«Товаршунослик» сўзи «товар» ва «шунос» (ўрганиш) маъносини ифодалайдиган сўзлардан ташкил топган
Download 1 Mb. Pdf ko'rish
|
oziq-ovqat tovarlari tovarshunosligi
Маҳсулот сифатини балл билан баҳолаш. Республикамизда асосан 5, 10,
30 ва 100 баллик баҳо билан озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати текширилади. Маҳсулот сифатини баллар орқали баҳолашда уларнинг умумий йиғиндиси сифат кўрсаткичлар бўйича ажратилади. Мисол сифатида сариёғнинг сифатига 100 баллик баҳо билан текшириб чиқамиз. Бу усул бўйича сариёғнинг асосий кўрсаткичларига қуйидагича баллар берилади: 12 таъми ва ҳиди - 50 консистенцияси - 25 ранги - 5 тузланиши - 10 ўраб жойланиши - 10 жами: 100 Агар сариёғнинг умумий балл кўрсаткичи 88 дан 100 баллгача бўлса, олий навга 88 дан кам бўлса, стандарт талабга жавоб бермайди. Лекин, умумий баллдан ташқари сариёғнинг олий нави, таъми ва ҳиди бўйича 41 баллдан, 1 нави эса 37 баллдан кам бўлмаслиги керак. Балл кўрсаткичи билан баҳолаш, текширилаётган озиқ-овқат маҳсулотларини эшталонларда стандартлаштиришга таққослашга асослангандир. Товарлар сифатини аниқлашнинг тажриба усули (лаборатория). 1.Текширишнинг физикавий ва кимёвий усулари. Озиқ-овқат маҳсулотларининг сифатини текширишни бу усуллари маҳсулотнинг солиштирма оғирлигини, ёпишқоқлигини, эриш, қотиш ва қайнатиш ҳароратини, оптик хусусиятларини аниқлашдан иборат. Маҳсулотнинг солиштирма оғирлиги ва зичлигини арсометр гидростатик тарозилар ёрдамида ўлчаш мумкин. 2.Текширишнинг кимёвий усуллари. Бу усул ёрдами билан озиқ-овқат маҳсулотлари таркибида учрайдиган ва уларнинг сифат кўрсаткичларини белгилайдиган моддаларнинг миқдори аниқланади. Улар асосида эса озиқ- овқат маҳсулотларини сақлаганда ва ташиганда бўладиган ўзгаришларни билиш мумкин. Маҳсулотнинг сифатини белгилайдиган кимёвий кўрсаткичларни аниқлаш усуллари махсус стандартларда кўрсатилган бўлади. Масалан: а) 21094-75 номерли давлат стандарти билан нон ва нон-булка маҳсулотлари таркибидаги сувнинг миқдори аниқланади. б) 5476-80 номерли Давлат стандарти билан ўсимлик мойларининг кислоталилиги аниқланади. Текширишнинг микробиологик усули. Бу усул озиқ-овқат маҳсулотларининг микроорганизмлар билан ифлосланганлик даражасини аниқлаш учун ишлатилади. Озиқ-овқат маҳсулотлари таркибида микроорганизмларнинг стандарт даражасидан кўплиги ва уларда касаллик келтирувчи бактерияларнинг бўлиши маҳсулотларни сақлаш учун белгиланган жойлар ифлос тутилишидан ва уларни сақлаш ҳамда ташишда санитария қоидаларига риоя қилинмаслигидан далолат беради. Текширишнинг товаршунослик-технологик усули. Бу усул билан озиқ- овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг қайта ишлашга ёки узоқ сақлашга яроқли ва яроқсизлиги аниқланади. Масалан: мевалар навларининг мурабболар тайёрлашга яроқли ёки яроқсизлигини билиш учун аввало улардан тажрибахонада кичик хажмда намуналар тайёрланади ва шу асосда маълум бир хулосага келинади. 13 Товарларнинг сифат даражаси дифференциал, комплекс ва аралаш усуллар ёрдамида аниқланади. Дифференциал усулда сифат кўрсаткичлари қийматини эталон сифатида қабул қилинган маҳсулотнинг шу сифат кўрсаткичларига солиштириш йўли билан топилади. Бу ерда маҳсулот сифат кўрсаткичларининг эталон даражасига эришилганлиги ёки йўқлиги аниқланади. Маҳсулотнинг сифат даражасини дифференциал усул билан аниқлаш қуйидагича бўлади: Q i = P i / P g (1) Q i = P g / P i (2) бу ерда: P i - баҳоланаётган маҳсулотнинг i номерли кўрсаткич қиймати; P g - эталон сифатида қабул қилинган маҳсулотнинг кўрсаткич қиймати; i - кўрсаткичлар сони. Биринчи формулада Q i - қийматининг ошиб бориши маҳсулот сифатининг ҳам ошиб бораётганлигидан далолат беради. Масалан бирон-бир озиқ-овқат маҳсулотларининг таъм ва ҳид кўрсаткичларини эталон сифатидаги маҳсулот таъм ва ҳидга кўрсаткичлари билан солиштирганда кўрсаткич 1 дан кичик чиқди дейлик. Бу шуни кўрсатадики ҳали маҳсулотнинг бу кўрсаткич бўйича сифат стандартдаги ёки эталон сифатида қабул қилинган маҳсулот кўрсаткичи даражасига эришилмаган. Демак, (1) формула ижобий хусусиятлар учун фойдаланилади. Иккинчи формула эса товарларнинг сифатини белгиловчи кўрсаткич сонли ифодасининг камайишини ифодалаб, уларнинг сифат даражаси ошган ҳоллардагина қўлланилади. Масалан, озиқ-овқат маҳсулотлари таркибида оғир металлар тузининг қанча кам бўлиши, уларнинг юқори сифатли эканлигидан далолат беради. Хуллас, 2-формула салбий хусусиятлар учун ишлатилади. Кўпинча озиқ-овқат маҳсулотларининг сифат кўрсаткичлари органолептик йўл билан аниқланган ҳолларда уларнинг сифат даражасини аниқлашнинг комплекс усули ишлатилади. Сифат даражаси умумлаштирилган кўрсаткичлар қуйидаги формула ёрдамида аниқланади: К = n i=1 m i * Q i бу ерда: m i - i номерли сифат кўрсаткичи учун аҳамиятлилик коэффициенти; Q i - i номерли сифат кўрсаткичи учун қўйилган баллар сони Умумлаштирилган кўрсаткичларга шуни мисол кеплтириш мумкинки, баъзи овқат маҳсулотларнинг сифатига баллар билан баҳо берилиб, керакли ҳолларда бу баллар умумлаштирилади. Топилган ўртача балл ҳамма кўрсаткичлар учун умумлаштирилган ҳисобланади. Товарларни сифат даражасини аниқлашнинг аралаш усулда эса юқорида айтилган иккила усулдан ҳам фойдаланилади. 14 Масалан, озиқ-овқат маҳсулотларининг кимёвий кўрсаткичлари дифференциал усулда баҳоланса, органолептик кўрсаткичлари эса комплекс усулда баҳоланади. Download 1 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling