«Товаршунослик» сўзи «товар» ва «шунос» (ўрганиш) маъносини ифодалайдиган сўзлардан ташкил топган


Download 1 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/66
Sana17.06.2023
Hajmi1 Mb.
#1532921
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   66
Bog'liq
oziq-ovqat tovarlari tovarshunosligi

Ликёр-ароқ маҳсулотлари. Ликёр-ароқ маҳсулотларини тайёрлаш учун 
тозаланган ректирикатспирт, юмшатилган сув, янги ва қуритилган мевалар, 
хушбўй ўтлар, зиравор ўсимликлар пўстлоғи, гули, уруғи ва куртаклари, цитрус 
мевалар пўчоғи, қанд, шинни, эфир мойи, эссенциялар, овқат кислоталари 
(лимон, олма кислоталар), ранг берувчи моддалар ишлатилади. Ликёр-ароқ 
маҳсулотларини ассортиментлари 250 тадан ортиқ. Ишлатиладиган хом ашё ва 
тайёрлаш технологиясига қараб қуйидаги турларга бўлинади: ликёрлар, 
пуншлар, настойкалар, бальзамлар, десерт ичимликлар ва аперитивлар. 
Ром. Шакар қамиш шарбатини бижғитилади, ҳайдаб спирти олинади ва 
уни эман бочкада узоқ вақт сақлаб ундан кучли алкаголли ром ичимлиги 
тайёрланади. Қуввати 50-60% бўлган ром спирти эман бочкада 4-5 йил 
сақланади. Сақланган спиртга юмшатилган сув, шакар эритмаси ва эфирлар 
қўшиб ром ичимлиги олинади. Фильтрлангандан сёнг бутилкаларга 
қадоқланади. Ром таркибида 45% ҳажм спирт ва 2 г/100 см
3
қанд бўлади. Ром 
оч жигаррангли, тилла тусли, юмшоқ бироз ўювчи мазали алкаголли 
ичимликдир. 
Виски. Виски-дондан тайёрланган спиртни ичи куйдирилган эман 
бочкада узоқ вақт сақлаб тайёрланган кучли алкаголли ичимликдир. Бу 
ичимликни тайёрлаш учун ундирилган маккажўхори, жавдар, арпа, 
ишлатилади. Қуввати 60: ҳажмдан бўлган спирт эман бочкада 2 дан 8 йилгача 
сақланади. Қадоқлашдан олдин юмшоқ сув ва шакар ритмаси билан 
суюлтирилади. Қуввати 45% ҳажмда бўлган вискини оч жагаррангли ўювчи 
юмшоқ мазага эга бўлади. 
Ароқ ва ликёр маҳсулотларини бутилкага қадоқланади. Юқори сифатли 
ичимликларни бадиий безатилган шиша, чинни ва спол бутилка ва графинларга 
қадоқланади. Ароқ ва ликёр-ароқ маҳсулотларини 0,05, 0,1, 0,25, 0,38, 0,5, ва 
0,75 дм
3
ҳажмли бутилкаларга қадоқланади. 
Ароқ ва ликёр-ароқ маҳсулотларини қуруқ, яхши шамоллатиладиган 
хоналарда сақланади. Сақлашни мўътадил ҳарорати 10 дан 20
0
С гача ва ҳавони 


79 
нисбий намлиги кўпи билан 85% ҳисобланади. Рангли ликёр-ароқ 
маҳсулотларини қоронғи хоналарда сақланади. Сақлаш муддатлари 
қуйидагича: ароқ-12 ой, махсус ароқ-6 ой, қуввати юқори ликёрлар, кремлар, 
аччиқ ичимликлар-8 ой, десерт ликёрлар, наливка, пуншлар, ширин ва 
ширинлиги ёрта настойлар-6 ой, десерт ичимликлар-2 ой. 
Узум виноси. Вино узум шарбатини қисман ёки тўлиқ ачитилиб 
тайёрланган, 
таркибида 
9-20% 
қажмда 
спирти 
бўлган 
алкаголли 
ичимликлардир. 
Винони кимёвий таркиби мураккаб бўлиб, этил спиртидлан ташқари 
қанд, органик кислоталар, ошловчи моддалар, хушбўй ҳид берувчи, ранг 
берувчи, минерал моддалар, витаминлар бор. 
Узум винолари бир хил узум навидан ва турли узум навларини 
аралашмасидан тайёрланган виноларга бўлинади. Сифати ва сақланиш 
муддатларига кўра оддий, маркали ва коллекцион виноларга бўлинади. Оддий 
виноларни сақлаб қўймасдан ҳосил олинган йилдан кейинги йилни 1 январидан 
бошлаб савдога чиқарилади. Маркали виноларни муайян узум навларидан 
тайёрланган юқори сифатли вино ҳисобланиб, ҳосил олинган йилдан кейинги 1 
январдан бошлаб камида 1,5 йил йил сақланади. 
Узум виносини 0,05, 0,1, 0,2, 0,5, 0,7, 0,75, 0,8 дм
3
, ўйноқи ва газли 
виноларни 0,8, 0,4 дм
3
ҳажмли бутилкаларга қадоқланади. Винони қоронғи, 
ҳарорати 8-16
0
С бўлган хоналарда сақланади. Сақлаш муддатлари қуйидагича: 
хўраки оддий винолар 3 ой, оддий спиртли, хушбўй ҳидли, хўраки маркали 
винолар 4 ой, спиртли маркали 5 ой, ўйноқи винолар 6 ой. 
Газли алкаголсиз ичимликлар. Таркибида шакар эритмаси, мева 
шарбатлари, доривор ўт ва зираворларнинг дамламалари, ранг берувчи модда, 
лимон кислотаси ва бошқа моддалар бўлган, карбонат ангидриди гази билан 
тўйинтирилган ва гереметик ёпилган ичимлик газли алкаголсиз ичимлик 
дейилади. Бутилкага қадоқланган бундай ичимликларни бешта гуруҳга 
бўлинади: табиий хом ашё, сунъий эссенция асосида тайёрланган, 
чанқовбосди, витаминли ва диабетиклар учун табиий хом ашё асосида газли 
ичимликлар тайёрлаш учун шарбатлар, сироплар, экстрактлар, дамламалар 
ишлатилади ва уларни таркибида 7-8% қанди бўлади. 
Сунъий эссенция асосида тайёрланган газли ичимликларни сифат 
кўрсаткичлари шу номдаги резавор мевадан тайёрланган ичимлик сифатига 
яқин бўлиши керак. 
Чанқовбосди газли ичимликлар таркибида чанқовбосди дамламалар ва 
экстратлар киради, шунинг учун бу ичимликлар чарчоқни ва чанқовни 
қондирадиган хусусиятга эга бўлади.
Витаминди газли ичимликлар ўз таркибидаги витамин С ни кўплиги 
билан ажралиб туради. Ичимликни тайёрлаш учун витаминга бой бўлган 
шарбатлар ва экстрактлар (қора смородина, наъматак, лимон) ёки аскордин 
кислотаси солинади. 
Диабетикларга мўлжалланган ичимликларни тайёрлаш учун шакар 
ўрнига сорбит ёки ксилит ишлатилади. Газли алкаголсиз ичимликларни 


80 
сифатини баҳолаганда тиниқлиги, ранги, мазаси, хушбўйлиги, карбонат 
ангидриди гази билан тўйинганлиги, қуруқ моддаси, кислоталиги, карбонатл 
ангидрид газини миқдори % да, сақлаш муддати аниқланади. 

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling