т/р
|
Саволлар / жавоблар
|
Тўғри жавоб
|
1.
|
2022 йилдан мамлакатимиз солиқ тизимида жорий этилган солиы ыайси жавобда тўғри кўрсатилган?
|
Фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғи
|
2.
|
2022 йилдан бошлаб солиқ имтиёзларини ҳисобга олишда қандай тартиб жорий этилди?
|
Солиқ имтиёзларини ҳисобга олишда имтиёзнинг ҳар бир турига махсус идентификация кодидан фойдаланган ҳолда амалга оширилиши белгиланди.
|
3.
|
Умумий майдони 1000 квадрат метрдан ортиқ бўлган ер участкасига ва бино ва иншоотларга мулк ҳуқуқи бўлган солиқ тўловчиларга солиқларни кечиктириб тўлаш бўйича яратилган қулайлик қайси жавобда тўғри кўрсатилган?
|
Мол-мулк ва ер солиқларини олти ой муддатга гаров таъминотисиз хабардор қилган ҳолда кечиктириш ҳуқуқи берилди.
|
4.
|
2022 йилдан бошлаб камерал солиқ текшируви ўтказиш тартибига киритилган ўзгартириш қайси жавобда тўғри кўрсатилган.
|
Камерал солиқ текшируви ўтказишдан аввал текширувдан олдинги таҳлилни ўтказиш тартиби киритилди
|
5.
|
Камерал солиқ текширувидан аввалги таҳлил ўтказиш тартиби қайси жавобда тўғри кўрсатилган
|
Текширувдан олдинги таҳлил солиқ органинг буйруғисиз амалга оширилади.
|
6.
|
Текширувдан олдинги таҳлил натижасида солиқ ҳисоботларида аниқланган тафовутларга тузатишлар киритиш тўғрисида хабарномага солиқ тўловчи томонидан аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддати қайси жавобда тўғри кўрсатилган
|
Ўн кунлик муддатда
|
7.
|
Солиқ ҳисоботини ўз вақтида тақдим этмаганлик учун солиқ тўловчи – юридик шахснинг мансабдор шахс:
|
Маъмурий жавобгарликка тортилади.
|
8.
|
Назорат-касса машинаси чекларида харид қилинган товарлар (хизматлар) номенклатурасига мос келмайдиган идентификация кодларини акс эттириш:
|
НКМ чекларида кўрсатилган товарлар реализация қийматининг бир фоизи миқдорида жарим солинади
|
9.
|
Ҳисобварақ-фактурада хўжалик юритувчи субъект амалга оширадиган фаолият турига ва хусусиятига мос келмайдиган идентификация кодларини акс эттириш:
|
ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган товарлар (хизматлар) реализация қийматининг бир фоизи миқдорида жарим солинади
|
10
|
Қуйидагиларнинг қайси бирига автотранспорт восита учун йиғим 2022 йилдан бекор қилинди
|
Автортарнспорт воситасини рўйхатдан ўтказувчи ва қайта рўйхатдан ўтказувчиларга
|
11
|
Қуйидаги солиқ тўловчиларнинг қайси бирига солиқларни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилмайди
|
ер участкаси, бино ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказган леин қайд рақами ва санасини кўрсатиб солиқ органларига уч ой ичида хабарнома юбормаган шахсларга.
|
11.
|
Жами йиллик даромад тўғрисидаги декларация асосида аниқланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ортиқча тўлаган солиқ тўловчи – жисмоний шахс ортиқча тўловни қайердан олиши мумкин
|
Аризасига асосан солиқ ҳисобида турган жойдан қатъи назар аризада кўрсатилган жойдан.
|
12.
|
Товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланмаси ойига бир миллиард сўмдан ошмайдиган солиқ тўловчилар учун солиқ даври қайси жавобда тўғри кўрсатилган
|
Ойлик
|
13.
|
Қуйидагиларнинг қайси бирида илгари ҳисобга олинган товарлар (хизматлар) бўйича қўшилган қиймат солиғи суммасига тузатиш киритилиши лозим
|
Товар солиқ органларида ҳисобга қўйилмаган шартномалар асосида ижарага олинган ёки бепул фойдаланилаётган кўчмас мулк объектларида сақланганда
|
14.
|
Қуйидаги хизматларнинг қаси бирига 2022 йилдан бошлаб календарь ойнинг сўнгги куни товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланма амалга оширилган сана ҳисобланши белгиланди
|
Молиявий ва суғурта хизматлари реализация қилинганда
|
15.
|
Қуйидаги тамаки маҳсулотларининг қайси бирига 2022 йил 1 январдан акциз солиғи ставкаси 10 фоизга индекцасия қилинди
|
Чилим учун тамаки, ўрама тамаки, қиздириладиган тамаки, никотинли тамакисиз снюс, никотин мавжуд бўлган суюқлик импортига
|
16.
|
2022 йилдан бошлаб суюлтирилган газга акциз солиғи ставкаси қайси жавобда тўғри кўрсатилган
|
Суюлтирилган газга акциз солиғи ставкаси бекор қилинди
|
17.
|
2022 йилдан бошлаб полиэтилен гранулаларига акциз солиғи ставкаси қайси жавобда тўғри кўрсатилган
|
полиэтилен гранулаларига акциз солиғи ставкаси 20 фоиздан 10 фоизгача пасайтирилди
|
18.
|
2022 йилда фойда солиғи базаси қайси даромадлар ҳисобига кенгатирилди.
|
Солиқ базасига товарларнинг бозор қийматидан
келиб чиқиб тузатиш киритиш натижасида ҳосил бўлган даромад киритилди
|
19.
|
2022 йилда ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва (ёки) технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш лойиҳалари доирасида маҳаллий ишлаб чиқаришнинг дастурий таъминотини сотиб олишга йўналтириладиган маблағларга инвестициявий чегирма қайси жавобда тўғри кўрсатилган
|
20 фоиз
|
20.
|
2022 йилда ишлаб чиқаришни янги қурилиш шаклида кенгайтиришга, ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган бинолар ва иншоотларни реконструкция қилишга йўналтирилган маблағларга инвестициявий чегирма қайси жавобда тўғри кўрсатилган
|
10 фоиз
|
21.
|
2022 йилда иншоотлар учун амортизациянинг йиллик энг юқори нормаси қайси жавобда тўғри кўрсатилган
|
10 фоиз
|
22.
|
2022 йилда бинолар учун амортизациянинг йиллик энг юқори нормаси қайси жавобда тўғри кўрсатилган
|
5 фоиз
|
23.
|
Қуйидаги харажатлардан қайси бири 2022 йилдан чегирилмайдиган харажатлар таркибидан чиқарилди.
|
Ўқув-тарбия муассасаларига ёки етим болаларга ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга моддий ёрдам кўрсатиш учун йўналтирилган маблағлар .
|
24.
|
Ўзбекистон Республикасининг прoфессионал ва олий таълим ташкилотларида таълим олиш учун тўланган тўловни даромад солиғидан озод қилиш бўйича 2022 йилдан жорий этилган имтиёз қайси жавобда тўғри кўрсатилган
|
Солиқ тўловчининг профессионал ва олий таълим ташкилотларида ўқиш учун тижорат банки томонидан ажратилган кредитни қоплашга йўналтирилган даромадлар
|
25.
|
Ёш оила бўлган эр-хотиннинг олган ипотека кредитларини (фоизларни) тўлашга йўналтирилган даромадларини даромад солиғидан озод қилиш бўйича 2022 йилдан жорий этилган имтиёз қайси жавобда тўғри кўрсатилган
|
Имтиёз эр-хотин ёки улардан бири белгиланган ёшга тўлгунига қадар ҳеч қандай шартларсиз берилиши белгиланди
|
26.
|
Ижарадан олинадиган қуйидаги даромадларнинг қайси бири даромад солиғидан озод қилинган
|
уй-жойларини талабаларга ижарага беришдан олинган даромадлари
|
27.
|
Солиқ тўловчининг солиқ даври давомида халқаро ташкилотларга тўланган аъзолик бадалларидан қанча миқдори даромад солиғидан озод қилинган
|
Базавий ҳисоблаш миқдорининг саккиз бараваригача бўлган миқдори
|
28.
|
Солиқ тўловчининг қайта тайёрлаш ва малака ошириш учун нодавлат таълим ташкилотларига тўлаган тўловларнинг қанча миқдори даромад солиғидан озод қилинади
|
Базавий ҳисоблаш миқдорининг саккиз бараваригача бўлган миқдори
|
29
|
“Ҳунарманд” уюшмаси аъзоси бўлган ҳунармандчилик фаолияти субъектлари учун 2022 йилдан ижтимоий солиқни қанча миқдорда тўлаш белгилади
|
йилига базавий ҳисоблаш миқдорининг камида бир баравари миқдорида
|
30
|
Республика туманларида (Тошкент шаҳридан ташқари) фаолият юритувчи ЯТТларга ижтимоий солиқни базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида тўлаш муддати қайси жавобда тўғри кўрсатилган
|
2022 йил 1 январдан 2023 йил 1январгача
|
31.
|
2022 йилдан юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғининг базасини аниқлаш бўйича қандай тартиб жорий этилди
|
Бинолар ва иншоотларнинг 1 кв. метр учун мутлақ миқдори белгиланди
|
32.
|
Тошкент щаҳри бўйича 2022 йил учун юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи базасини аниқлашда 1 м2 мутлақ миқдори қайси жавобда тўғри кўрсатилаган
|
Икки миллион беш юз минг сўм
|
33.
|
Нукус шаҳрида ва вилоят марказлари бўйича 2022 йил учун юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи базасини аниқлашда 1 м2 мутлақ миқдори қайси жавобда тўғри кўрсатилаган
|
Бир миллион беш юз минг сўм
|
34.
|
Нукус ва вилоят марказларидан ташқари бошқа шаҳарларда ва қишлоқ жойлари бўйича 2022 йил учун юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи базасини аниқлашда 1 м2 мутлақ миқдори қайси жавобда тўғри кўрсатилаган
|
Бир миллион сўм
|
35
|
2022 йил учун юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғининг ставкаси қайси жавобда тўғри кўрсатилган.
|
1,5 %
|
36
|
2022 йил учун қурилиши норматив муддатда тугалланмаган объектлар бўйича юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғининг ставкаси қайси жавобда тўғри кўрсатилган.
|
3,0 %
|
37
|
2022 йил учун умумий фойдаланишдаги темир йўллар, магистраль қувурлар, алоқа ва электр узатиш линиялари бўйича юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғининг ставкаси қайси жавобда тўғри кўрсатилган.
|
0,5 %
|
38.
|
2022 йилда жисмоний шахслардан олнадиган мол-мулк солиғининг ставкаси қанча миқдорга индексация қилинган.
|
10 фоизга
|
39.
|
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга давлат томонидан ажратиладиган уй-жойлар бўйича мол-мулк солиғидан берилган имтиёза улар неча ёшга тўлгунига қадар берилади.
|
Йигирма уч ёшга
|
40.
|
Иқтисодиётнинг барча тармоқларидаги корхоналарга 2022 йилда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси қанча фоизга индексация қилинган
|
1,3 фоизга
|
41.
|
Якка тартибдаги тадбиркорларга 2022 йилда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси қанча фоизга индексация қилинган
|
1,3 фоизга
|
42.
|
2022 йилда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси қанча фоизга индексация қилинган
|
1,1 фоизга
|
43.
|
Қишлоқ хўжалик ерларини суғориш учун фойдаланилган сув ҳажмига 2022 йилда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси қайси жавобда тўғри кўрсатилган
|
ер усти ва ости сув ресурслари манбаларидан 1м3 учун 40 сўм
|
44.
|
Юридик шахслар учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича солиқ даври қайси жавобда тўғри кўрсатилган
|
чораклик
|
45.
|
Юридик шахслар учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича ҳисобот даври қайси жавобда тўғри кўрсатилган
|
ойлик
|
46.
|
Жисмоний шахслар учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича солиқ ва ҳисобот даври қайси жавобда тўғри кўрсатилган
|
йиллик
|
47.
|
Мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун енгил автомобилларни ижарага берганда битта автомобиль учун ижара тўловининг энг кам ставкаси қайси жавобда тўғри кўрсатилган
|
630 000
|
48.
|
Мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун микроавтобуслар, автобуслар ва юк автомобиллари ижарага берганда битта транспорт учун ижара тўловининг энг кам ставкаси қайси жавобда тўғри кўрсатилган
|
1 250 000
|
49.
|
Нукус шаҳри, шаҳарлар -вилоят марказларида алкоголли маҳсулотларни чакана сотиш ҳуқуқи учун ундириладиган йиғим миқдори қайси жавобда тўғри кўрсатилган
|
840 000
|
|
Нукус шаҳри, шаҳарлар -вилоят марказларидан ташқари бошқа шаҳарлар учун алкоголли маҳсулотларни умумий овқатланиш тармоғида сотиш ҳуқуқи учун ундириладиган йиғим миқдори қайси жавобда тўғри кўрсатилган
|
300 000
|