«Товаршунослик» сўзи «товар» ва «шунос» (ўрганиш) маъносини ифодалайдиган сўзлардан ташкил топган


Download 1 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/66
Sana17.06.2023
Hajmi1 Mb.
#1532921
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   66
Bog'liq
oziq-ovqat tovarlari tovarshunosligi

Нонни нуқсонлари. 
Нон 
маҳсулотларида 
нуқсонларни 
ҳосил 
бўлиши 
сабаблари 
қуйидагилардан иборат: асосий ва қўшимча хом ашёнинг сифати пастлиги
уларни реццептурада кўрсатилаган миқдори қўшмаслик, жараёнларни 
мўътадил шароитда олиб бормаслик, нон ёпилиб тайёр бўлгандан кейин 
эҳтиёткорсизлик билан тахлаш, ташиш ва сақлаш. Нуқсонлар нон 
маҳсулотларини ташқи кўринишида, мағзида, мевасида, ҳидида бўлади. 
Ташқи кўринишдаги нуқсонларга нон шаклининг тўғри эмаслиги
юзасида ёриқ ва тилимлар, сиртининг қўйганлиги ёки оқишлиги киради. нон 


47 
шаклини тўғри эмаслиги етилмаган ёки ошиб ўтиб кетган хамирдан нон ёпилса 
ёки ёпилаётганда хамирга иссиқ бир текис тегмаса содир бўлади. Хамир 
етарлича тиндирилмаса, ноннинг ҳажми кичик чиқиб, юзаси бўртиб қолади. 
Ортиқча тиндирилиб, тубда пишган нон ялпайиб, қолипли ноннинг юзаси 
ботиқ чиқади. Ташиши ва сақлаш вақтида нон нтуғри тахланса, бу нон 
шаклининг бузулишига олиб келади. 
нон юзасидаги ёриқ ва тилимлар хамир етарлича тиндирилмаганда ёки 
ҳаддан ташқари юқори ҳароратда, ёки печда буғ бўлмаганда пайдо бўлади. 
Ошиб етилмаган хамир нони ёпилаётган вақтда пуфакчалар ҳосил бўлиб, улар 
ёрилиб қолади. 
Нон юзасининг куйиши печдаги ҳарорат ҳаддан ташқари юқори 
бўлганда ёки нон ёпиш вақти ортиқча чўзилиб кетганда ҳосил бўлади. Нон 
юзасининг оқиш бўлиши сифатсиз ундан нон ёпилганда печкадаги ҳарорат 
етарлича юқори бўлмаганидан ҳосил бўлади. Ошиб ўтиб кетган хамирдан нон 
ёпилганда юзаси ҳам оқиш чиқади. Мағзидаги нуқсонларга қорилмай қолган 
жойлар борлиги, мағзининг уваланувчанлиги, нотекис ғовакли ва чала 
пишганлиги киради. Мағзининг уваланувчанлиги ёпилган нонни узоқ вақт 
сақланишидан келиб чиқади. Нонни нотекис ғоваклиги ошиб етилмаган 
хамирдан ёпилган нонда ёки хамир тайёрланаётган вақтида яхши ишлов 
берилмаганда содир бўлади. Нонни чала пишганлигига сабаб унни сифатлари 
ёмон бўлиши, хамирдан сувни миқдори ортиқча бўлса ва нонни ёпиш муддати 
етарли бўлмаганлигидадир. 
Нонни мазасидаги нуқсонлар (ортиқча нордонлик, тузининг камлиги
шўр, аччиқ) рецептура бузулишидан, ошиб етилмаган ёки ошиб ўтиб кетган 
хамирдан нон ёпилганда, шунингдек сифатсиз хо ашё ишлатилганлигидан 
келиб чиқади. 
Бадбёй (зах, моғор, шувоқ ва хк.Қ хидлар сифатсиз ёки ўткир ҳидли 
моллар билан сақланган, ундан ёпилган нонда учрайди. Ғичирлаш нонда қум 
борлигидан бўлади. Ноннинг қотиши мағзининг қаттиқ, дағал, уваланадиган 
бўлиб қолишида сезилар. Янги ёпилган нонда крахмал аморф ҳолатда бўлиб 
бир неча соат ўтгандан кейин крахмал қисман кристалл ҳолатга қайтади, 
ноннинг ҳажми кичраяди, боғлиқ сув, эркин ҳолга ўтади, нон уваланадиган 
бўлиб қолади. 
Агар суви қочган нонни иситилса, ундан крахмал яна намликни ютиб, 
мағиз юмшайди. Буғдой уни нони суви жавдар уни нонидан кўра тезроқ қочиб 
қолади. Таркибига солод билан қиём қўшилган нон, шунингдек қайноқ сувга 
қорилган хамирдан ёпилган нон анча вақтгача суви қочмай туради. 
Нондаги касалликларга картошка, бўр касалликларини ва моғорлаш 
киради. Картошка касаллиги ун таркибида бўладиган картошка таёқчаси 
бактерияларидан келиб чиқади. Бу касаллик кўпинча ёзда буғдой уни нонида 
пайдо бўлади. Унинг мағизи ёқимсиз ҳидли бўлади. Картошка таёқчаси 
нордонлиги юқори бўлган муҳитга чидамсиз, шунинг учун жавдар уни нонида 
бундай касаллик бўлмайди. Картошка касаллигига учраган нон истеъмолга 
ярамайди. 


48 
Бўр касаллигига учраган нон мағзидаги оқ доғлар пайдо бўлиб, маълум 
вақтдан кейин улар бўрга ўхшаш кукунсимон бўлиб қолади. Бу касалликни 
хамиртуруш замбуруғлари келтириб чиқаради. Нонни моғорлаши яшил, қора 
ўки кулранг моғор пайдо бўлишидан иборат бўлиб, у нонга ёқимсиз маза ва 
ҳид беради. Нонда моғор пайдо бўлиши уни ҳарорати 27
0
С дан ва нисбий 
намлиги 75% дан юқори бўлган шароитда, маҳсулотни тиғиз қилиб тахлаб 
сақлаганда тезлашади. 

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling