«Товаршунослик» сўзи «товар» ва «шунос» (ўрганиш) маъносини ифодалайдиган сўзлардан ташкил топган


Download 1 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/66
Sana17.06.2023
Hajmi1 Mb.
#1532921
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   66
Bog'liq
oziq-ovqat tovarlari tovarshunosligi

Гулкарам. Гулкарам ўзининг ёқимли мазаси билан алоҳида ажралиб 
туради, аскорбин кислотаси (120 мг/100 г гача), оқсилни (3% гача) манбаи 
ҳисобланади. Овқатга ўсиб етилмаган оқ рангли тўпгули (боши) ишлатилади. У 
яхши ҳазм бўладиган ва пархезбоп маҳсулот ҳисобланади. Бу карамни сувда 
қайнатиб, шўрвага солиб, енгил қовуриб, маринадлаб, номакобда яхлатиб
консерва қилиб истеъмол қилинади. Энг кўп тарқалган навлари: 
Отечественний, Мовир-74, эртаги Грибовский 1355. 
Гулкарамни стандарт бошларининг ўлчами энг катта кўндаланг 
диаметри бўйлаб 8 см дан кам бўлмаслиги, ўзи зич, оқ ёки оқ-сариқ, янги, тоза, 
зараркунандалар билан зарарланмаган ва шикастланмаган арглари кўкариб 
кетмаган ва илдизи сўнгги япроғидан кўпи билан 2 см пастда бўлиши керак. 
Брюссель карами. Брюссель карами юқори биологик қимматга эга 
бўлган сабзавот ҳисобланади. У баландлиги 1,5 м гача етадиган поя устида 
тугиладиган, диаметри 2-6 см, кўкиш юмшоқ бошдан иборат. Бу карамнинг 
таркибида оқсили (4,8%), минерал моддалари (1,3%), С витамини (120 мг/100 г) 
кўп бўлади. Унинг таъми жуда яхши бўлиб, шўрва, гарнир тайёрлашда, сувда 
пишириб, тузда музлатиб ишлатилади. Энг яхши навлари: Геркулес, 
Эрмутский. Брюссель карамининг бошлари шаклланиб етилган, соғлом, бутун, 
тоза касалланмаган ва шикастланмаган бўлиши керак.
Кольраби. Оқ рангли майин ва серсув этли йўғонлашган ер устки пояси 
овқат сифатида ишлатилади. Мазаси ўзига хос бўлиб оқ карам мазасига ўхшаб 
кетади. Хомлигича, сувда пишириб, димлаб, қуритиб истеъмол қилинади. 
Кольраби таркибида оқсил (2,8%), қанд (7,4%), С витамин (50 мг%) бўлади. 
Навлари-Оқ Венский, Кўк Венский, Голиаф. 


63 
Стандарт талабларига кўра поя меваси пишиб ўтиб кетмаган, пўстлоғи 
оқ-яшил ёки бинафша ранг, эти оқ рангли серсув бўлиши керак. Эртаги 
навларида поя мевасининг ўлчами энг катта, диаметри бўйлаб 10 см дан 
ошмаслиги, кечпиширилади эса 20 см дан ортмаслиги керак. 
Пиёзсимон сабзавотлар. 
Сабзавотларни бу турини хомлигича, овқатга солиб ва консервалар 
тайўрлаганда ишлатилади. Унинг таркибида эфир мойлари ва гликозидлари 
ўзига хос маза ва ҳид беради. Пиёзсимон сабзавотлар таркибида 
фитонцидларнинг борлиги уларнинг шифобахш аҳамиятига эга эканлигига 
сабааб бўлади. Пиёз ва чеснок юқори нафас йўллари шамоллаганда, астма ва 
ҳакозолар билан касалланганда шифобахш таъсир қилади. Пиёз Ўзбекистонда 
асосий сабзавтлардан бири бўлиб, у республика бўйича истеъмол қилинадиган 
сабзавотларни 18% ини ташкил этади. Ўзбекистон шароитида пиёзнинг асосан 
ярим аччиқ ва чучук навлари етиштирилади. Ўзбекистонда етиштириладиган 
пиёз навлари қуйидагилар: Андижон, Марғилон, Самарқанд-172, Фароб-167, 
Донгон-56, Коба-132, Ленинобод, Қоратол. Пиёз етилиб пишгандан сўнг 
еғиштириб олинади ва у устки пўсти ва банди кесилиб йириклиги ва сифатига 
қараб сараланади. Йирик, тоза, қуриган пиёзлар яшикларга ва қопларга 
жойланиб савдога чиқарилади ёки сақлаш учун юборилади. Савдога 
чиқарилган пиёз партияси бир ҳил навли, яхши қуритилган бир текис 
йирикликда ва рангда бўлиши керак. Пиёзнинг устида 2-3 қават қуруқ пўсти 
бўлиб, банди камида 3-5 см қолдирилиб ирқилган ва яхши қуритилган бўлиши 
керак. Пиёз ўлчами энг йўғон диаметри бўйлаб узунчоқ тухумсимон шакллари 
учун-3 см, қолган навлари учун-4 см дан кам бўлмаслиги зарур. 
Майда, қуруқ, пўстсиз, заҳарланган, боша тусли пиёзларнинг умумий 
миқдори 5% бўлиши мумкин. Яхши қуримаган, банди нам пиёзларнинг ҳамма 
навлари учун 1 сентббрга қадар 15% гача, 1 сентябрдан сўнг 5% бўлиши 
мумкин. Кўклам фаслида узунлиги 1 см гача кўкарган пиёзлар 10% гача 
бўлишига руҳсат этилади. Кўк пиёз-савдога бош пиёздан ташқари мавсумлик 
маҳсулот сифатида кўк (барра) пиёз ҳам чиқарилади. Таркибида С витамини
каротин бор, янгилигича ишлатилади. Пиёзнинг кўк барги пиёз бош билан 
бирга сотувга чиқарилади (баргининг узунлиги-камида 20 см). Кўк пиёз 
барглари янги тоза (лой ёпишмаган) бўлиб ва сарғайиб қолмаган бўлиши керак. 

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling