«Товаршунослик» сўзи «товар» ва «шунос» (ўрганиш) маъносини ифодалайдиган сўзлардан ташкил топган
Download 1 Mb. Pdf ko'rish
|
oziq-ovqat tovarlari tovarshunosligi
Сироплар. Сиропларни шакар, резавор-мева шарбати, лимон кислотаси,
овқат бўёқларини қайнатиб тайёрланади. Ассортиментларига: Феруза, Офтоби, Шифо, Дармон кабилар киради. Сироплар савдо тармоқлари газли алкаголсиз ичимликлар тайёрлашда ишлатилади ва қадоқланган ҳолда ҳам чиқарилади. Сиропларни қуруқ моддаси 60,7-63,7% кислоталиги 100 см 3 сиропга 12,5 дан 20,0 см 3 1 н ишқор эритмаси бўлади. Сифат кўрсаткичларидан ранги мазаси ва хушбўйлигини ичимлик суви билан суюлтириб аниқланади. Тамаки маҳсулотлари. Тамаки маҳсулотларини чекиш, чайнаш ва ҳидлаш инсон аъзосига катта зарар келтиради. Тамаки таркибидаги никотин (С 10 -Н 14 -N 2 ) алкалоиди инсон аъзосида нерв системаларига қўзғатувчан таъсир қилади. Тамаки маҳсулотларини сариқ тамаки ва мохоркадан тайёрланади. Сариқ тамакини фақат барги ишлатилади, мохоркани эса ҳам барги ҳам пояси ишлатилади. Тамки маҳсулотларини ишлаб чиқариш икки бочқичда олиб борилади. Тамаки хом ашёсига бирламчи ишлов бериш ва тегишли маҳсулотни тайёрлаш. Териб олинган тамаки баргига бирламчи ишлов бериш сифатини шаклланишига муҳим таъсир кўрсатади ва қуйидаги асосий технологик жараёнлардан иборат: қуритиш, сақлаш, ферментация, қуритишни охирига етказиш, саралаш, пресслаб той қилиш. Тамаки баргини териб келтирилгандан сўнг 25-30 0 С да сақланади, бунда барг хлорофиллни парчаланиши ва полифенолларни ва глкозидларни оксидланиши натижасида сариқ рангга киради. Тамаки баргини ферментациядан сўнг қуритишни охирига етказилади, сараланади ва тойларга прессланади. Ферментация қилинган тамаки баргини таркибида қуйидагилар бўлади: 11-18% сув, 5% гача никотин, 22% гача углеводлар, 13% оқсиллар, 1,5% гача эфир мойлари ва смола, 16% гача минерал моддалар. Тамаки маҳсулотларини тайёрланиш ва истеъмол усулларига қараб қуйидаги турларга бўлинади: папирослар, сигаретлар, сигаралар, чекиш тамакиси, трубка тамакиси, мохорка, мохоркали сигаретлар, ҳидлама ва чайнама тамакилар. Папирослар найча қилиб ўралган муштак қоғоз бўлаги ичига киритиб қўйилган папирос қоғозидан қилинган гильзадан иборат бўлади. Гильзанинг бир қисми муштак қоғоздан бўш бўлиб, толадор ферментланган сариқ тамаки тикилган қисми чекимли дейилади. Тутуннинг хушбўйлиги ва таъмига, ўзининг кучи, формати ва ташқи безагига биноан папирослар қуйидаги навларга бўлинади: олий нав (№1, №2, №3). 1 нав (А ва В). 81 Олий нав папирослар хушбўй майин таъми, ўртача кучли, таркибида никотин миқдори камроқ бўлади. Сигаретлар ўзи тутайдиган қоғоздан елимланган чокли, чекиш тамакиси тўлдирилган овал ёки думалоқ шакллли найчадан иборат бўлади. Папиросларга нисбатан сигаретларнинг таъми анча юмшоқ ва кучи камроқ бўлади. Фильтрли сигаретларнинг узунлиги 70, 85 ва 100 мм ли, шу жумладан фильтрини 150 мм ли қилиб чиқарилади. Сигаралар-махсус майда ва кам томирли тамаки баргларидан, ўров қоғозсиз тайёрланади. Майдаланган тамаки аввал оддий, сўнгра сиртқи безак баргларига ўраб чиқарилади. Чекиш тамакиси-тамаки баргларини сўлитиб, етилтириб, маҳсулот номига ва навига қараб бир неча хил баргларни қориштириб майда тасмасимон кўринишда кесиб чиқарилади. Тамаки маҳсулотларини физик-кимёвий кўрсаткичлари: навига қараб гардининг миқдори папиросларда 4-5% гача, сигаретларда 3-5% гача бўлади. Намлиги папиросларда 10-14%, сигаретларини қадоқлаш, тамғалаш, сақлаш. Папирослар қутиларга ва пачкаларга 10, 20 ва 25 донадан, сигаретлар 10 ва 20 донадан, тамаки қутиларга ва пачкаларга 50 ва 100 г дан қилиб қадоқланади. Олий навли маҳсулотлар чиройли қилиб безатилади ва ичига фольга, кашировка қилинган фольга, альбом қоғоз ёки целлофан солинган картон қутиларга қадоқланади. 1 ва 2-навли маҳсулотлар ичига парафинланган қоғоз солинмаган пачкаларга қадоқланади. Фильтрловчи муштукли олий нав сигаретлар торецида ағдарма қопқоғли, ичига кашировка фольга солинган ва ташқи целлофан ғилофи бор қутиларга ёки уч қатламли пачкаларга қадоқланган. Ҳар бир қути ёки пачкага маҳсулотнинг номи, маркаси, нави қадоқланиши, корхонанинг қаердалиги, номи, стандарт номери кўрсатилган этикетка ёпиштирилади. Тайёр пачкалар, қутилар оғирлиги 40 кг дан қилиб, фанер яшикларга ва картон қутиларга тахланади. Тамаки маҳсулотларини сақлашда товарлар ёндошлигига риоя қилиш керак. Тамаки маҳсулотларини ҳавосининг нисбий намлиги 65-70% ва ҳарорати 18-20 0 С бўлган озода, қуруқ, яхши шамоллатиладиган хоналарда 12 ой гача сақланиши мумкин. Download 1 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling