«Товаршунослик» сўзи «товар» ва «шунос» (ўрганиш) маъносини ифодалайдиган сўзлардан ташкил топган


Download 1 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/66
Sana17.06.2023
Hajmi1 Mb.
#1532921
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   66
Bog'liq
oziq-ovqat tovarlari tovarshunosligi

Иккинчидан маза берувчи аҳамиятга эга кўпчилик маҳсулотларнинг 
таркибида сув, озиқ-овқат кислоталари, глюкозитлар, эфир мойлари, хушбўй 
ошловчи моддалар бор. Бу моддалар етарли тўйимли бўлмаса ҳам, ёқимли 
ўткир маза ва хидга эга бўлганлиги туфайли кўп миқдорда истеъмол қилинади. 
Буларга мисол: пиёз, помидор, бодринг, гаримдори, кофе, тамаки, тузланган ва 
ачитилган маҳсулотлар, спиртли ва спиртсиз ичимликлар, доривор ва 
зираворлар, ҳўл сабзавотлар - мевалар киради. 
Учинчидан шафобахш аҳамиятга эга айрим озиқ-овқат маҳсулотлари 
таркибида киши организми учун зарур бўлган моддалар: витаминлар, 
кислоталар, глюкоза ва бошқа даволовчи парҳез моддалар бор. Бу тур 
маҳсулотига сут, қатиқ маҳсулотлари, асал, ҳўл сабзавотлар ва мевалар айниқса 
лимон, узум, қулупнай, тарвуз, минерал сувлар ва бошқа маҳсулотлар киради. 
Озиқ-овқат маҳсулотларининг аҳамияти ва овқатлик қиймати 
уларнинг таркибий қисмларига боғлиқ бўлади. Шунинг учун ҳар маҳсулотни 
таърифлаш унинг таркибий қисмларини ўрганиш зарур. Маҳсулотларнинг 
сифат кўрсаткичлари бу хилдаги талаблар давлат стандарти ҳамда маҳсулот 
сифат кўрсаткичлари қийматини белгиловчи талаблар бошқа техник 
хужжатларда акс эттирилган бўлади. 
Сифати паст даражадаги хом-ашёдан юқори сифатли маҳсулотлар 
тайёрлаб бўлмайди. Қайта ишланган маҳсулотнинг сифати кўп даражада 
тайёрлаш, технлогияси ва усулларига боғлиқдир. 
Баъзи пайтларда тайёрлаш технологиясининг бузилиши, маҳсулот 
сифатининг анча пасайишига олиб келиши мумкин. 
Қайта ишланган озиқ-овқат маҳсулотларининг ишлаб чиқариш 
жараёнини яхши назорат қилинишига ҳам боғлиқдир. Шуни айтиш керакка 
озиқ-овқат маҳсулотларини қандай сифатда ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш 
зарур бўлса, у шундай бўлиши керак. Уларнинг сифатини пасайтириб ишлаб 
чиқариш ёки таркибини ўзгартириш асло мумкин эмас. Лекин амалиётда 
бундай ҳоллар содир бўлмоқда. Озиқ-овқат маҳсулотларининг сифатига таъсир 
қиладиган омиллардан яна бири уларни омборларда ва магазинларда сақлаш 
усуллари ва шароитларидир. 
Озиқ-овқат маҳсулотлари сақлаш муддатлари ва шароитларига қараб 
улар бир-биридан кескин фарқ қилади. 
Масалан 0 
0
С атрофида кўпчилик мева ва сабзавотларни сақлаш мумкин 
бўлсада, шу ҳароратда картошкани сақлашга руҳсат этилмайди. Озиқ-овқат 
маҳсулотларини сифатига уларни ташиш қоидаларига риоя қилиш ҳам катта 
таъсир кўрсатади.


11 
Улар 
жиҳозланган 
махсус 
транспортларда 
ташилади, 
бу 
транспортлардан бошқа мақсадларда фойдаланиш қатъиян ман этилади. 
Масалан: сут, ун, нон, тирик балиқ ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари. 
Агар маҳсулотни сифат кўрсаткичини битта хоссасини ифодаласа, бу - 
(единичными) ягона оддий, агар бир неча хоссасини белгиласа, комплексли 
дейилади.(единичный) - ягона сифат кўрсаткичига мисол: 
а) макарон маҳсулотларининг пишиқлиги; 
б) сутнинг кислоталилиги; 
в) картошка туганакларининг катта-кичиклиги. 
Комплексли сифат кўрсаткичига сабзавот ва меваларнинг ташқи 
тузилиши, ранги, касалланган - касалланмаганлиги, механик эзилганми-йўқми. 
Маҳсулотни сифат кўрсаткичини аниқлашни қуйидагиусуллари мавжуд: 
1.Органолептик 
2.Физик (шакли, катта-кичиклиги, соф оғирлиги, гигроскопик зичлиги) 
3.Кимёвий (кимёвий таркиби) 
4.Физик-кимёвий (ҳарорат ҳавони намлиги, қуёш нури, намлиги, 
гигроскопиклиги, оқсиллларнинг эскириши) 
Маҳсулот сифатини органолептик усул билан баҳолаш. Озиқ-овқат 
маҳсулотларига органолептик усулида баҳо бериш киши организмининг сезиш 
қобилиятларига асосан олиб борилади. Бу усулда кўпчилик озиқ-овқат 
маҳсулотларининг сифати баҳоланади.
Органолептика усулининг устунлиги шундан иборатки, бу усул жуда тез 
ва осон бажарилади. Шу сабабли озиқ-овқат маҳсулотларининг сифатига баҳо 
беришда шу усулдан фойдаланилади.
Органолептика усулида маҳсулотларнинг истеъмол қийматини мазаси 
ва ҳиди, қаттиқ-юмшоқлиши ёки суюқ-қуюқлиги, ранги ва ташқи кўриниши 
баҳоланади. 
Органолептика усулида маҳсулот сифатини баҳолаш етарли тажрибага 
эга бўлган, сезги органлари яхши ривожланган махсус мутахассислар ёрдамида 
олиб борилади. 
Айрим маҳсулотлар (чой, кофе, тамаки, ичимликлар, зиравор ва 
дориворлар) учун асосан шу усул қўлланилади. 
Мисоллар учун: Шу усул билан аниқлаш сабзавот ва меваларнинг 
сифати, ёғнинг ҳиди, қовун, тарвуз. 

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling