«Товаршунослик» сўзи «товар» ва «шунос» (ўрганиш) маъносини ифодалайдиган сўзлардан ташкил топган


Download 1 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/66
Sana17.06.2023
Hajmi1 Mb.
#1532921
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   66
Bog'liq
oziq-ovqat tovarlari tovarshunosligi

Компотлар. Компотларни гилос, олча, ўрик, шафтоли, олхўри, нок, 
олма, беҳи ва бошқа мевалардан тайёрланади. Олдиндан тозаланган бутун ёки 
кесилган мевага қанд қиёми солинади, тарани герметик ёпиб стерилизация ёки 
пастерилизация қилинади.
Болалар консервалари. Бу консервалар юқори сифатли сабзавотлардан 
тайёрланади. Улар жуда тўйимли ва болалар осон ҳазм қиладиган бўлади. 
Болалар консерваларини тайёрлаш учун сабзавот ва меваларни майдалаб, 
термик ишлов берилади, қирғичдан ўтказиб мағизини уни уруғи, уруғдони ва 
пўстидан тозаланади, гомогенизация қилинади. Сабзавотдан қуйидаги 
консервалар тайёрланади: табиий сабзавот пюреси (яшил нўхат пюреси, сабзи 
пюреси ва бошқалар), бошқа қўшимчалар қўшилган сабзавот пюреси (сутли 
кабачки пюреси, гуручли сабзавот пюреси ва бошқалар), сабзавот ва мева 
шарбатлари (сабзи-олма, помидор, узум ва бошқалар), сабзавот шарбатлари, 
сабзавот икраси ва бошқалар. 
Парҳез овқатлар. Пархез овқатларни махсус рецептура билан 
тайёрланади ва касалманд кишиларга мўлжалланган бўлади. парҳез овқатларда 
оқсил, ёғ, углеводларни миқдори чегараланган бўлиб, уни ўрнига ширин маза 
берадиган ксилит, сорбит, аспарагам ишлатилади. 
Маринадлар. Маринадлар бу таркиби сирка кислотаси, ош тузи қанд 
зираворлардан иборат маринад эритмаси қўйилган сабзавот ва мевадир. Сирка 
кислотаси консерваловчи хусусиятига эга, бошқа компонентлари эса унга маза 
беради. 
Сифатига қараб сабзавот маринадлари олий ва 1-товар навларига 
бўлинади. Олий нав маринадланган сабзавотлар бутун ёки тўғралган, тоза, 
буришмаган, 
эзилмаган, 
механик 
шикастланмаган 
бўлиши 
керак: 
деформацияланган мевалар кўпи билан 10% бўлишига йўл қўйилади. 
Маринаднинг ранги бир текис, табиий рангига яқин бўлиши, консистенцияси 
қуюқ-зич, таъми ёқимли, сал нордон ёки нордон, зиравор ҳиди келиб турадиган 
ўртамиёна тузланган, суви тиниқ бўлиши керак. 1-нав маринадларда этининг 
зичлиги камроқ сабзавотлар ҳам бўлиши мумкин, деформацияланган 
сабзавотлар 15% дан ошмаслиги керак. Маринадланган маҳсулотлар таркибида 
туз 1,2-2,5%, қанд 1,5-4% маринадланган бутун сабзавотларнинг умумий 
миқдори камида 50% бўлиши, тўқралганлари маринад массасининг 55% дан 
кам бўлмаслиги керак. Мевалар массасини тайёр маҳсулот массасининг 55% 


69 
дан кам бўлмаслиги керак. Мевалар массаси тайёр маҳсулот массасининг 45-
55% ни ташкил этиши керак. Сабзавот ва мева маринадларини 3 л дан ортиқ 
бўлмаган шиша банкаларга қадоқлаб, герметик ёпилади. Маринадланган 
сабзавот ва мева консерваларини 0-15
0
С бўлган қуруқ, яхшилаб 
шамоллатиладиган хоналарда сақланади. 
Қуритиладиган сабзавотларга сабзи, лавлаги, оқ илдизлар (петрушка, 
сельдерей, пастернак) картошка, оқ карам, пиёз, саримсоқ, яшил нёхат, рангли 
карам, укроп, петрушка кўки, исмалоқ ва бошқалар киради. Сабзавот ва 
лавлагини қуритишдан олдин пўчоғи артилади, пайраха ёки угра тарзида 
тўғралади, термик ишлов берилади ва таркибида 14% намлиги қолгунча 
қуритилади. Қуритилган сабзи ва лавлаги 1 ва 2 нав билан сотилади. Уларнинг 
ранги табиий рангларига, яқин, консистенцияси-салгина мўртроқ эластик 
бўлиши керак. Сифатига баҳо бераётганда майдаси ҳисобга олинади. 
Қуритилган картошка. Картошкани хўраки навлари қуритилади. 
Қуритишдан олдин тугунаклар ювилади, пўчоғи артилади, узунчоқ, паррак, 
кубик шаклида қилиб тўғралади, термик ишлов берилади, таркибида 14% ва 
истеъмолчи билан келишилган ҳолда 8% нам қолгунга қадар 75-80
0
С ли 
ҳароратдаги қуритгичларда қуритилади. Қуритилган картошкани сифат 
кўрсаткичларига кўра 1- ва 2- навлар билан сотилади. 
Қуритилган оқ ва рангли карам. Оқ ва рангли карам бир хилда 
пайрахасимон қилиб тўғралади, термик ишлов берилади ва 14% намлиги 
қолгунча қуритилади. Қуритилган карам сифат кўрсаткичларига қараб 1 ва 2- 
навларга бўлинади. Қуритилган оқ карам бир текис тўғралган, оч сариқ рангли, 
консистенцияси қийишқоқ бўлиши керак. Қуритилган карам навларини 
майдаси чегараланган. 

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling