«Товаршунослик» сўзи «товар» ва «шунос» (ўрганиш) маъносини ифодалайдиган сўзлардан ташкил топган


Download 1 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/66
Sana17.06.2023
Hajmi1 Mb.
#1532921
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   66
Bog'liq
oziq-ovqat tovarlari tovarshunosligi

Сақлаш. Қуритилган нонни ҳарорати 20
0
С ва нисбий намлиги 75% гача 
бўлган хоналарда сақланади. Қуритилган нонни турига ва қадоқланишига 
қараб 30 дан 60 кунгача сақланади. 
Тешик кулчалар. 
Тешик кулчаларга қуйидагилар киради: тешик кулчалар, майда тешик 
кулчалар, бубликлар. Уларнинг шакли думалоқ овал, юзаси ялтироқ бўлади. 
Бубликлар таркибидаги намлиги бўйича булка маҳсулотларига ўхшаш бўлиб 
уларни янгилигида истеъмол қилинади. 


50 
Тешик кулчаларни ишлаб чиқариш қуйидаги жараёнлардан иборат: 
хамир қориш, тиндириш, машинада ищқалаб ишлов бериш, шакл бериш, 
қайноқ сувга пишириб олиш, ёпиш ва тайёр маҳсулотни қадоқлаш. Тешик 
кулчаларни тайёрлаш учун қаттиқ хамир қорилади. Хамирга бир хил 
консистенная бериш учун ишқалаб ишлов берувчи машинада ишлов берилади, 
бунинг учун хамирни 7-8 марти вальцилар орасидан ўтказилади. Сўнг хамирни 
ўрам қилиб қўйиб 1 соат давомида тиндиришга қўйилади. Бунда хамирда ачиш 
жараёни кетади. Маҳсулотга бўлувчи-шаклловчи машинада думалоқ шакл 
берилади ва тиндиришга узатилади. Сўнг қайноқ сув билан ишлов берилади. 
Думалоқ шаклга келтирилган хамирга қайноқ сув билан ишлов берилганда уни 
юзаси ялтироқ ҳолга келади, бу оқсилни денатурацияга учраши ва крахмални 
клейстеразация бўлиши натижасида содир бўлади. Тешик кулчани 300
0
С 
ҳароратда ёпилади ва совутиб жойланади. Тешик кулчаларнинг ассортименти 
40 тага боради. 
Майда тешик кулчани олий ва 1-нав унлардан ишлаб чиқилади. Олий 
нав ундан оддий майда тешик кулча, кўкнори уруғи билан, лимонли 
ассортиментларини таркибига 7% гача қанд солиб тайёрланади. Таркибига 7,5-
18% қанд, 4-10,5% ёғ солиб Ванильний, Новий, Горчичний, Сутли ва бошқалар. 
Майда тешик кулча ассортиментлари тайёрланади. Биринчи нав буғдой унидан 
оддий майда тешик кулча тузли (4,5% тузи билан), Чайний, ёғли тмин билан 
(2%) ва Малютка ассортиментлари ишлаб чиқилади. 
Тешик кулчани олий нав ундан оддий, Лимонли (лимон ёғи қўшиб), 
Ванилинли (ванилин билан), кўкнори уруғи билан қандли, ёғли 
ассортиментлари тайёрланади. Биринчи нав ундан оддий тешик кулча, 
болаларга мўлжалланган қандли, сутли, горчицали (горчица ёғи ишлатиб) 
ассортиментлари тайёрланади. 
Бубликларни биринчи нав ундан қанд (3%) қўшиб оддий, тмин билан
кўкнор уруғи билан, сутли ассортиментлари ишлаб чиқарилади. Украинский, 
Ёғли, Ванилинли, Горцицали ва Лимонли ассортиментларни таркибида кўп 
миқдорда қанд ва ёғ бўлади. 
Тешик кулчаларни сифатига қўйиладиган талаблар. Тешик кулчаларни 
шакли туғри, сирти силлиқ, ёриқлари бўлмаслиги керак, навига қараб сиртига 
кўкнор уруғи, тмин ёки туз сепилган бўлиши керак. Тешик кулча ранги оқ 
сариқдан туқ жигарранггача бўлиши керак, оқиш, куйган бўлмаслиги керак. 
Майда тешик кулчалар ва тешик кулчалар мўрт ва осон синадиган бўлиши 
керак. Мазаси ва ҳиди шу тур маҳсулотга хос нормал бўлиши, мазасида 
нордонлик, шёр, аччиқ ва бегона мазалар бўлмаслиги, чайнаганда 
ғичирламаслиги керак. 
Физик-кимёвий кўрсаткичлари. Намлиги: майда тешик кулчаларда 9-
12%, тешик кулчаларда 9-18%, бубликларда 22-27% бўлади. Нам тортиш 
коэффициенти майда тешик кулчаларда-3, тешик кулчаларда-2,5 бубликлар 
учун чегараланмаган. 1 кг да майда тешик кулчалар сони 90-120 та, тешик 
кулчалар эса 35-65 та бўлади. Бубликлар тортиб ва доналаб сотиладиган, 50 ва 
100 г ли қилиб чиқарилади. 


51 
Нордонлиги: майда тешик кулчаларда 2,5-3
0
, тешик кулчаларда 3%, 
бубликларда-3-3,5
0
бўлади. Ёғ ва қанд миқдори стандарти талабларига мувофиқ 
бўлиши керак. 
Тешик кулчаларни яшикларга ёки қопларга солиб жойланади
бубликларни лотокларга териб, кейин стеллажларга жойлаштирилади. 
Бубликлар ва тешик кулчалар ипга терилган бўлиши керак. Тешик кулчаларни 
ўзгармас ҳароратли ва ҳавосининг нисбий намлиги 70-75% дан отрмайдиган 
ёруғ, озода, зараркунандалардан холи биноларда сақланади. 
Бубликларни кўпи билан 12-16 соат сақланади. Тешик кулча ва майда 
тешик кулчаларни муддатлари чегараланмаган бўлиб, уларни 1-1,5 ой сақлаш 
мумкин. Узоқ вақт сақлаш тешик кулчаларни мағзи қаттиқ бўлиб қолади, 
мўртлиги сусаяди, намни тортиш ёмонлашади, хиди ва мазаси ёмонлашади. 

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling