Тозалик — соғлик гарови, соғлик — умр гарови мавзусида 8-синф ўқувчилари ўртасида ўтказиладиган беллашув сценарийси


Download 87.5 Kb.
bet4/4
Sana03.10.2023
Hajmi87.5 Kb.
#1691197
TuriСценарий
1   2   3   4
Bog'liq
Тозалик-со-ликлинг гарови

Саҳна кўриниши: "Ораста" гуруҳининг "Витаминлар тилга кирганда" номли саҳна кўриниши.
Ўқувчи: Президентимиз И.А.Каримов томонидан 2010 йил "Баркамол авлод йили" деб номланди. Авлод баркамол бўлиши учун у авваламбор, соғлом бўлиши керак. Соғлом бўлиш шартларидан бири эса тўғри ва яхши овқатланишдир. Бунинг учун овқат таркибида витаминлар етарлича бўлиши зарур. Шунинг учун биз ҳозир сизга "Витаминлар тилга кирганда" деб номланган саҳна кўринишини ҳавола этамиз.
Дангаса Билмасвой анатомиядан "Витаминлар" мавзусини ўқиётиб ухлаб қолади ва туш кўради. Тушида витаминларга бой озиқ-овқат маҳсулотлари стол устида ва ҳар бир стол олдида йигит-қизлар бўйинларига қайси витамин эканлигини билдирувчи ёзувлар осиб олишган.
Витаминлар асосан:
А) қайси маҳсулотларда борлиги;
Б) улар етишмаслигидан қандай касаллик келиб чиқиши;
С) касалликларнинг белгилари;
Д) шу витаминга бўлган суткалик эҳтиёж ҳақида маълумот берадилар.


Кўриниш кулгили бўлиши учун
витаминларнинг бири кўрқиб
гапирса, иккинчиси дўқ қилиб,
учинчиси илтимос қилиб, тўртин чиси олифтагарчилик қилиб гапиришади. Охирги Д витаминининг
пўписасидан Дангасаев қўрқиб
уйғонади ва "Хайрият, тушим экан, э, витаминларни еганим бўлсин-э",
деб ўрнидан туриб чиқиб кетади.
I гуруҳ сардори:
Тингладик аъзоларимиз
сўзларини ҳам,
Чиройли кўзлару, нафсхўр оғизни,
Ҳушёр ва динг турувчи қулоқларни ҳам,
Эпчилгина қўлу оёкдарни ҳам.
Хулосамиз улар ташқи аъзолар,
Дўстларимизга қолди ички аъзолар.
Таърифимиз тинглаб одил ҳакамлар,
Кўтарингиз фақат яхши рақамлар.
II гуруҳ сардори:
Мана эшитдингиз таърифимизни, Сизга сўйладилар ички аъзолар. Ҳукмрон мияю, қувноқ ўпкалар, Камтаргина жигару, бетиним юрак, Уларнинг барчасин асрамоқ керак.
Хулоса: ўқитувчининг ва ҳайъат аъзоларининг якунловчи сўзлари.


Download 87.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling