Т/р Маъруза мавзулари (барча)


-расм. МҲХСларини қабул қилиш процедураси14


Download 286.18 Kb.
bet21/22
Sana31.03.2023
Hajmi286.18 Kb.
#1311636
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22
Bog'liq
Халкаро бухгалтерия хисоби

4.7-расм. МҲХСларини қабул қилиш процедураси14
Кейинги йилларда қабул қилинган стандартлар бевосита ҳозирги вақтдаги жаҳон иқтисодиётида юз бераётган ўзгаришларни инобатга олади, яъни стандартни қабул қилишга жаҳон иқтисодиётида зарурият бўлган тақдирдагина уни ишлаб чиқаришга киришилади. Бунда турли хил мамлакатларда ушбу жараённинг юз бериш хусусиятлари, ҳисоб ва ҳисоботдаги тажрибалар атрофлича ўрганилиб чиқилади.
Бундан ташқари, дунёдаги кўплаб мамлакатларда миллий ҳисоб тизимини имкон қадар яқинлаштириш борасида ишлар амалга оширилмоқда. Бу ҳам МҲХСларини дунёга жорий қилиш борасида ишларнинг бир томонидир. МҲХСларини ўрганишга оид адабиётларда МҲХСларига яқинлаштиришнинг бешта қадами эътироф этилган:


1-қадам. МҲХСларининг расмий таржимаси;
2-қадам. Миллий қонунчиликни ўзгартиш;
3-қадам. Халқаро ташкилотларга аъзолик;
4-қадам. МҲХСлари бўйича мутахассислар тайёрлаш;
5-қадам. МҲХСларига риоя қилинишини назорат қилиш.
Ҳар бир қадамда амалга ошириладиган ишларни бир-бирига уйғунликда олиб бориш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари мамлакат иқтисодиётнинг миллий хусусиятларини, миллий Қонунлар талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган ва мамлакат ичида қўлланиладиган стандартлар тизимини ўз ичига олади. Миллий ҳисоб стандартларини баҳолашда уларнинг МҲХС талабларига уйғунлигига аҳамият бериш муҳимдир. Дунёнинг турли хил мамлакатларида миллий профессионал ташкилотлар миллий стандартлар тизимини ишлаб чиққанлар. Бозор иқтисодиёти ривожланган мамлакатларнинг миллий стандартлари асосий жиҳатлари халқаро стандартларга уйғундир.
IASC учта категориядаги расмий нашрларни амалга оширади:

  • Молиявий Ҳисоботни Тузиш ва Тақдим Қилиш Концептуал Асослари;

  • Молиявий Ҳисоботнинг Халқаро стандартлари;

  • SIC ҳамда IFRICлар.

Ўзбекистон Республикасида молиявий бухгалтерия ҳисоби асосларини ташкил қилиш учун амалга оширилиши лозим бўлган ишлар қаторига, жумладан қуйидагиларни киритиш мумкин:
1) Бухгалтерия ҳисобининг халқаро амалиёт ютуқларидан фойдаланиб, миллий ютуқларимиз ва хусусиятларимизни инобатга олиб, ҳисобнинг умумқабул қилинган принциплари ва қоидаларини ишлаб чиқиш;
2) Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари ва бозор иқтисодиёти ривожланган мамлакатлардаги миллий ҳисоб стандартларини чуқур ўрганиш асосида, миллий хусусиятларимизни инобатга олиб, босқичма – босқич Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисоби миллий стандартларини ишлаб чиқиш;
3) Компаниялар бошқариш тизимида молиявий ҳисобнинг объектлари хусусидаги молиявий ахборотларни шакллантириш ва фойдаланиш билан шуғулланувчи махсус мутахассислашган бўлим ташкил қилиш.
Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартларига ўтишнинг ўзига хос йўлини танлади, яъни дастлаб принципларни ўз ичига олган концептуал асос ишлаб чиқилди, сўнгра бухгалтерия ҳисоби миллий стандартларни босқичма-босқич ишлаб чиқишга киришилди.
“Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонун (1996, 2016 йилда янги таҳрирда) ва “Харажатлар таркиби тўғрисида»ги Низомнинг жорий қилиниши мамлакатимизда халқаро стандартлар асосида миллий стандартларимизни ишлаб чиқишга киришиш учун шарт-шароитларни яратди. Натижада, 1998 йил август ойидан эътиборан бухгалтерия ҳисоби миллий концептуал асослари ва стандартларини жорий қилишга киришилди. Бугунги кунда республикамизда молиявий ҳисоботни тузиш ва тақдим қилишнинг Концептуал Асоси ва 23 та Бухгалтерия Ҳисоби Миллий Стандартлари (БҲМС) ишлаб чиқилди ва амалиётга жорий қилинди. Уларнинг рўйхати 4.2-жадвалда келтирилган.
4.2-жадвал

Download 286.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling