«Товаршунослик» сўзи «товар» ва «шунос» (ўрганиш) маъносини ифодалайдиган сўзлардан ташкил топган


Download 1 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/66
Sana17.06.2023
Hajmi1 Mb.
#1532921
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   66
Bog'liq
oziq-ovqat tovarlari tovarshunosligi

Қуритилган пиёз. Пиёзни аччиқ ва ним аччиқ навлари қуритилади. 
Пиёзбош артилгандагн кейин япроқ, ҳалқа шаклида қилиб тўғралади, 
таркибида 8 ёки 14% гача намлиги қолгунча қуритилади. Қуритилган пиёзни 1 
ва 2- навлари кукун ҳолдаги, майдаланган ҳолда сотилади. Қуритилган пиёз 
мазаси ва хиди ўзига хос бўлиши керак. Ранги оч сариқ ёки пуштироқ 
бинафша, яшилроқ тусли бўлиши мумкин. Қуритилган пиёзни 2 навида 
жигарранг туси бўлиши, қовурилиб кетган ва қора нуқтаси бўлиши мумкин. 
Кўкатлардан петрушка сельдерей, укроп, исмалоқ қуритилади. 
Уларнинг ранглари табиий рангига яқин яшил, петрушка, седльдерейнинг 
банди ва укропнинг поясида қўнғирроқ тус бўлиши мумкин. Қуритилган 
кўкатнинг намлиги 14% дан ошмаслиги керак. 
Табиий сабзавот консервалари. Бутун, тўғрама ёки қирма тарздаги
буғлаб олинган бир турли сабзавотлардан табиий консервалар қилинади. 
Сабзавотлар устига 2-3% ли ош тузи эритмаси қуйилади. Сабзи, лавлаги, яшил 
нўхат, ширин жўхори, карам, чучук қалампир, помидор ва бошқа сабзавотлар 
консерва қилинади. Бундай консервалар салатлар, винегратлар, биринчи ва 
иккинчи овқатлар, гарнирлар қилишга ишлатилади. 
Яшил нўхат олий ва 1 ва 2- хўраки нав, бутунлигича консерва қилинан 
қанд жўхори, помидор ва сабзавот консерваларнинг товар навини 


70 
аниқлаётганда ташқи кўриниши ранги, консистенцияси таъми ва ҳиди, 
массасидаги четланишлар ҳисобга олинади. Сабзавотлар массасининг 
консервалар соф оғирлигига нисбатан 55-65% ли ташкил этиш керак. 
Сабзавотни тушлик овқатларга пишириб, тараларга қадоқлаб, герметик 
ёпилган биринчи ва иккинчи овқатлар киради. Биринчи овқат консервалари: 
карам шўрва, шчи, рассолниклар, сабзавот шўрвалар; иккинчи овқат 
консервалари: солянкалар, сабзавот рагу, қўзиқоринли солянка, гўштли 
сабзавотлар, сабзавотли тушлик овқатлар таркибида қуруқ моддалар 19-27%, 
ош тузи 1,4-3%, ёғ 5% дан 10% гача бўлиши керак.
Сабзавотли енгил овқат консервалари. Бақлажон, қалампир, кабачки, 
патисонлардан енгил овқат консервалари тайёрланади. Сабзавотли енгил овқат 
тайёрлаш учун сабзавотни ўсимлик мойида қовуриб олинади, сўнг помидор 
соуси ёки сабзавот фарши қўшилади. 
Сабзавотли енгил овқат консерваларини ассортиментлари қуйидагилар: 
помидор соусидаги дўлма сабзавотлар, помидор соусидаги тўғрама ва қовурма 
сабзавотлар, сабзавот икраси, салатлар ва винегретлар, аччиқ-чучук ва 
бошқалар. 
Сабзавот икраси, салатлар ва винегратлар навга бўлинмайди, бошқа 
енгил овқат консервалари эса олий ва 1- нав қилиб чиқарилади. 
Олма, узум, ўрик, олхўри, нок, шафтоли, олча, жийда, тут қуритилади. 
Ўзбекистон шароитида меваларни асосий қисмини қуёшда қуритилади. Қуёшда 
қуритилганда ҳозирги вақтда жуда танқис бўлган ёқилғилар сарф бўлмайди, 
қимматбаҳо механизациялаштирилган қурилмалар керак эмас, лекин бу усул 
об-ҳавони инжиқликларига боғлиқ бўлиб қолади. Ёғингарчилик бўлганда 
қуритилаётган мевалар ўз сифатини йўқотади. Механизациялаштирилган 
қуритиш қурилмаларида иссиқ ҳаво бериб қуритилади. Қуритиш учун 
тайёрланган мевалар ёзилади. Транспортер лентаси тинимсиз ҳаракатда 
бўлади. Қуриб чиққан мева қурилмани иккинчи томонидан еғиб олинади. 
Меваларни қуритиш хўжаликдаги пунктларга жойлашган бўли, мавсумда 
меваларни қуритиб олинади. 
Қуритилган меваларни қопларга жойлаб заводларга юборилади. 
Заводларда қуритилган меваларга завод ишлови берилади. Қадоқланган 
қуритилган мевалар савдога чиқарилади. 
Олма қоқи. Олма қоқи тайёрлаш учун учинчи олмалар ишлатилади. 
Қуритиш учун келтирилган олмалар сараланади, ювилади, қирқилади, 
олтингугурт ангидрид гази ёки 0,15% ли бисульфит натрий эритмаси билан 
ишлов берилади, қуритилади, қадоқлаб сақлашга қўйилади. 
Хўжалик пунктларига қисқа вақт сақлаб сўнг завод ишлов бериш учун 
заводларга юборилади. Қуритилган олма стандарт талабларига жавоб бериши 
керак. Сифатига кўра биринчи ва иккинчи навларга ажратилади. Қоқилар текис 
қуриган, тоза, ўзига хос рангли, ҳидли бўлиши керак. Намлиги 20% дан, 
олтингугурт ангидрид миқдори 0,01% дан ошмаслиги керак. 

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling