«Товаршунослик» сўзи «товар» ва «шунос» (ўрганиш) маъносини ифодалайдиган сўзлардан ташкил топган


Download 1 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/66
Sana17.06.2023
Hajmi1 Mb.
#1532921
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   66
Bog'liq
oziq-ovqat tovarlari tovarshunosligi

 


77 
Уруғдан олинадиган зираворлар. 
Хантал. Сариёғ ўсимлик уруғи бўлиб, рангига кўра уч хил: кулранг, оқ 
ва қора бўлади. Истеъмол учун асосан кулранг хантал уруғи ишлатилади. 
Хантал ўсимлиги Волга бўйи, Шимолий Кавказ ва Қозиғистонда кўпроқ 
етиштирилади. Хантал уруғи майда сўкка ўхшаш бўлиб, минг донасининг 
оғирлиги 2,5-4 г келади. Сифатли уруғлар тўқ, оғиррроқ бўлади. Уруғ 
таркибида 29% жуда хушбўй ёқимли мойи бўлади. Хантал таркибидаги 
синальбин (11-14%) ва синергин (2-2,5%) гликозидлари унга ўткир маза ва ҳид 
бериб туради. Бу моддалар сувда эриш вақтида мерозин ферменти таъсирида 
парчаланиб аллил хантал мойини ҳосил қилади. Бу мой жуда ўткир, тез 
учувчан хусусиятли бўлиб, ханталга хос аччиқ маза ҳосил қилади. Шундай 
қилиб хантални ўткир мазаси фақат сувда қорилгандагина ҳосил бўлади.
Савдога хантални 2 тури чиқарилади: тўйилган ва тайёр ошхона 
хантали. Тўйилган хантал ёғи ажратилган хантал кунжарасидан майда кукун 
ҳолатда тўйиб олинади. Сифати бўйича бир ва икки навларга бўлинади. 1-нави,
бир текис тўйилган, қумоқланмаган, тоза, оч-сариқ тусда бўлиши керак. 2-
навида бироз йирикроқ заррачалар бўлиши ва ранги тўқроқ бўлиши мумкин. 
Иккала навини ҳам ўзига хсо ўткир ҳиди ва мазаси, намлиги кўпи билан 10% 
бўлиши керак.
Мускат ёнғоғи. Марказий Америка, Ҳиндистон, Шри-Ланка 
мамлкатларида ўсадиган, ҳамма вақт яшил мускат оиласига мансуб бўлан 
дарахтни уруғини қурутиб олинади. Дарахт мевасини еғиб олингандан сўнг 
уруғини уни мағзи ва пўстидан тозалаб қуритилади. Баъзи бир вақтда уни 
зараркунандалардан сақлаш мақсадида талк ёки оҳак сути билан ишлов 
берилади. Мускат ёнғоғи овал ёки юмалоқ шаклда, жигарранг, кулранг туси 
билан, юзасида эгри-бугри ариқчалари бор бўлади. Мускат ёнғоғи таркибида 
11% ёғи, зиравор маза, сал ўткир ва озроқ аччиқ махсус мазали қилиб 
турадиган 7-15% эфир мойи бўлади. Бу ёнғоқ гўштли ва ширин овқатлар, 
ликёр-ароқ маҳсулотларини тайёрлашда ишлатилади.
Зира. Ўтсимон ўсимликнинг уруғи бўлиб Ўзбекистоннинг тоғли 
ноҳияларида ёввойи ҳолда ўсади. Зира таркибида 3-7% гача эфир мойи, ўзига 
хос кучли зиравор ҳидли ва жуда ўткир зиравор мазали бўлади. Зирани гўшт, 
балиқ маҳсулотларини, консервалар, алкаголли ичимликлар, нон-булка 
саноатида ва ошпазликда кенг миқёсда ишлатилади.
Арпабодиён. Ўтсимон ўсимликнинг икки уруғли етилган меваси 
(меванинг узунлиги 2-5 мм).
Арпабодиён уруғи кулранг яшил туси билан ўзига хос ҳидли ва ширин 
бўлади. Арпабодиён ошпазликда, нонвойликда, ликёр-ароқ ишлаб чиқаришда 
ишлатилади.
Етиштирилган жойларига қараб арпабодиён Боронеж ва Украина 
турларига бўлинади. Тозалиги ва сифат кўрсаткичлари бўйича арпабодиён бир 
текис, йирик, тоза, намлиги 10-12% дан ошмаслиги керак. 
Алкаголли ичимликлар. 


78 
Алкаголли ичимликлар ўз таркибида маълум миқдорда этил спиртини 
сақлайди. Алкаголли ичимликларга ароқ, ликёр-ароқ, ром, виски, узум виноси, 
конъяк киради. 
Ароқ. Ароқ кучли алкаголли ичимлик бўлиб, уни этил спирти ва сувни 
аралаштириб тайёрланади, сўнг ишлов берилган кўмирда тозаланади. Ароқни 
таркибида 40-50% спирти бўлади. Ароқни тайёрлаш учун махсус идишларда 
этил спиртини юмшатилган сув билан қўшиб аралаштирилади. Тайёр 
маҳсулотга ўзига хос маза бериш учун қанд, лимон кислотаси, сода каби 
қўшимчалар қўшилади. Аралашмани ишлов берилган кўмир солинган 
колоннадан ўтказилади. Ишлов берилган кўмир ароқни таркибидаги баъзи бир 
аралашмаларни ютиб қолади, спиртни оксидланиш жараёнини катализатор 
сифатида тезлаштиради. Ароқ тиниқ, рангсиз бошқа аралашмалар, чўкма 
бўлмаган суюқликдан иборат бўлиши керак. Саноатда ишлаб чиқариладиган 
ароқни турлари қуйидагилар: Водка, Экстра, Русская, Старорусская, 
Посольская, Ўзбекистон, Тошкент, Сумбула ва бошқалар. 

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling