«Товаршунослик» сўзи «товар» ва «шунос» (ўрганиш) маъносини ифодалайдиган сўзлардан ташкил топган


Download 1 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/66
Sana17.06.2023
Hajmi1 Mb.
#1532921
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   66
Bog'liq
oziq-ovqat tovarlari tovarshunosligi

Назорат саволлари 
1.Лаззатли маҳсулотлар тўғрисида тушунча беринг. 
2.Чой, чой ичимлиги ва унинг турлари. 
3.Қаҳва. 
4.Зираворлар ва дориворлар тўғрисида тушунча беринг. 
5.Спирт, ароқ ва ароқ-ликёр маҳсулотлари. 
6.Алкаголсиз ичимликларни таърифланг. 
Фойдаланилган адабиётлар 
1.А. Баҳромов Товаршунослик асослари ТДИУ, I-қисм Т.: 1976 


82 
2.Н.Г. Прохорова Озиқ-овқат моллари товарпшунослик Ўрта ҳунар-
техника билим юртлари учун дарслик, Т.: Ўқитувчи 1991 
3.А. Баҳромов Товаршунослик асослари ТДИУ, II-қисм Т.: 1976 
4.Ш.З. Убайдуллаев Озиқ-овқат товарлари товаршунослиги. Нашрда 
5.Елизарова Г. Товароведение с основами стандартизации. М.: 1999 
6.Жиряева Е.В. Товароведение. М.: 2002 
7.Дмитриченко 
М.И. 
Экспертиза 
качество 
и 
обнаружение 
фальсификации продовольственных товаров. Учебное пособие. М.: 2003 
8.Чепурной И.П. Идентификация и фальсификация продовольственных 
товаров. М.: 2002 


83 
14-Мавзу. Крахмал, шакар, асал ва қандолат товарлари 
Р Е Ж А 
1.Крахмал ишлаб чиқариш 
2.Қандни турлари ва ассортименти 
3.Асал турлари 
4.Қандолат маҳсулотлари 
5.Конфет маҳсулотлари 
Крахмал. 
Крахмал кимёвий таркиби (С
6
Н
10
О
5
)
п
ва тузилиши бўйича углеводларга 
киради. Табиатда кенг тарқалган бўлиб, кўп миқдорда ғалла ўсимлиги донида, 
туганак мевали сабзавотларда бўлади. Крахмал инсон истеъмол қиладиган 
углеводларнинг асосий қисмини ташкил қилади. Крахмал юқори қувват 
қимматига эга бўлиб инсон аъзосида осон ҳазм бўлади. Крахмални озиқ-овқат 
саноатида, тиббиётда, тўқимачилик, қоғоз саноатида кенг қўлланилади. 
Крахмал қуйидаги турларга бўлинади: картошка, маккажўхори, буғдой. 
Крахмал олиш учун картошкани крахмал миқдори 14% дан кам 
бўлмаган техник нави ишлатилади. Картошкани ювилади, қирғичда 
майдаланади. Ҳосил бўлган массани элаккка солиб, сувда ювиб олинади. 
Крахмал зарралари сув билан бирга элакдан ўтиб, крахмал қоришмаси ҳосил 
қилади, элакда пўстлоғи қолади. Қоришмани центрафугадан ўтказиб крахмал 
ажратиб олинади. Натижада намлиги 50% бўлган хом крахмал олинади. Хом 
крахмални 40-80
0
С да намлиги 20% қолгунча қуритиб, майдаланади, эланади 
ва қадоқланади. 
Маккажўхори буғдой ва гуруч крахмалларини олиш учун эса қўшимча 
жараёнлар ўтказилади. Донларни сульфит ангидридини 0,2-0,3% ли эритмасида 
ивитиб қўйилади, майдаланади, куртагини ажратиб олинади, ёрмани майдалаб 
туйилади. Кейинги жараёрлар картошка крахмални олишга ўхшаш. Қуруқ 
крахмални олинганда чиққан иккиламчи маҳсулотдан юқори концентрацияли 
оқсил еми ишлаб чиқарилади. Картошка крахмали сифатига қараб қуйидаги 
товар навларига бўлинади: экстра, олий, 1 ва 2-. 
Маккажўхори крахмали эса олий, ва 1-навларга бўлинади. Крахмални 
ҳамма турларида бегона ҳид ва маза бўлмаслиги керак. Қирсилламаслиги 
керак. Минерал кислоталар, хлор, оғир металлар бўлмаслиги керак. 
Юмалоқланиб қолган бўлаклар бўлмаслиги керак. Картошка крахмалини ранги 
оқ бўлади. Экстра ва олий нав крахмалларга кристаллдек ялтироқлик хос 
бўлади. Маккажўхори ва буғдой крахмалари сарғишроқ бўлади. Майда-майда 
ҳоллар экстра навли картошка крахмалини 1 дм
2
текислаб қўйилган юзасида 60 
тадан, олий навида 280 тадан, 1 навида 700 тадан ошмаслиги керак. 
Маккажўхори крахмалида эса олий навида 300 тадан, 1 навида 500 тадан 
ошмаслиги керак. Ҳар бир крахмал турининг намлиги навидан қаътий назар 
нормалланган бўлиб, картошка крахмалида 20% дан, маккажўхори ва буғдой 
крахмалларида 13% дан ошмаслиги керак. Кулини миқдори картошка 


84 
крахмалини экстра навида 0,3%, олий навида 0,35%; маккажўхори 
крахмалининг олий навида 0,2%, 1 навида 0,3% дан ортиқ бўлмаслиги керак. 
Кислоталиги картошка крахмалини экатра навида 7,5 дан, олий навида 
14 дан, 1-навида 17 дан, 2-навида 20 дан, маккажўхори крахмалини олий 
навида 20 дан, 1-навида 25 дан ортиқ бўлмаслиги керак. Кислоталили, 100 г 
мутлақо қуруқ крахмални 0,1 н ли ишқор эритмаси билан нейтралланганда 
кетган см
3
даги миқдори билан ўлчанади. 
Крахмални зиғир, каноп ёки жут қопларга оғирлигини 25, 50, 60, 70, 75 
кг дан қили, қўш қават қопларга 25 кг дан қилиб, шунингдек газлама қоп 
ичидаги қоғоз қопларга жойланади. Крахмални пачка ва пакетларга соф 
оғирлигини 100 дан 1000 г гача қилиб қадоқланиб, сёнг соф оғирлигини 30 кг 
гача қилиб яшикларга жойланади. 

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling