Тозалик — соғлик гарови, соғлик — умр гарови мавзусида 8-синф ўқувчилари ўртасида ўтказиладиган беллашув сценарийси
Download 87.5 Kb.
|
Тозалик-со-ликлинг гарови
- Bu sahifa navigatsiya:
- ҚЎЛ ВА ОЁҚЛАР 1-ўқувчи
- Шиори
- Ҳамма
ОҒИЗ
1-ўқувчи: Мен туфайли ҳаёт гўзал десам, Нечун дея сўрарсиз. Оч қоринга ҳеч гап ёқмас, Буни яхши биларсиз. Жағларим овқат чайнар, Тишлар озиқ майдалар. Тилгинам таъмни сезар, Танглай ютиб юборар. Сўнг эса қорин тўяр. 2-ўқувчи: Еган каби оғзимиз Ширин, ҳам аччиқ овқат. Бир оғиздан эшитарсиз Ҳам ширин, ҳам аччиқ гап. Шунинг учун дейишар "Тил бесуяк", билиб қўй. Лекин тилсйз бир кунгина Азиз тенгдош, яшаб кўр. ҚЎЛ ВА ОЁҚЛАР 1-ўқувчи: Инсонлар орасида Қўл-оёғинг бут, Шахдам қадам ташлаш Энг катта бойлик. Эпчил, чаққон бўлиш, Юриш, югуриш, Қанчалик бахтлиги Сизларга таниш. 2-ўқувчи: Тенгдошларинг орасида Мазза-ку футбол тепиш. Қизларга тўй-байрамларда Завқли-ку, рақс тушиш. Бизлар туфайлидир Булар бариси. Шуни билиб қўйгин, Инсон боласи. Энди навбат ички аъзоларга таъриф бер Шиори: "Соғлигинг — бойлигинг, Уни асрашдир бурчинг". 1-ўқувчи: Бу оламни катта бир Боққа ўхшатсак, Сиз унинг мевали дарахтларисиз Бу кўркам ҳаётни Бир уммон десак, Сиз унинг улуғвор дарёларисиз. Биз-чи, шу дарёнинг Шўх ирмоқлари, Бу олам боғининг Навниҳоллари. Улуғвор дарёлар, сизга ассалом, Ёш ва шўх ирмокдар, Салом - ассалом! 2-ўқувчи: Мушоира баҳсимизга Бўлингиз тайёр, Саволлари мураккаброқ Бўлингиз ҳушёр. Ғолиб чиққан майли деймиз Бўлсин бахтиёр. Ғолиб чиқиш шарафимиз Ҳамма: Деймиз, салом-ассалом! Аъзолар шеърлари: бош мия, юрак, ўпка, жигар. БОШ МИЯ Ҳукмронлик менга мос, Буйруқ бериш менга хос. Ҳаммангни бошқараман, Ҳам назорат қиламан. Ҳар жойда бор айғоқчим, Бордир бешта ёрдамчим. Бир вазирга суяниб, Иш кўраман ҳар доим. Акдингиз менга боғлиқ, Зеҳнингиз менга боғлиқ. Кўп ўқинг, билим олинг, Ҳаммаси шунга боғлиқ. ЮРАК Ҳамма аъзоларга Ҳавасим келар, Чунки улар ўз вақтида Дам олиб турар. Мен-чи, ишлайман, Ҳеч тиним билмай. Аммо уриб тураман, Ҳеч афсус қилмай. Менинг чарчашим Асло мумкинмас. Узоқ вақт тўхташимга, Йўл қўйиб бўлмас. Инсон ҳаёт-мамоти Боғликдир менга. Юракларни чиниқтириб, Кирингиз мингга. ЎПКА Нафас олмасдан инсон Қандай яшай олади? Кислородсиз одамзод Дарҳол ҳалок бўлади. Ҳужайралар тирикдир Фақат кислород билан. Уни ташиб юради Қонимиз шиддат билан. Шунинг учун ўпкангиз Асранг, азиз болалар. Чунки бутун танага Ҳаво борар бизлардан. ЖИГАР Асли тўплайман қандни, Ишлаб чиқаман ўтни. Тоқатим йўқ аччиққа, Ҳеч ёқтирмайман шўрни. Фильтрлаш менинг бурчим, Шундадир менинг кучим. Бўлсин жигарим соғлом Десангиз, азиз ўғлон, Кўп сиқилманг, мумкинмас, Ҳатто қўрқиб ҳам бўлмас. Диабет, церроз, сариқ Мен билан боғлиқ дардлар. Чекиш, ичиш зарардир, Сиз сақланинг улардан. Download 87.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling