
Тортиб сотиладиган макарон маҳсулотлари ёғоч, фанер яшикларга, картон 
яшикларга 30 кг гача қилиб қадоқланади. 
Макарон маҳсулотларини сифатига қўйиладиган талаблар. Макарон 
маҳсулотларини органшлептик ва физик-кимёвий кўрсаткичларига талаблар 
қўйилади. Макарон маҳсулотларини органолептик хусусиятларидан ранги, 
юзаси, шакли, мазаси, ҳиди ва пиширгандан кейинга ҳолати аниқланади. 


43 
Назорат саволлари 
1.Дон ва дон ўсимликларини синфий тузилишини айтинг. 
2.Ун, унни синфий тузилиши, ассортименти ва сифат кўрсаткичлари 
ҳақида нималарни биласиз? 
3.Макарон маҳсулотларини таърифлаб беринг. 
Фойдаланилган адабиётлар 
1.А. Баҳромов Товаршунослик асослари ТДИУ, I-қисм Т.: 1976 
2.Н.Г. Прохорова Озиқ-овқат моллари товарпшунослик Ўрта ҳунар-
техника билим юртлари учун дарслик, Т.: Ўқитувчи 1991 
3.А. Баҳромов Товаршунослик асослари ТДИУ, II-қисм Т.: 1976 
4.Ш.З. Убайдуллаев Озиқ-овқат товарлари товаршунослиги. Нашрда 
5.Елизарова Г. Товароведение с основами стандартизации. М.: 1999 
6.Жиряева Е.В. Товароведение. М.: 2002 
7.Дмитриченко 
М.И. 
Экспертиза 
качество 
и 
обнаружение 
фальсификации продовольственных товаров. Учебное пособие. М.: 2003 
8.Чепурной И.П. Идентификация и фальсификация продовольственных 
товаров. М.: 2002 


44 
10-Мавзу. Нон ва булочка маҳсулотлари 
Р Е Ж А 
1.Нон ишлаб чиқариш жараёни 
2.Ноннинг турлари 
3.Булочка маҳсулотлари 
4.Парҳез нон маҳсулотлари 
Чакана савдодаги ҳамма озиқ-овқат товарларини 5,6% ини нон 
маҳсулотлари ташкил қилади. Буғдой нонлар, жавдар нонлар, батон ва 
булочкалар, тешик кулчалар, сухарилар, миллий нонлар, махсус нонлар. 
Сифати яхшиланган нон-юқорида санаб ўтилган хом ашёга қўшимча яна 
шакар, ёғ, туз, сут, зиравор ва х.к. қўшиб ёпилади; ёғли нон-кўп микдорда 
шакар ва ёғ солинади. 
Буғдой унидан тайёрланадиган нонлар. 
Буғдойни олий, биринчи, иккинчи ва жайдари унларидан қолипли ва 
тубдан пишган нонлар турли массада қилиб тайёрланади. Буғдойни биринчи 
навидан сифати яхшиланган нон ишлаб чиқарилади мисол учун «Городской» 
(3% маргарин, 5% патока, 4% ёғсизлантирилган сут), «сутли» (20% табиий сут, 
2% патока). Уй нон (3% шакар, 25% сут). Олий нав ундан «Полесский нони 
тайёрланади (3% шакар, 2% маргарин, 4% қуруқ ёғсизлантирилган сут), 
«Сутли» (2% ўсимлик мойи, 10% сут). 

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling